Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Касалликни ҳисобга олишда


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Касалликни ҳисобга олишда айнан вертициллёз вилт учун таърифланган усуллар 
қўлланилади. 
Қарши кураш чоралари. Фузариоз сўлиш касаллиги билан курашда вертициллёз вилтга 
қарши тавсия қилинган деярли барча чоралар қўлланилади ва яхши самара беради. Шу билан 
бирга, фузариоз сўлишга чидамли ёки толерант ингичка толали ғўза навларини яратиш ва 
амалиётда қўллаш олимлар томонидан энг юқори самарали ва муаммони кескин ечишни 
таъминловчи усул сифатида қайд этилган (Соловьева, 1954; Каримов, 1976; Маҳмудов, 1981, 
Мирпўлатова ва б.қ., 1981; Сидорова, 1983 ва бошқалар). Вертициллёз вилтга қарши юқори 
даражада чидамли навлар дала шароитида фузариоз сўлишга ҳам чидамли навлар яратиш 
вазифасини уйғунлаштириш имконини беради. Айни чамонда паразит ва хўжайин эволюцияси 
бир-бирига боғлиқ ҳолда кечиши ва вақт ўтиши билан паразитнинг чидамли навларни ҳам 
зарарлай оладиган ирқлари пайдо бўлиши фузариоз сўлишга чидамли янги навлар яратиш 
соҳасидаги тадқиқотларни доимий равишда олиб бориш лозимлигини кўрсатади. 
Уруғлик сифатида зарарланган чигитни ишлатиш қатъиян ман этилади. Иқлими нам 
минтақаларда тупроғи фузариоз сўлиш қўзғатувчиси билан зарарланган далаларда етиштирилган 
пахтадан уруғлик олмаслик лозим. Замбуруғ тупроқда экин экилмаган ва ўсимлик қолдиқлари 
мавжуд бўлмаган шароитда ҳам узоқ вақт сақланишини эътиборга олиб, касалликка қарши 
курашда беда, шоли, жўхори, қовун, тарвуз, лавлаги, буғдой билан алмашлаб экиш самара 
бермаслигини (Соловьева, 1954) кўзда тутган ҳолда, бегона ўтларга қарши кураш, ўғит қўллаш, 
уруғлик чигит тайёрлаш ва экиш, тупроқ қўзғатувчи билан зарарланишини кўрсатувчи хариталар 
тузиш ва улардан фойдаланиш хақидаги тавсияларга амал қилиш лозим. 
Гоммоз 
Касалликнинг географик тарқалиши. Гоммоз дунёнинг барча ғўза эқиладиган 
мамлакатларида учрайди, аммо унинг тарқалиши ҳар хил. Хиндистон, Хитой, Корея, Гватемала, 
Судан, Нигерия, Болгария, Югославия ҳамда АҚШнинг ғўза камарида жойлашган, йилига ўртача 
250-700 мм ёки кўпроқ ёғингарчилик кузатиладиган штатларида (Техас, Нью-Мексика, Аризона, 
Оклахома) кенг тарқалган, Туркия, Миср ва Конго каби давлатларда жуда кам учрайди 
(Вердеревский, 1955; Smith, 1956; Tjamos ва б.қ., 1979; Bird ва б.қ., 1981; Davis ва б.қ., 1996; Hake 
ва б.қ., 1996). Марказий Осиё ва Озарбайжоннинг барча минтақаларида тарқалган (Каримов, 1976; 
Расулев, 1981). 
Ўзбекистонда касаллик одатда ҳар мавсумда умумий ғўза майдонининг 2-2,5 фоизида 
учрайди, аммо баъзи «гоммоз» (мисол учун 1998) йиллари экин 5-6 фоиз майдонда зарарланди. 
Касалликнинг 1995-1999 йиларда тарқалишини таҳлил қилиш асосида Ўзбекистон вилоятларини 
қуйидаги 3 та тахминий гуруҳга бўлиш мумкин. 
1. 
Гоммоз 
ҳар 
йили 
тарқалиши 
эҳтимоли 
бўлган 
гуруҳ: 
Андижон, 
Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятлари. 
2. 
Гоммоз 
ўртача 
даражада 
тарқалиши 
эҳтимоли 
бўлган 
гуруҳ: 
Қорақалпоғистон 
Республикаси, 
Самарқанд, 
Қашқадарё, 
Сурхондарё 
вилоятлари. 
3. Гоммоз кам ёки жуда кам учрайдиган гуруҳ: Бухоро, Навоий, Жиззах, Сирдарё ва 
Хоразм вилоятлари. 


28 
Бу гуруҳлар тахминий эканлигини яна бир карра таъкидлаш лозим, чунки баъзи йиллари 
зоналарнинг релъефи ва микроиқлими, тупроқ таркиби, об-ҳаво шароитлари ва бирламчи 
инфекция миқдори (уруғлик чигитнинг зарарланиш даражаси) каби факторларга боғлиқ ҳолда 
айрим вилоят ёки вилоят ичидаги минтақа (туман, хўжалик) гоммознинг экинда тарқалиши бўйича 
вақтинча қўшни гуруҳга ўтиб туриши мумкин. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling