Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Касалликнинг ғўза ҳосилига таъсири.
Фузариоз сўлиш
Касалликнинг географик тарқалиши. Фузариоз сўлиш ғарбий Африка, Туркия ва Австралиядан бошқа ғўза эқиладиган барча мамлакатларда, жумладан АҚШ, Миср, Судан, Танзания, Греция, Хитой, Ҳиндистонда тарқалган (Соловьева, 1954; Швер, 1964; Kapellman, Smith, 1981; Davis ва б.қ., 1996; Hake ва б.қ., 1996). Марказий Осиёда касаллик Тожикистон (Вахш водийси), Туркманистон (Мари вилояти) ва Ўзбекистонда Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё, Андижон, Бухоро, Наманган, Сирдарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятларида тарқалган; айрим ҳолларда касалликнинг экинларда тарқалиши 50-60 фоиздан 95 фоизгачани ташкил этган. Сурхондарё ва Андижон вилоятларида пахтазорлар тупроқлари кучли зарарлангани (6050-7560 пропагула/г) аниқланган (Соловьева, 1954; Справочник., 1956; Гапоненко, 1965; Каримов, 1976; Файзиев, 1980, Сидорова, 1983; Алимуҳамедов, 1989; Каримов, 1989; Кравцова, 1989; Ишмуҳамедова, 1989; Пересыпкин ва б.қ, 1990). Касалликнинг ғўза ҳосилига таъсири. Дунёнинг барча мамлакатларида касалликка чидамли навлар яратилиб амалиётда қўлланилгунга қадар фузариоз сўлиш касаллиги ғўзанинг ингичка толали навларида ҳосилдорликни кескин камайтирувчи асосий факторлардан бири бўлгани маълум (Соловьева, 1954; Kapellman, Smith, 1981). Фузариоз сўлиши туфайли Ҳиндистонда умумий пахта ҳосили 40-60 фоизга йўқотилган (Швер, 1964). Касаллик катта талофат етказадиган минтақалар АҚШнинг жанубий-шарқий штатлари, Мисрда Нил дарёси воҳаси, Танзанияда Виктория кўлининг жанубий-шарқий қирғоқлари ва Хитой Халқ Республикасини ўз ичига олади (Kapellman, Smith, 1981). Тожикистонда катта майдонларда касаллик кучли ривожланганида 100 фоиз ниҳол нобуд бўлган. Камроқ зарарланган далаларда кўсаклар сони 38-73 фоизга, оғирлиги эса 20-50 фоизга камайган. Ҳатто чидамли навлар экилганда ҳам фузариоз сўлиш туфайли 10 фоизгача ниҳоллар йўқотилган (Соловьева, 1954). Фузариоз сўлиш Туркманистонда 1968-1972 йиллари ингичка толали ғўза экилган майдонларнинг 60 фоизида тарқалган ва катга иқтисодий зарар етказган (Сидорова, Попов, 1973). Ўзбекистонда фузариоз сўлиш Сурхондарё (ва Қашқадарё) вилоятида ингичка толали ғўзада кенг тарқалган. Кучли зарарланган манбаларда 80-85 фоизгача ниҳоллар нобуд бўлиши кузатилган. Ғўза эқиладиган умумий майдоннинг 85 фоизи фузариоз сўлиш қўзғатувчиси билан зарарланган Сурхондарё вилоятида 1960-1978 йиллар орасида 7 мавсумда (1960-63, 1966, 1968, 1970) касаллик кучайиши кузатилган (Каримов, 1976; Мирпўлатова ва б.қ., 1980). Кейинги йиллари фузариоз сўлиш Марказий Осиё мамлакатларида нафақат ингичка толали, балки ўрта толали ғўзани, жумладан Тошкент-1, 2 ва 3, 108-Ф, 175-Ф, Уйчи-2, АН-405, Андижон-2 ва бошқа навларни ҳам зарарлаши кузатилмоқда (Степанова, 1971; Каримов, 1976; Акмуродов, 1979; Маҳмудов, 1981; Мирпўлатова ва б.қ., 1981; Матвеев. 1984; Сапаров, 1984; Алимуҳамедов, 1989; Каримов. 1989; Кравцова, 1989, Ҳайдаров, 1989, Ишмуҳамедова, 1989). Андижон вилоятининг бир қатор туманларида (Марҳамат, Андижон, Избосган, Қўрғонтепа) 1978 ва кейинги йилларда ғўза ўсиш даврининг эртаги фазаларида ўрта толали навларнинг фузариоз сўлиш билан кучли зарарланиши аниқланган. Бу фазаларда вертициллёз вилт экинларда кузатилмаган, у фақат август ойида касал ўсимликларнинг 20 фоизида қайд этилган, қолган 20 фоизи фузариоз эканлиги таҳлилларда исботланган. Энг катта зарар ниҳоллар фазасида юз берган, баъзи далаларда уларнинг кўпчилиги нобуд бўлган. Қайта экишлар самара бермаган, чунки янгидан униб чиққан ниҳоллар ҳам нобуд бўлаверган (Матвеев, 1984; Ишмуҳамедова, 1989). Худди шундай аҳвол Тошкент вилояти туманлари далаларида хам кузатилмоқда (Каримов, 1989; Кравцова, 1989). Шуни хулоса қилиб айтиш мумкинки, фузариоз сўлиш касаллиги ўзининг ҳар хил кўринишларида (уруғбарг ва ниҳоллар чириши, етилган ўсимликлар сўлиши) ўрта толали ғўза 24 навларида ҳам ўз ареалини кенгайтириши ва экинларни кенг миқёсда зарарлаши, баъзи жойларда вертициллёз вилтга нисбатан кўпроқ тарқалиши ва катта зиён келтириши кузатилмоқда. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling