Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Альтернариоз (макроспориоз)


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Альтернариоз (макроспориоз) 
Касалликнинг географик тарқалиши. Альтернариоз дунёнинг деярли барча ғўза 
эқиладиган мамлакатларида, жумладан Ҳиндистон, Хитой, Афғонистон, АҚШ, Бразилия, Миср, 
Родезия, Нигерияда ҳамда Озарбайжон, Арманистон, Тожикистон ва Туркманистонда тарқалган. 
Ўзбекистонда касаллик ингичка толали ғўзада Сурхондарё вилоятида, ўрта толали ғўзада деярли 
барча вилоятларда учрайди (Каримов, 1976; Пидопличко, 1977; Расулев, 1981; Desal, 1981; 
Watking, 1981). 
Касалликнинг ғўза ҳосилига таъсири. Альтернариознинг кучли ривожланиши ва 
ҳосилга сезиларли зарари фақат айрим об-ҳаво қулай келган йиллари ва фақат баъзи минтақаларда 
кузатилади (Каримов, 1976). Қўзғатувчи замбуруғлар споралари ҳаво орқали осон тарқалиши 
касалликнинг эпифитотия сифатида ривожланиши учун имконият яратади. Об-ҳаво қулай 
келганида альтернариоз мойил навларни ниҳол фазасидаёқ 90-100 фоизга зарарлаши ва оқибатда 
кўсаклар сонини 30-50 фоизга камайтириши мумкин. Бу ҳол ингичка ва ўрта толали ғўза 
навларида (5904-И, 108-Ф) Тожикистонда Вахш ва Ҳисор вилоятларида ва Сурхондарё вилоятида 
(С-6002 навида) кузатилган. Баъзи йиллари мавсумнинг 2-ярмида (кузда) касалликнинг 2-тўлқини 
туфайли 100 фоиз ўсимликлар ва барглари, 14-27 фоизгача ҳосил нобуд бўлган. Зарарланган 
толанинг технологик сифати - метрик номери 730 га, пишиқлиги 0,3 граммга, узунлиги 3,2 мм га, 
узилиш узунлиги 0,8 км га пасайган. Сурхондарё вилоятида альтернариоз ингичка толали ғўзада 


33 
асосий касалликлардан бирига айланган, кучли зарарланиши туфайли, фузариоз сўлишига 
чидамли С-6002 нави экишдан олиб ташланган. Касалликнинг ҳосилга салбий таъсири экиннинг 
ўсишда ва ривожланишда орқада қолиши, гуллашнинг кечикиши, фотосинтез кескин камайиши
баргларнинг тўкилиши, кўсакнинг тўла пишмасдан очилиши каби факторлар билан боғлиқ 
эканлиги аниқланган (Козлова, 1959, 1968; Игамбердиев, Джамалов, 1971; Расулев, Джамалов, 
1971; Джамалов, 1973; Каримов, 1976). 
Касаллик кучли ривожланган йиллари Исроилда кенг майдонларда эқиладиган Pima S-5 
навида 25 фоиз ҳосил нобуд бўлган (Bashi ва б.қ., 1983). АҚШнинг кўп минтақаларида ўрта 
толали упланд ва ингичка толали, мойил Pima навларида альтернариоз оз тарқалган ва ҳосилга 
зарари ҳам кам. Фақат Нью-Мексика ва Аризона штатларининг айрим қисмларида 4 фоизгача 
ҳосил нобуд бўлади. Касаллик Африканинг ғўза эқиладиган тропикларида ҳар йил учрайди, аммо 
ҳосил пасайиши баъзи мавсумлардагина кузатилади (Watking, 1981; Davis ва б.қ, 1996; Hake ва 
б.қ., 1996). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling