Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга хизматлар кўрсатиш ва механизация ёрдамида ишлар бажариш тўғрисидаги ва хизматлар кўрсатиш бўйича
Download 82 Kb.
|
Шартнома 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
- ФОРС-МАЖОР ВА ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ЭТИШ
ТАРАФЛАРНИНГ МУЛКИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ
5.1. “Бажарувчи” томонидан кўрсатилган хизматлар учун ортиқча ҳақ ҳисобланган тақдирда, “Хўжалик” қайта ҳисоб-китоб қилишга ҳамда нотўғри ҳисобланган сумманинг 20 фоизи миқдорида жарима ундиришга ҳақли, жарима тўлов амалга оширилган тақдирда қўлланилади. 5.2. “Бажарувчи” томонидан кўрсатилган хизматлар белгиланган нормативлар ва шартномада белгиланган талабларга жавоб бермаса ёки сифати лозим даражада бўлмаса, талаб даражасида бўлмаган хизмат учун назарда тутилган ҳақнинг 20 фоизи миқдорида жарима ундиришга ҳақли. 5.3. “Бажарувчи” томонидан хизматлар кўрсатиш асоссиз равишда рад этилса, “Хўжалик”ка кўрсатилиши лозим бўлган хизмат баҳосининг 25 фоизи миқдорида жарима тўланади. 5.4. “Хўжалик” томонидан хизматлар кўрсатилиши асоссиз равишда рад этилса, “Бажарувчи”га кўрсатилиши лозим бўлган хизмат баҳосининг 25 фоизи миқдорида жарима тўланади. 5.5. “Бажарувчи” томонидан хизматлар кўрсатиш муддати кечиктирилганда (тарафлар келишуви бўйича бундан мустасно) кечиктирилган ҳар бир кун учун кўрсатилиши лозим бўлган хизмат баҳосининг 0,5 фоизи миқдорида, аммо сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда “Хўжалик”ка пеня тўланади. 5.6. “Хўжалик” томонидан тўловларни амалга ошириш муддати кечиктирилганда (тарафлар келишуви бўйича бундан мустасно) кечиктирилган ҳар бир кун учун амалга оширилиши лозим бўлган тўловнинг 0,5 фоизи миқдорида, аммо сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда “Бажарувчи”га пеня тўланади. 5.7. “Хўжалик” томонидан шартноманинг 2.2.3-бандида кўрсатилган мажбуриятлар тўлиқ бажарилмаслиги оқибатида, келиб чиққан ҳар қандай ҳолат учун етказилган зарар “Хўжалик” томонидан тўлиқ қопланади . НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ 6.1. Шартнома юзасидан келиб чиққан низолар мустақил равишда ҳал қилинади. 6.2. Томонлар ўзаро келишолмаган ҳолларда, низолар тегишли хўжалик суди орқали ҳал қилиниши мумкин. ФОРС-МАЖОР ВА ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ЭТИШ 7.1. Томонларнинг хоҳиш-истагига мутлақо боғлиқ бўлмаган ҳолларда (табиий офатлар, ноқулай об-ҳаво шароитлари, ҳукумат чора-тадбирлари, ҳокимият идоралари қарорлари, ҳарбий тўқнашувлар, ички тартибсизликлар ва бошқа ҳолатларда) томонларнинг ўз мажбуриятларини бажармасликлари ушбу шартномани ижро этиш бузилган деб ҳисобланмайди. 7.2. Томонлар шартнома шартлари бажарилишига тўсқинлик қилувчи форс мажор ҳолатлари юзасидан бир-бирлари огоҳлантиришлари ҳамда ваколатли давлат органининг тасдиқланган тегишли ҳужжатини тақдим этишлари керак. Download 82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling