Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Занг касалликлариҒўзада 2 хил - жанубий-ғарбий ва тропик занг касалликлари мавжуд. 
Жанубий-ғарбий занг (қўзғатувчиси Puccinia cacabata замбуруғи) Мексика шимолида ва 
АҚШнинг чегарадош штатларида ҳар йили учрайди. Бу минтақаларда занг баъзи йиллари (1930, 
1959, 1963) ҳосилни 50-70 фоизгача нобуд қилган, ҳозир ҳам иқтисодий зарар кўрсатади. 
Қўзғатувчи типик макроциклик замбуруғ, пикнида ва эция) боскичларини ғўзада, урединио ва 
телиостадпяларини Bouteloua туркумига оид бошоқли ўтларнинг 3 турида ўтказади. Зарарланган 
ғўза барги устида ва баъзан бошқа органларида равшан сариқ пикнидалар, сўнгра эса сариқ ва 
апельсин рангли эциялар ривожланади. Эциопоралар ғўзани эмас, балки Bouteloua турларини 
зарарлаб, уларнинг баргларида урединио- ва поясида телиопустулалар ҳосил қилади. 
Телиопустулалар ўсимлик поясида қишлайди, баҳорда уларнинг ичидаги телиоспоралар пишади, 
ўсиб базидиоспоралар ҳосил қилади, базидиоспоралар шамол билан ғўзага ўтади ва зарарлайди. 
Тропик зангни Puccinia gossypii замбуруғи қўзғатади. Бу касаллик дунёдаги кўпчилик 
тропик мамлакатларда учрайди. Қулай об-ҳаво шароитида анча ҳосилни нобуд қилади. 
Ҳиндистонда (Коимбаторе штатида) 1963 йил 24 фоиз ҳосил занг туфайли йўқотилган; 
Венесуэланинг суғориладиган минтақаларида 1972 йил касаллик ҳосилга кучли салбий таъсир 
кўрсатган. Ғўза навларининг чидамлилиги ҳар хил, ингичка толали навлар чидамли (Швер, 1964; 
Percy, 1981; Sterne, 1981). Занг касалликлари Ўзбекистонда ғўзада мавжуд эмас. 
ТАШҚИ КАРАНТИН КАСАЛЛИКЛАРИ 
Антракноз 
Касалликнинг географик тарқалиши. Ғўзада антракнознинг ареали дунёда ёғингарчилик 
1000 мм ва ундан кўпроқ бўлган минтақалари билан чекланган; Colletotrichum gossypii 
қўзғатадиган касаллик қуйидаги мамлакатларда қайд этилган: Болгария, Югославия, Бангладеш
Бирма, Вьетнам, Корея, Мўғилистон, Покистон, Филиппин ороллари, Хитой, Шри Ланка, Эрон, 
Япония, Гвинея, Зоир, Жанубий Африка, Конго, Мали, Миср, Нигерия, Сенегал, Судан, Танзания, 
Уганда, Фил Суяги қирғоғи, АҚШ, Аргентина, Боливия, Бразилия, Колумбия, Куба, Мексика, 
Перу, Тринидату ва Тобаго ороллари, Эквадор, Австралия, Океания (Справочник..., 1970, 
Каримов, 1976; Пидопличко, 1977; Семенов ва б.қ., 1980; Davis, 1981). Касаллик ривожланиши 
учун юқори намлик (1000 мм ёки кўпроқ ёғингарчилик) лозим эканлиги (Смит, 1956; Швер, 1964; 
Справочник...,1970) Ўзбекистонда ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларида антракноз  
ривожланиши учун эҳтимол кам деган хулоса қилишга асос бўлади. 


42 
1999 йил Ўзбекистоннинг баъзи вилоятларида ғўза барги ва кўсакларида антракноз 
кузатилган деб тахмин қилинган, аммо касаллик ва қўзғатувчининг ҳеч бир макроскопик 
(концентрик доғлар, ёстиқчалар) ва микроскопик белгилари (ёстиқчалар, қиллар, конидиофора ва 
конидияларининг шакли ва ўлчамлари) мавжудлиги аниқланмаган. 
Касалликнинг иккинчи - Colletotrichum indicum қўзғатадиган тури Ҳиндистонда кенг 
тарқалган, Покистон ва Фил суяги қирғоғида қайд этилгани хабар қилинган (Швер, 1964; Каримов, 
1976; Пидопличко, 1977; Семенов ва б.қ., 1980). 
Касаллик манбалари ва ғўза ҳосилига таъсириАнтракнознинг асосий бирламчи манбалари 
- толада, уруғлик чигит устида ва ичида сақланадиган мицелий ва конидиялар ҳамда ўсимлик 
қолдиқлари (поя, кўсак, барг ва ҳ.к.)да ҳосил бўладиган мицелий, конидия ва аскоспоралардир. 
Чигит устида замбуруғнинг 80000 тагача конидиялари бўлиши кузатилган. Чигит устида 
конидиялардан ҳатто оз бўлса ҳам, ниҳолларнинг кўпчилиги зарарланиши аниқланган. Уруғлик 
чигит экишдан олдин омборхонада 1 ёки 2 йил сақланганда чигит зарарланиш даражаси кескин 
пасайиши, ҳатто йўқолиши хабар қилинган (Смит, 1956; Davis ва б.қ., 1981), аммо бошқа 
маълумотларга кўра паразит чигитда яшовчанлигини 13 йил, тоза озиқа муҳитида 10 йилгача 
йўқотмаган (Соколова, 1983). Касалликнинг ғўза ўсув даврида тарқалишини бирламчи инфекция 
натижасида ривожланган доғларда пайдо бўладиган конидиялар таъминлайди, улар соғлом 
ўсимликларга ёмғир, шабнам ва шамол ёрдамида ўтади.
Антракнознинг ҳосилга энг кескин салбий таъсири ғўза ниҳол пайтида ва кўсаклар 
ривожланиши ва очилиб бошлаши даврида кузатилади. Ниҳолларда касаллик тарқалиши 80 
фоиздан ошганда (Смит, 1956), уруғпалла, гипокотиль, чинбарглар, поя ва илдиз чириб 
ўсимликлар бутунлай нобуд бўлади. 1936 йилгача АҚШда антракноз қўзғатган кўсак чириши энг 
хавфли касаллик ҳисобланган ва кўп ҳосилни нобуд қилган. Жанубий Каролина штатида 1911 йил 
60 фоиз, Флорида штатининг баъзи далаларида айрим мавсумларда 90 фоизгача кўсак йўқотилган. 
Кўп йиллик маълумотларга кўра техас илдиз чириши ва антракноз касалликларидан умумий ҳосил 
йилига 15-16 фоизга пасайган. Самарали кураш чораларини кўллаш натижасида 1955 йилдан сўнг 
антракноз АҚШда жуда кам кузатиладиган ва ҳосилга умуман зарар келтира олмайдиган 
касалликка айланган. Шу билан бирга, бошқа кўп мамлакатларда антракноз хавфли касаллик 
ҳисобланади ва ҳосилга зарар етказади. Ҳиндистонда касаллик кенг тарқалиши ва кучли 
ривожланиши 1953 йили районлаштирилган асосий навни ўзгартиришга мажбур қилган. Хитойда 
антракноз кўсак чиришнинг асосий сабабчиси эканлиги аниқланган. Миср ва Суданда ҳам анча 
зарар етказган (Смит, 1956; Швер, 1964; Справочник...,1970; Каримов, 1976; Davis ва б.қ., 1981; 
Соколова, 1983; Билай ва б.к., 1988).

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling