Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Касалликнинг ривожланиш цикли ва манбалари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кураш чоралари.
Касалликнинг ривожланиш цикли ва манбалари. Альтернариознинг энг асосий ва муҳим
бирламчи манбаи зарарланган ғўза қолдиқларида қишлаган замбуруғ мицелий ва конидияларидир. Тажрибада ғўза қолдиқларида қиш пайтида тупроқда 25 см чуқурликда замбуруғ сақланмаган, 1-2 см чуқурликда, ер устида ва 25 см баландликда осон сақланган (Расулев, 1971). Уруғлик бирламчи инфекция манбаи эмаслиги ҳақида хабар мавжуд (Каримов, 1976), аммо бошқа таҳлилларда замбуруғ чигитнинг устки қисмида сақланиши аниқланган (Козлова, 1968; Расулев, 1981, Пересыпкин ва б.қ., 1990). Паразит бегона ўтларда ҳам қишлаши мумкин (Пересыпкин ва б.қ., 1990). Ғўзани ўсув даврида зарарлайдиган муҳим иккиламчи инфекция манбаи - шикастланган ниҳоллар, айниқса уруғбарг ва 1-жуфт чинбарглар ҳисобланади; улар тупроққа тушгач, устида жуда кўп миқдорда конидиялар пайдо бўлади (Bashi ва б.қ., 1983). Баҳорда бирламчи инфекция манбаларида ҳосил бўлган конидиялар шамол ва ёмғир воситасида уруғбаргни, сўнгра эса биринчи чинбаргларни зарарлайди. Иккиламчи инфекция ғўзанинг устки қисмидаги барглари, кўсаклари ва бошқа органларига шамол, ёмғир, шабнам, камроқ даражада ҳашаротлар ва далага ишлов бериш механизм ва асбоблари воситасида тарқалади, шикастлайди ва ривожланади. Замбуруғ конидиялари дала шароитида баҳорда март ойининг ўрталарида июннинг охиригача, 2-тўлқинда эса, августнинг бошидан ҳавода кўп миқдорда кузатилади, уларнинг учиши учун ҳаво ҳарорати 12,6-16,6 °С ва намлиги 60-65 фоиз бўлиши қулайлиги аниқланган (Козлова, 1968; Sanders, Snow, 1978). Куз охирида зарарланган ғўза қолдиқлари тупроққа тушади, замбуруғ қишлайди ва баҳорда касаллик ривожланиш цикли такрорланади. Кураш чоралари. Олдинги йиллари кимёвий усул - уруғлик чигитни мис 3-хлорфенолят (ТХФМ) ва тетраметилтиурам дисульфид (ТМТД) билан дорилаш, ўсув даврида экинга фунгицидлар (1 фоизли бордо суюқлиги, 0,5-1 фоизли цинеб суспензияси, 1 фоизли динитродан- бензол суспензияси)дан бирини пуркаш тавсия қилинган эди, аммо бу усулнинг самарасиз эканлиги маълум бўлди (Расулев, Джамалов, 1971). Ҳозирги пайтда касалликка қарши янги уруғ дорилари ва фунгицидлар синаб кўрилмокда. Умумий кураш чораларидан алмашлаб экиш, вақтида ва таркибида элементлар баланси сақланган ўғит қўллаш, ғўза қатор оралари кенгроқ (90 см) бўлишини таъминлаш, яганани вақтида ўтказиб, биринчи навбатда зарарланган ниҳолларни олиб ташлаш, далага керагидан ортиқ сув қўймаслик, пахта териб олингач, ғўзапояни даладан чиқариш, ўсимлик қолдиқларини чуқур кузги шудгор ёрдамида зарарсизлантириш, бегона ўтлар ва зарарли ҳашаротларга қарши мунтазам курашиш тавсия қилинади (Игамбердиев, Джамалов, 1971; Расулев, 1981, Пересыпкин ва б.қ., 1990). Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling