Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Касаллик қўзғатувчилари ва уларнинг белгилари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
Касаллик қўзғатувчилари ва уларнинг белгилари. Бу касаллик илгари иккита -
альтернариоз ва макроспориоз номлари билан юритилган бўлиб, у пайтларда уларни қўзғатувчи патоген замбуруғлар ҳам иккита Alternaria ва Macrosporium - туркумларига мансуб деб ҳисобланар эди. Олимларнинг фундаментал тадқиқотларини ҳисобга олган ҳолда, 1969 йили АҚШнинг Сиэтл шаҳрида ўтказилган XI Халқаро Ботаника Конгресси Macrosporium номини бекор қилди, олдин ушбу туркумга киритилган деярли барча турлар Alternaria туркумига ўтказилди ва «Macrosporium» ва «макроспориоз» атамалари ғайриқонуний бўлиб қолди, уларни қўллаш ман этилди (Левкина, 1984). Ҳозирги пайтда дунёда фан тан олган альтернариоз қўзғатувчилари асосан 2 та тур – Alternaria macrospora (эски номи Macrosporium macrospora) ва – Alternaria alternaria (эски номи – Alternaria tenus)ларта мансубдир. Alternaria macrospora турини бошқа Alternaria турларидан ажратадиган белги - унинг конидияларида жуда узун (кўпинча ўлчами конидиянинг қолган қисмининг ўлчамига баравар ёки 2 мартагача узунроқ) терминал ҳужайра ёки бўйинча мавжудлигидир. Alternaria macrospora ва Alternaria alternaria турлари ғўзада деярли ҳар доим бирга учрайди. Баргни олдин Alternaria macrospora зарарлайди, ҳалок бўлган тўқималарда, "йўлдош" тур ёки иккиламчи паразит сифатида Alternaria alternariaи ўрин олади (Каримов, 1976). Alternaria alternaria кучсиз патоген ҳисобланади, кўп ҳолларда бошқа қўзғатувчилар (мисол учун гоммоз бактерияси), зарарли ҳашаротлар ва каналар ҳосил килган яралар орқали ғўза тўқималарига кириб 34 олади, соғлом аммо баъзи стресс шароитлар (сув танқислиги, калий етишмаслиги ва ҳ.к.) туфайли қувватсиз бўлиб қолган, ўсимлиикларни ҳам зарарлайди (Блэнк, 1956; Пересыпкин ва б.қ., 1990). Кўсак ва тола кўпинча Alternaria alternaria, камроқ Alternaria macrospora билан шикастланади (Расулев, Джамалов, 1971; Каримов, 1976). Юқорида келтирилган 2 та турдан бошқа, ғўзада альтернариоз қўзғатувчилари сифатида Alternaria gossipii, gossipina, Alternaria solani, Alternaria sp. (синоним Macrosporium nigricantium), Alternaria туркумига расмий ўтказилганлиги ҳақида маълумот бўлмаган Macrosporium nigricans ҳамда Stemphylium botryosum (синоним Macrosporium commune) турлари ҳам келтирилган (Козлова, 1959, 1968, 1969; Джамалов, 1973; Каримов, 1976), аммо бу турларнинг таксономияси ёки ғўзада қўзғатадиган касалликлари етарли ўрганилмаган. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling