Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини


Плуг автоматининг тузилиши ва ишлаши


Download 5.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/86
Sana20.11.2023
Hajmi5.02 Mb.
#1790091
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   86
Bog'liq
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш

 
Плуг автоматининг тузилиши ва ишлаши. Тиркалма плугларга очиқ 
тупдаги храповиклик автомат ўрнатилади. Массаси 1500 кг дан ортиқ плуглар 
(бута-тўқай плуглари) да хроповик-шестерняли автомат ишлатилади. 
Умумий ишларни бажарувчи плугларнинг храповикли автомати (25-
расм), ўзаро боғланган учта механизмдан тузилган: ташқи кўтариш механизми 
1-2-3-4 плугни иш ҳолатдан транспорт ҳолатга ўтказади; ички механизм 2-3'-
4'-5', плугни кўтариш пайтларида чап ғилдиракни кривошипли вал 2 (ташқи 
механизмнинг етакчи звеноси 2-3) га берк бирлаштириб, уни ҳаракатга
келтириш (айлантириш ) учун хизмат қилади; ишга солиш механизми 2-3'-4''-5'' 
плугни кўтариш ва тушириш пайтларида аввалги икки механизмни бир-бирига 
қўшади ва ажратади. 
Храповик 6 чап ғилдирак гумчагига маҳкамланган. Чап ўқ тирсаги 1 нинг 
пастги учидаги подшипник 8 ичида кривошипли вал 2 эркин ўрнатилган. 
Кривошип (звено 2-3) телескопик шатун (звено 3-4) га шарнирли 
бирлаштирилган. Кривошипли вал 2 га шаклдор диск 7 маҳкамланган, дискка 
эса тиш 4' ли қўш елкали собачка 3' шарнирли бирлаштирилган. Автоматнинг
ишга солиш механизми чап ўқнинг вертикал тирсагига ўрнатилган бўлиб, 
ишга солиш ричаги 9, ташқи ролик 4'' ва унинг диск 7 нинг айлана сиртига 
сиқиб турувчи пружина 10 дан иборат. Автомат қуйидагича ишлайди. Ички 
пуржина 5 собачканинг пўлат тиши 4'' ни храповик 6 нинг тишига 
илинтиришга интилади. Собачкани иккала елкаси диск 7 нинг айлана 
сиртидаги чуқурчалар қаршисида жойлашган. Ролик дискнинг чуқурчасига 
тушганда пружина 5 нинг кучини енгиб, собачканинг бошқа елкасини


45 
кўтаради, тишини эса храповикдан ажратади, дала ғилдираги 11 дискдан 
ажралиб вал 2 да эркин айлана бошлайди, яъни автомат ишлайди. Плугни 
автомат ѐрдамида кўтариш учун ричак 9 ни арқон билан тортиб ролик 4''
дискнинг чуқурчасидан чиқарилади. Собачка 3' пружина 5 таъсирида
храповик билан тишлашади ва диск ғилдиракга бирикади. /илдиракнинг
айланма ҳаракати храповик, собачка, диск орқали валга, кривошипга 
узатилади, свнгра шатун ҳаракатга кучи хисобига рамани кўтаради. Автоматни 
ишга солиш механизмининг ролиги 4'' дискнинг чуқурчасидан чиқиб унинг 
айлана сиртида юмалайди ва 180
0
дан кейин дискнинг қарама-қарши томондаги 
чуқурчасига тушади, собачканинг тишини храповикдан ажратади, плуг 
кўтаришидан тўҳтайди, ғилдирак кривошипли валда эркин айлана бошлайди.
Плугни иш ҳолатга туширишда ричаг 9 ни тортиб ролик 4''дискнинг 
чуқурчасидан яна чиқарилади, плуг ўз оғирлик кучи таъсирида пасаяди. Ролик 
дискнинг айлана сирти бўйлаб юмалаб унинг иккинчи (кейинги 180
0
даги) 
чуқурчасига тушгандан кейин собачканинг елкаси босиб. Автоматни
тўҳтатади, плуг иш ҳолатида қолади. 
25-расм. Очиқ храповикли автомат. 1-2-3-
4-ташқи кўтариш механизми; 2-3-4-5-ички 
механизм; 2-3-4-5-ишга солиш механизми; 
1-чап ўқ тирсаги; 2-кривошип вал; 3-4-
телескопик шатун; 5-пружина; 6-храповик; 
7-диск; 8-подшипник; 9-ишга солиш 
ричаги; 10- пружина; 11-дала ғилидираги. 
Храповик-шестерняли 
автоматда вал 2 нинг учига узатиш 
нисбати 0,5 бўлган бир жуфт 
шестерня ўрнатилади, кривошип эса етакланувчи шестерня гупчагига 
бириктирилади. Дискда фақат битта чуқурча бўлади. Автомат ишлаганда 
раманинг кўтарилиши ғилдирак тўлиқ бир марта айлангунга қадар давом этади, 
шестерняларнинг узатиш нисбати 0,5 бўлгани учун кривошип ярим айланага 
бурилади, плугни кўтарувчи куч икки хисса катта бўлади, аммо пайкал охирида 
корпусларнинг ердан чиқиш ѐки ботиш масофаси ҳам икки баравар ошади-бу 
храповик-шестерняли автоматнинг жиддий камчилиги ҳисобланади. 
2. Кўтариш-ростлаш механизмларини лойихалаш. 

Download 5.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling