Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Касалликни ғўзада ривожланиш цикли ва манбалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Касалликни ғўзада ривожланиш цикли ва манбалари. Мавсум бошида ниҳолларнинг 
уруғбарги ва гипокотилларида пайдо бўлишини таъминловчи бирламчи инфекция манбаи асосан 
зарарланган чигит эканлиги исботланган. Тола ва чигитнинг бир қисми олдинги мавсумда ўсиш 
даврида зарарланган бўлади. Далада пахта толаси жуда оз фоизга зарарланган бўлса ҳам, пахта 
тозалаш заводларида жинлаш пайтида 100 фоизгача чигит зарарланади, бактериялар асосан 
чигитнинг учки қисмларида (туклар орасида), кам ҳолларда - чигит ичида сақланади. Чигит ичида 
сақланадиган гоммоз инфекцияси Марказий Осиё шароитида жуда кам учрайди ва шу сабабдан 
муҳим эмас. Гоммоз бактериялари чигитни экишдан олдин сувда намлантириш пайтида ҳам 
зарарланган уруғликдан соғломларига ўтиб, зарарлайди. 
Кам ҳолларда ва кам даражада гоммоз бактериялари олдинги йилда далада қолган 
зарарланган ғўзапоя қолдиқлари хамда пахта заводлари ва тайёрлаш пунктларидаги чиқинди ва 
олдинги йил ҳосили қолдиқларида сақланади. Зарарланган ғўзапоя қолдиқлари мавсум бошигача 
яхши чиримаган ва тупроқ устида қолган тақдирдагина бирламчи инфекция манбаи бўла олиши 
мумкин. Кузги шудгор пайтида ғўзапоя қолдиқлари камида 30 см га кўмилса бактериялар 
тупроқдаги микроорганизмлар таъсирида ҳалок бўлади. Тупроқда, сувда ва ғўзадан бошқа экин 
турларида ҳамда яхши чириган экин қолдиқларида бактериялар сақланмайди. 
Зарарланган уруғбарг ва гипоктилда ҳосил бўлган бактериялар ёмғир, шабнам ва шамол 
ёрдамида ғўзанинг юқориги қисмларига тушади ва касалликнинг чинбарг, поя, шох, гул ва 
кўсакларда ривожланишига олиб келади. Зарарланган органлар устида ҳосил бўлган елимсимон 
модда далада касаллик бошқа ўсимликларга тарқалишини таъминлайди. Гоммоз жуда кам 
ҳолларда ҳайвонлар, ҳашаротлар ҳамда ерга ишлов бериш механизм қисмлари ҳамда асбоблари 
орқали тарқалади. 
Бактериялар ўсимлик тўқималарига баргдаги тешикчалар ва томир системаси ҳамда гуллар 
орқали кириб олади. Кўсак ичидаги тола ва чигитнинг зарарланиши ҳамда зарарланган ғўзапоя 
қисмларининг тупроқ устида қолиши гоммознинг кейинги мавсумда ривожланиши учун замин 
яратади (Вердеревский, 1955; Справочник., 1956; Каримов, 1976; Расулев, 1981; Bird ва б.қ., 1981; 
Пересыпкин ва б.қ., 1990). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling