Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Касалликка таъсир этувчи экологик факторлар


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Касалликка таъсир этувчи экологик факторлар. Альтернариоз ингичка толали ғўза 
навларида Ўзбекистонда Сурхондарё вилояти, Тожикистонда Вахш ва Ҳисор водийлари ва 
Туркманистонда Мари вилоятида кенг тарқалган ва кучли ривожланади, ўрта толали навларда 
барча минтақаларда учрайди, аммо ривожланиш даражаси анча пастроқ. Кузатувлар кўрсатишича, 
Alternaria macrospora учун қулай ҳарорат 24-28 °С, кардинал ҳароратлар эса 15-33 °С ёки 4-38 °С 
ни ташкил этади; ниҳоллар зарарланиши учун эса оптимум сифатида 12,6-16,6 °С дан 20-25 °С 
гача кўрсатилган. Шу билан бирга, ғўза зарарланиши учун 41-62 фоиз (Джамалов, 1973) ёки 60-65 
фоиз (Козлова, 1968) намлик қулай шароит ҳисобида кўрсатилиши хақиқатдан жуда узоқ. 
Иссиқхона шароитида ўтказилган Alternaria macrospora билан сунъий зарарлаш тажрибаларидан 
маълум бўлишича, уруғбарг чинбаргга нисбатан 5,5-8,9 марта кучлироқ зарарланади. Уруғбарг 
касалликка мойиллиги униб чиққандан бошлаб 20 кунгача ошиб боради, сўнгра пасаяди; чин барг 
мойиллиги ҳам вақт ўтиши билан пасаяди. Уруғбарг зарарланиши учун 22-30 °С ҳарорат ва 100 
фоиз нисбий намлик шароитида 4 соат етарли, 100 фоиз зарарланиши учун эса 25 °С да 9 соат 
намлик, 10 °С ва 30 °С да - 20 соат намлик сақланиши лозим; чинбарглар 20 фоиз зарарланиши 
учун оптимал ҳарорат (20-25 °С)да 100 фоиз намлик шароити 20 соат кузатилиши зарур. 
Альтернариоз аломатлари 2 кундан сўнг намоён бўлишини таъминлаш учун уруғбаргларни 10°С 
ва 30 °С орасида, чин баргларни эса фақат 20 °С да сунъий зарарлаш кераклиги исботланган (Bashi 
ва б.қ., 1983). 
Касаллик ғўзада ривожланиши об-ҳаво шароитлари билан чамбарчас боғлиқ ва Марказий 
Осиёда 2 «тўлқиндан» - баҳор-эрта ёзги ва ёз охири-кузги тўлқинлардан иборат. Биринчи тўлқин 
Ўзбекистонда май бошларида, Тожикистонда апрел ойида уруғбаргда кузатилади. Сўнгра 
касаллик чинбарг ва бошқа органларга тарқалади. Ёзда ҳаво 35-40 °С гача исиши ва намлик 40-50 
фоизгача пасайиши касаллик намоён бўлишини бутунлай тўхтатади. Иккинчи тўлқин ҳарорат 


35 
пасайганда (июл ўртаси-августнинг биринчи ярмида) қайтадан бошланади ва мавсум сўнггигача 
ривожланади (Козлова, 1968; Расулев, Джамалов, 1971). Мисол учун, Сурхондарё вилоят қишлоқ 
хўжалиги тажриба станциясида ўтказилган кузатувларда (1968-1969 й.), альтернариоз ғўзанинг С-
6002 навида 5 майда уруғбаргда бошланган, 25 майда касал ниҳоллар сони 36,3 фоизга етган
сўнгра иссиқ об-ҳаво туфайли, ривожланиши тўхтаган. Иккинчи тўлқин июн ойида кузатилган ва 
об-ҳаво шароитлари билан боғлиқ ҳолда, сентябр охири-октябр ўрталарида барглар 60-80 фоиз, 
кўсаклар 20-30 фоизга зарарланган (Расулев, Джамалов, 1971). Тожикистонда ғўза кучлироқ 
(мисол учун май охирида уруғбарг 82-100 фоизгача) зарарланади (Козлова, 1968; Джамалов, 1973). 
Альтернариознинг инкубацион (яширин) даври ингичка ва ўрта толали ғўза навларида 3-5 
кун, ўтсимон ғўзада 10-16 кун, дарахтсимон ғўзада эса 16 кундан кўпроқ (Каримов, 1976). Бошқа 
хабарларга кўра, бу давр шоналаш фазасигача 4-9, сўнгра эса 16 кунга етади (Козлова, 1968). 
Яширин давр Тошкент-1 навида 2-4 кун, ғўза ўсишининг эртаги фазаларида (май) 3-4, сўнгра 
(июл-август) 10-15 кунни ташкил қилади. Паразит учун жуда қулай шароитда инкубацион давр 2 
кунга тенг (Bashi ва б.қ., 1983).
Ғўза тупларининг зич жойлашганлиги, ҳашарот, кана ва бегона ўтлар билан 
зарарланганлиги альтернариоз кучайишига сабаб бўлиши аниқланган (Блэнк, 1956; Игамбердиев, 
Джамалов, 1971, Пересыпкин, 1987; Пересыпкин ва б.қ., 1990).

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling