Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
Касаллик аломатлари. Альтернариоз қўзғатувчи замбуруғлар ғўзанинг ингичка толали
навларни кучлироқ, ўрта толали навларни камроқ ёки жуда кам даражада зарарлайди. Касаллик аломатлари ҳар икки ғўза турида ҳам деярли бир хил. Уруғбарг, чин барг, барг банди, гуллар, гулёнбарг, шона кўсак ва тола зарарланиши мумкин. Одатда пастки яруслардаги қарироқ, уруғбарг ва кўсак камроқ ҳолларда шикастланади. Илдиз чириш билан касалланган ниҳоллар ҳарорат паст келганида, кўпроқ зарарланади. Баргдаги доғлар томирчалар орасида жойлашган, олдин кичик, диаметри 1-2 мм, думалоқ, тўқ-кизил, қизғиш-бинафша ёки кулранг-қўнғир, секин ўсувчи; барг устидагилари тўқроқ, бироз бўртиб чиққан, остида эса очроқ ва бироз ботиқ. Вақт ўтиши билан, доғлар диаметри 1,2 см гача етади, ўртаси қурийди, оч-қўнғир тус олади, кўпинча чатнаб, майдаланиб, тушиб кетади, барг тешик бўлиб қолади; доғ атрофида қизғиш-бинафша ҳошия сақланиб колади, каттароқ доғлар атрофида концентрик доиралар пайдо бўлади. Доғлар қўшилиб, нотўғри шакл олиши мумкин. Ғўзанинг бошқа органларида ҳосил бўладиган доғлар ҳам баргдагиларга ўхшайди. Ўсув даврининг иккинчи ярмида, касаллик кучли ривожланган ҳолларда, пастки ярус барглари тушиб кетади, шона ва майда кўсаклар ҳам тўкилиши мумкин. Кўсак чаноқларидаги зарарланган пахта бўлакчалари яхши момиқланмайди, тола сарғиш-кўкимтир, кулранг-бинафша (Alternaria macrospora) ёки тўқ яшил (Alternaria alternaria) тус олади (Козлова, 1959,1968; Расулев, Джамалов, 1971; Каримов, 1976; Пидопличко, 1977; Расулсв, 1981; Watking, 1981; Davis ва б.қ, 1996; Hake ва б.қ, 1996). Баъзилар альтернариоз қўзғатувчи замбуруғ турлари Марказий Осиёда ғўза ниҳолларида илдиз чиришни қўзғатиши мумкинлиги, ингичка ва ўрта толали ғўзанинг анча навларида шикастланган ниҳоллар сони 11-57 фоизгача етгани ҳақида хабар қилинган. Зарарланган ниҳоллардан қўзғатувчининг 15 штамми ажратилган ва улар Alternaria gossipii ва Alternaria gossipina турларига мансублиги исботланган. Тажрибаларда бу штаммлар ғўза ниҳолларини илдиз чириши билан 37,5-77,0 фоизга зарарланган (Степанова, 1972), Ҳиндистонда Alternaria macrospora баъзи йиллари ўтсимон ғўзада кучли ниҳол ва поя чириши касаллигини қўзғатган (Desal, 1981). Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling