Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Касалликка таъсир этувчи экологик факторлар


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Касалликка таъсир этувчи экологик факторлар. Вертициллёз вилтдан фарқли ўлароқ, 
фузариоз сўлиш иссиқ мавсум касаллигидир, (Hake ва б.қ., 1996). Замбуруғнинг мицелий ва 
конидияларининг ўсиши ва ўсимликни зарарлаши ва касаллик ривожланиши 7-10 °С ва 30-32 °С 
орасида кузатилади, аммо ҳарорат учун энг оптимум эса 32-34°С ни ташкил этади. Паразит учун 
қулай тупроқ намлиги 40 фоиз ва 70 фоиз орасида, оптимал намлик эса 50-60 фоизга тенг 
(Соловьева, 1954). 
Юқори намлик ва 60 °С ҳароратда замбуруғ 5 дақиқада ҳалок бўлади (Соловьева, 1954), 
аммо қуруқ шароитда замбуруғ хламидоспоралари 80 °С иссиқда ва 20 °С совуқда қолганда ҳам 
яшовчанлигини йўқотмайди (Каримов, 1976). 
Замбуруғнинг диплоид ва ингичка толали ғўзани зарарловчи ирқлари ишқор ёки нейтрал 
реакцияли қора лойтупроқ ва чўкинди лойтупроқларда, ўрта толали ғўза навларини зарарлайдиган 
ирқлари эса, одатда тўқ рангли қумлоқ, нордон тупроқларда қулай ривожланади (Kapellman, 
Smith, 1981). 
Касалликнинг ғўзада ривожланиш цикли ва манбалари. Замбуруғ ғўза илдизларининг 
ўтказувчи томир системасига илдизлардаги ҳар хил яралар орқали ёки соғлом илдиз қобиғини 
бевосита тешиб киради. Ҳатто соғлом ўсимликлар илдиз қобиғи устида хам кўп миқдорда 
замбуруғ пропагулалари мавжудлиги кузатилган. Замбуруғ ўтказувчи томир системасига киргач, 
касаллик ривожланади. У ҳосил қиладиган микроконидиялари ўтказувчи томир системаси ичидаги 
фаол нафас олиш оқимлари ва ўсимлик ширалари ёрдамида юқори қисмларда жойлашган илдиз, 
поя ва баргларда тарқалади. Касаллик ривожланган фазаларида замбуруғ ғўзанинг энг тепа 
қисмларидаги органлардан ҳам ажратиб олинган (Kapellman, Smith, 1981). 
Фузариоз сўлишнинг қўзғатувчиси тупроқда 0-60 см (Соловьева, 1954), баъзида 1 м 
(Fahmy,1927) гача чуқурликда, эркин ҳолда ёки ғўза ва бошқа мойли экинлар қолдиқларида ҳамда 
бошқа органик материалларда узоқ муддат сақланади. Тупроқда ўсимлик қолдиқлари мавжудлиги 
ёки йўқлиги паразит ривожланишини чекламайди. Замбуруғ касалликнинг асосий манбаси 
ифлосланган тупроқда - ўзининг хламидоспоралари ёрдамида жуда тез кўпайиши мумкинлиги
антогонист микроорганизмларга қарши қаттиқ қаршилик кўрсатиш қобилияти мавжудлиги, унинг 
тупроқда ривожланиши учун V.dahliae га нисбатан анча қулайроқ шароит туғдиради (Соловьева, 
1954). 
Касалликнинг бошқа манбалари қаторига зарарланган уруғлик чигит, сув, ерга ишлов 
бериш асбоблари, механизмлар қисмлари ва зарарланган ғўзапоя киради. Уруғлик чигит 16-20 
фоизгача зарарланганлиги кузатилган (Соловьева, 1954; Каримов, 1976; Hake ва б.қ., 1996). Ҳатто 
фузариоз билан кам зарарланган чигитни зарарланмаган далаларга экиш ўта хавфли, чунки, 


27 
замбуруғ тупроқка тушгач, унинг узоқ сақланиши ва жуда осон кўпайиши тупроқни паразитдан 
тозалашни жуда мушкуллаштиради. 
Фузариоз сўлишнинг дала ичида ёки бир даладан иккинчисисга асосан сув ёрдамида 
тарқалиши аввал Ўзбекистонда (Соловьева, 1954), сўнгра Исроилда (Grinstein ва б.қ., 1983) 
исботланган. Тажрибалар замбуруғ билан зарарланган даладан ифлосланиб чикқан сув, қўшни 
далада 50-70 фоиз ниҳол нобуд бўлишига олиб келганлигини кўрсатди (Соловьева, 1954). 
Исроилда ўтказилган тажрибада замбуруғ ўлчами 72 ва 96 м
2
бўлган 2 та манбадан эгатлардан 
окқан сув йўналиши бўйича 3 йил ичида 140 метрга тарқалган. Далага ҳар йили бир неча марта 
перпендикуляр йўналишларда ишлов берилган бўлса ҳам, касалликнинг бошқа йўналишларида 
тарқалиши жуда кам бўлган (3 йилда 4-8 м). Бу тажрибадан кўринадики, замбуруғнинг 
культивация пайтида (механик) тарқалиши жуда чекланган. 
Касаллик манбалари қаторига замбуруғнинг vasinfectum формаси билан зарарланишга 
мойил экин турлари, бегона ўтлар (саломалайкум) (Hake ва б.қ., 1996) ҳамда фузариозга чидамли, 
аммо паразитга ўз илдизларида бошпана берувчи баъзи экинлар (Климова, 1971) ҳам киради. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling