Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

НигроспорозҚўзғатувчи замбуруғ Nigrospora maydis (синонимлари N. oryzae, N. gossypii) 
соғлом кўсак ичига кира олмайди. Паразит кўсакка ҳашаротлар (пичанхўр, қандала ва каналар) 
ёрдамида кириши хабар қилинган (Справочник., 1956). Кўсак энди очилаётганда бевосита контакт 
мавжудлигида, нам, пишмаган толани осон зарарлайди. Оқибатда пахта бўлакчалари 
момиқланмайди, кулранг тус олади, чаноқлардан тўкилиб кетиши кузатилади (Каримов, 1976; 
Расулев, 1981). Замбуруғнинг Steroptes reniformis канаси билан симбиозга ўхшаш алоқалари 
мавжудлиги ва паразит кана ичида толага ўтиб зарарлаши аниқланган. Кана эса Nigrospora maydis 
замбуруғининг мицелийси билан озиқланиб сақланиши, бошқа кўсак чиришини қўзғатувчи 
замбуруғ турлари мицелийси билан озиқланганлари эса яшовчанлигини бир авлоддан кўп 
сақламаслиги исботланган. Замбуруғ алоҳида шикастлашига нисбатан замбуруғ ва кана комплекси 
20-30 баравар кўпроқ кўсакни зарарлаши аниқланган (Pinckard ва б.қ., 1981). 
Кўсак ички ёпишқоқлиги. Очилмаган кўсак зарарланади. Касаллик ҳашаротлар, асосан 
беда қандаласи (Adelpbocoris lineolatus) кўсакни шикастлаганда пайдо бўладиган тешикчалардан 
кирадиган микроорганизмлар (актиномицет, бактерия ва ачитқи замбуруғлари) томонидан 
қўзғатилади. Тола емирилади, чирийди, сарғиш-қўнғир ёки тўқ-қўнғир шилимшиқ массага 
айланади, чигит чирийди, чаноқ хунук шакл олади. Касаллик Ўзбекистонда кенг тарқалган 
(Каримов, 1976; Расулев, 1981; Пересыпкин, 1987; Пересыпкин ва б.қ., 1990). 
Бошқа мамлакатларда касалликни Nematospora туркумига оид ачитқи замбуруғларнинг 3 
тури (N.coruli АҚШда, N.gossypi АҚШ ва тропик Африкада, N.nagpur Ҳиндистонда) қўзғатиши 
исботланган ва яна 2 тури (Spermohthora gossypii, Eremotbecium cymbalariae) сабабчи бўлиши 
эҳтимол қилинган. Nematospora турлари кўсак ичига толани рангли қилувчи қизил қандалалар 


37 
(Desdercus sp. ва Nezaria sp.) ёрдамида кириб, ривожланаётган толани ўраб турган қанд моддасини 
парчалайди ва толани шилимшиққа айлантиради (Pinckard ва б.қ., 1981). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling