Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга хизматлар кўрсатиш ва механизация ёрдамида ишлар бажариш тўғрисидаги ва хизматлар кўрсатиш бўйича


Download 82 Kb.
bet2/5
Sana24.01.2023
Hajmi82 Kb.
#1115677
1   2   3   4   5
Bog'liq
Шартнома 2020

Ёқилғи
билан

Ёқилғисиз

ставкаси

суммаси

1






















2






















3






















4






















5






















6





























































    1. Моддий-техника ресурслари харажатлари учун олдиндан тўлов миқдори, тарафлар келишуви асосида, яъни ёқилги ва мойлаш маҳсулотлари “Хўжалик” ёки “Бажарувчи” ҳисобидан қопланишига қараб белгиланади, “Бажарувчи” томонидан қопланиши келишилганда, “Хўжалик” олдиндан мазкур харажатларни қоплайди.

    2. Кўрсатилган нархлар хизмат кўрсатиш мавсумида ўзгариши мумкин.

    3. Ушбу шартнома асосида кўрсатиладиган хизматларга ҳақ тўлаш тартиби шартноманинг хизматлар нархи ва ҳисоб китоблар тартиби қисмида кўрсатилади.

2. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. “Хўжалик” нинг ҳуқуқлари:
2.1.1. Ушбу шартнома ёки шартнома асосида берилган буюртманомага биноан тегишли сифатда ва ассортиментдаги хизмат кўрсатишни “Бажарувчи” дан талаб қилиш;
2.1.2. Кўрсатилган хизматлар сифатини аниқлашда иштирок этиш;
2.1.3. Сифатсиз хизматлар кўрсатилганда «Буюртачи» ўз хохишига кўра:
- сифатсиз хизматларни «Бажарувчи» ўз ҳисобидан қайта бажариши,
- нархларни мутансиб равишда камайтирилишини талаб қилиши,
- мувофиқ бўлмаган ҳолда хизмат кўрсатилганда хизмат такрор кўрсатилишини талаб қилиш;
- белгиланган муддатдан кечиккан ёки сифатсиз кўрсатилган хизматларни қабул қилишни рад этиш:
2.1.4. Муддат бузилганда ёки хизмат талаб даражасида кўрсатилмаганда, хизматни қабул қилишни рад қилиш;
2.1.5. «Бажарувчи»дан шартнома шартларини (етарли даражада) бажармаслик ҳолатлари юзасидан етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш;
2.2. “Хўжалик” нинг мажбуриятлари:
2.2.1. Ушбу шартнома ёки шартнома асосида берилган буюртманомага биноан тегишли сифатда ва ассортиментда кўрсатилган хизматларни қабул қилиш;
2.2.2Шартнома шартлари бўйича, шартнома тузилган санадан бошлаб 5 кун ичида 60 фоизи миқдорида олдиндан тўлов, кўрсатилган хизматлар учун қабул қилиш – топшириш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб, 60 кун мобайнида якуний тўловни амалга ошириш;
2.2.3. Шартнома бўйича кўрсатилиши лозим бўлган хизмат учун зарур шароит, шу жумладан, агротехник шароит яратиш (техника воситасини ер майдонига бемалол кириши учун махсус йўлак тайёрлаш, ер майдони суғоришга мўлжалланган сув (ўқ)ариқларни тозалаб кўмиб текислаш, техника воситасини ҳаракатланишига тўсқинлик қилувчи ёки халақит берувчи, техника воситасини бузилишига ёки унга зарар етказишга сабаб бўлувчи холатлар бўлмаслигини таъминлаш);
2.3. “Бажарувчи” нинг ҳуқуқлари:
2.3.1. Ушбу шартнома ёки шартнома асосида берилган буюртманомага биноан кўрсатиладиган хизматлар учун олдиндан 60 фоиз ҳақ тўлашни талаб қилиш;
2.3.2. Ушбу шартнома ёки шартнома асосида берилган буюртманомага биноан кўрсатиладиган хизматларни асоссиз рад этганлиги натижасида етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш;
2.3.3. Шартнома бўйича кўрсатилиши лозим бўлган хизмат учун зарур шароит, шу жумладан, агротехник шароит яратиш (техника воситасини ер майдонига бемалол кириши учун махсус йўлак тайёрлаш, ер майдони суғоришга мўлжалланган сув (ўқ)ариқларни тозалаб кўмиб текислаш, техника воситасини ҳаракатланишига тўсқинлик қилувчи ёки халақит берувчи, техника воситасини бузилишига сабаб бўлувчи турли нарсалар бўлмаслигини таъминлаш) ва шартномада назарда тутилмаган бошқа агротехник ҳаракатларни амалга оширишни талаб қилиш;
2.3.4. Тўловни амалга ошириш муддати бузилганда ёки тўлов амалга оширилмаганда, шартноманинг 2.3.3-шартлари бажарилмаганда хизмат кўрсатишни рад қилиш;
2.3.5. Шартнома шартларини (зарур даражада) бажармаслик ҳолатлари юзасидан етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш;

Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling