Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Кураш чоралари. Соғлом (ёки зарарсизлантирилган) уруғлик чигит экиш
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Касалликка чидамли навлар яратиш.
Кураш чоралари. Соғлом (ёки зарарсизлантирилган) уруғлик чигит экиш гоммоз билан
кураш чоралари ичида энг муҳимидир, чунки зарарланган чигит янги мавсумда касаллик бошланишининг (бирламчи инфекциянинг) энг асосий ва энг хавфли манбаидир. Бу вазифани бир неча усул ёрдамида амалга ошириш мумкин. Биринчи усулда чигитни уруғлик олиш учун махсус режалаштириб экилган, гоммоз билан зарарланмаган далалардан тўпланган пахта ҳосилидан олинади. Бундай далаларда ғўза ўсув даврида текшириш (апробация)лар ўтказилади, касаллик кучли ривожланган далалар уруғлик олиш учун яроқсизга чиқарилади (брак қилинади); бу махсус далаларда ғўза органларида (айниқса, кўсакда) гоммоз ривожланишининг ижозат берилган даражалари Республика ғўза уруғчилиги соҳасидаги масъул ташкилотлар томонидан белгиланади (Пересыпкин ва б.қ., 1990). Дунёнинг кўп мамлакатларида қўлланилаётган энг замонавий усул - иккинчи усул - уруғлик чигитни кислота ёрдамида туксизлантиришдир. Ўзбекистонда бу усул чигитни гоммоз бактериясидан 100 фоизга тозалашни таъминлайди, чунки Марказий Осиёда бактерия уруғликнинг устки қисмларини зарарлайди; чигит ички қисми кам ҳолларда ва жуда оз даражада зарарланиши аниқланган (Справочник., 1956). Кислота ёрдамида туксизлантирилган чигит баъзи корхоналар томонидан Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарила бошланди. Гоммозга қарши ниҳоятда юқори самарадорлиги билан бирга бошқа бир қатор афзалликлари - уруғликни солиштирма оғирлиги бўйича калибрлаш, фунгицидлар билан осон дорилаш, уруғлик чигит миқдорини анча тежаш (экиш меъёрини тукли чигитга нисбатан 2-3 марта камайтириш), аниқ 32 экиш техникасини қўллаш имконияти ва бошқалар - мавжудлиги кислота ёрдамида туксизлантирилган чигит экишни энг замонавий ва истиқболли усулга айлантирди. Бу усул касалликка иммун ва ўта чидамли ғўза навлари яратиш ва амалиётда қўллаш ҳамда баъзи агротехник чора билан биргаликда, яқин келажакда гоммоз муаммосини Ўзбекистонда бутунлай бартараф қилишни таъминлаши муқаррардир. Учинчи - кимёвий усул ҳозирги пайтда Ўзбекистонда кенг миқёсда қўлланилмоқда. Касаллик кучли ривожланадиган минтақаларда чигитни бронотак, ўртача ёки камроқ тарқалган жойларда бошқа уруғ дорилари (Витавакс 200ФФ ва б.қ.) ишлатиш тавсия килинган. «Касалликни географик тарқалиши» бўлимида келтирилган маълумотларни таҳлил қилиш уруғ дорисини тўғри танлашда ёрдам беради. Дорини танлашда, кислота билан туксизлантириш чигитни гоммоз бактерияси билан кам ёки жуда кам учрайдиган 3-ва қисман 2- гуруҳга кирувчи вилоятлар минтақаларида бу касалликка қарши махсус бактерицид дори ишлатиш кўпинча мақсадга мувофиқ келмаслигини ва бефойда харажат бўлишини эсда тутиш лозим. Хулоса килиб айтиш мумкинки, соғлом ёки бактериядан тўла зарарсизлантирилган уруғлик чигит экишнинг гоммозни жиловлаб туришда аҳамияти жуда катта. Шунинг учун уруғлик чигитни лабораторияларда сифатли таҳлил қилишни изчиллик билан уюштириш ва зарарланган чигитни экишга йўл кўймаслик Республика ғўза уруғчилиги ва ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги масъул ташкилотлар ва ходимларнинг диққат марказида ва жиддий назорати остида туриши лозим. Касалликка чидамли навлар яратиш. Гоммоз бактериясининг физиологик ирқлари уларни аниқлаш учун дифференциатор навлар ҳамда касалликка иммун генотиплар мавжудлиги (Bird ва б.қ., 1981), Ўзбекистон шароитида ҳам маълум вақт ичида ғўзанинг чидамли ва ўта чидамли навлари яратилиши ва амалиётда қўллана бошлаши учун имконият борлигидан далолат беради ва бу олимларимиз олдида турган долзарб вазифалардан биридир. Заводларда уруғлик тайёрлаш жараёнида дастлаб соғлом, сўнгра эса касалланган далалардан йиғиб олинган ҳосил тозаланиши шарт. Гоммоз билан зарарланган пахта жинлангандан сўнг, механизмлар махсус эритмалар ёрдамида пухталик билан дезинфекция қилиниши лозим. Ҳосил йиғиб олингач, зарарланган ғўзапояни даладан олиб чиқиб, ёқиб юбориш керак. Ерга тушган ўсимлик қолдиқларини кузги шудгор пайтида 30 см дан кам бўлмаган чуқурликка кўмиш зарур. Ҳаво ва тупроқ қуруқ бўлса, ғўзапоя қолдиқлари тўла чиришини таъминлаш мақсадида, шудгордан сўнг далага сув қўйиш тавсия қилинади. Имкони бўлганда, далаларда алмашлаб экишни қўллаш лозим. Беда, маккажўхори, ғалла, дуккакли ва бошқа экинлар далани гоммоздан самарали тозалайди. Баҳорда чигитни ниҳоллар униши учун қулай ҳароратда, тавсия қилинган қисқа муддатларда экиш, ягана пайтида касал ниҳолларни олиб ташлаш лозим (Каримов, 1976; Расулев, 1982; Bird ва б.қ., 1981; Davis ва б.қ., 1996). Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling