Касаллик қўзғатувчиси ва унинг белгилари. Гоммозни қўзғатувчи бактерия Xanthomonas
campestris pv. malvacearum (эски, аммо амалиётда жуда кенг тарқалган номи Xanthomonas
malvacearum), факультатив анаэроб грамм салбий, учлари силлиқ таёқча, якка ҳолда ёки баъзан 2-
4 тадан занжирчаларда жойлашган, ўлчами 0,6-2,0x0,2-0,8 мкм. Поялар жойлашган 1 та
хивчинчаси ёрдамида ҳаракат қилади, капсула ҳосил қилади, спора ҳосил килмайди.
Лаборатория шароитида агарли озиқа муҳитларида бактерия бироз думалоқ, бўртиб чиққан
(кавариқ) четлари силлиқ, оч-сариқ, сўнгра тўқ-сариқ, аста ўсадиган колониялар ҳосил қилади.
Бактерия оксидаза-салбий ёки кучсиз каталаза ижобий. Синтетик озиқа муҳитида ва
зарарланган кўсак ичида толага ранг берувчи сариқ шилимшиқ модда ҳосил қилади. Патоген ҳар
хил ўсимликларда касаллик қўзғатувчи бошқа Xanthomonas турларига жуда ўхшайди, аммо
таксономик жиҳатдан улардан ғўзада касаллик чақириш кобилияти ҳамда баъзи ферментларининг
хусусиятлари билан фарқланади (Bird ва б.қ.,1981; Пересыпкин ва б.қ., 1990).
Бактерия 10°С ва 38°С орлиғида, оптимум 20°С ва 30°С орасида ривожланади. Сувли
суспензия 50-53°С гача иситилганда ҳалок бўлади (Вердеревский, 1955; Bird ва б.қ., 1981;
Пересыпкин ва б.қ.,1990). Бошқа хабарларга кўра ҳарорат 30°С (Каримов, 1976) ёки 35°С дан
(Расулев, 1981) ошганда бактериянинг ҳаётчанлиги пасаяди ва у ривожланмайди.
«Ухлаш» (анабиоз) пайтида 28°С совуққа ва 2 кун давомида 80°С гача иситишга бардош
беради. Зарарланган қуруқ чигитни 100°С гача иситганда ҳам бактерия ҳалок бўлмайди.
Зарарланган толани 72°С да 36 соат сақланганда ҳам патоген ҳаётчанлигини йўкотмаган. Нам
тупроқда ва сувда бактерия антогонист микроорганизмлар таъсирида 15-20 кунда ҳалок бўлган.
Аммо қуруқ шароитда ҳаётчанлиги бир неча йилгача сақланган (Вердеревский, 1955; Каримов,
1976; Расулев, 1981; Пересыпкин ва б.қ., 1990).
Do'stlaringiz bilan baham: |