Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Касаллик қўзгатувчиларининг тур ичида табақаланиши


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Касаллик қўзгатувчиларининг тур ичида табақаланиши. Alternaria macrospora ва 
Alternaria alternaria ғўзанинг барча маданий турларини зарарлайди. Gossypium barbadense ва 
Gossypium hirsutum кўпроқ, Gossypium herbaceum ва Gossypium arboreum камроқ мойил. Марказий 
Осиёда эқиладиган навлар ичида иммун хиллари топилмаган. Синалган 14 та навларнинг барчаси 
мойиллик намоён этган, аммо зарарланиш даражалари билан фарқ қилишган. Alternaria 
macrospora олдин фақат ингичка толали ғўза навларида учраган ва кучли зарарлаган, сўнгра, 
камроқ даражада, ўрта толали навларга ҳам тарқалган (Справочник., 1956; Козлова, 1959; 
Игамбердиев, Джамалов, 1971; Каримов, 1976; Расулев, 1981; Watking, 1981; Bashi на б.қ., 1983; 
Davis ва б.қ., 1996; Hake ва б.қ., 1996). 
Ғўзани зарарлайдиган Alternaria турларининг табақаланиши ва мойил экин турлари 
таркиби яхши ўрганилмаган, мавжуд маълумотлар эса бир-бирига мос эмас. М. А. Каримов (1976) 
Alternaria macrospora фақат ғўза турларини зарарлай олади ва шунинг учун, тор ихтисослашган 
тур деб ҳисоблаган, чунки ҳатто Malvaceae оиласи, Abitilon, Hibscus ва Malva туркумларига оид 
ўсимликлар ҳам тажрибада зарарланмаган. 
Шу билан бирга, У. У. Расулев (1971) ушбу замбуруғ тор ихтисослашганлигини, унинг 3 та 
изоляти (2 та ғўзадан ва 1 та қовундан) ёрдамида ғўза (108-Ф ва С-6002 навлари), қовун тарвуз, 
ловия, мош, соя, нўхат, бодринг, картошка сунъий зарарлаш ижобий натижа бергани, изолятлар 
ўзлари ажратиб олинган хўжайин экинларини кучли, қолганларини кам даражада зарарлагани 
хақида хабар қилган. 
АҚШда Alternaria macrospora Anoda cristata бегона ўтини кучли зарарлаши аниқланди. 
Ушбу ўтдан ажратилган изолятлар тажрибада хўжайин ўсимлигини пуштиранг алтей (Altheae 
sp.)ни кучли зарарлади, аммо ҳатто қуюқ суспензия ишлатиб, намлик узоқ сақланганда ҳам ғўза 
навларини зарарламади. Бу намуналар асосида, замбуруғнинг алоҳида ўсимлик турларига тор 
ихтисослашган махсус формалари мавжудлиги эҳтимол қилинган (Walker, Sciumbato, 1981). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling