Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга хизматлар кўрсатиш ва механизация ёрдамида ишлар бажариш тўғрисидаги ва хизматлар кўрсатиш бўйича


Download 82 Kb.
bet3/5
Sana24.01.2023
Hajmi82 Kb.
#1115677
1   2   3   4   5
Bog'liq
Шартнома 2020

2.4. “Бажарувчининг мажбуриятлари:
.4.1. Қонун ҳужжатлари ёки шартнома асосида берилган буюртманомада белгиланган муддатларда тегишли хизмат кўрсатилишини таъминлаш;
2.4.2. Шартномага мувофиқ кўрсатиладиган хизматларни амалдаги норматив ва стандартларга мувофиқ бўлишини таъминлаш;
2.4.3. Кўрсатиладиган хизматлар (бажариладиган ишлар) шартномада белгиланган талабларга, шунингдек белгиланган талабларга, шунингдек амалдаги стандартлар ва нормативларга мувофиқлигини таъминлаш.

  1. ХИЗМАТ НАРХИ ВА ҲИСОБ КИТОБЛАР ТАРТИБИ

3.1. Шартноманинг тузилган вақтда хизматларнинг умумий баҳоси ______________________________________ сўмни ташкил қилади. Тарафлар келишувига кўра “Хўжалик” томонидан шартнома баҳосининг 50 фоизигача бўлган қисми олдиндан қопланиши, қолган 50 фоизи бўйича қабул қилиш - топшириш далолатномаси тузилган кундан бошлаб 60 кун ичида якуний ҳисоб китоб амалга оширилиши шарт.
3.2. Шартномага мувофиқ ёнилғи таъминотини ўз зиммасига олган тарафнинг ишида узилиш бўлган тақдирда, иккинчи томон ёнилғи билан таъминлашга, мазкур қўшимча харажат бўйича қайта ҳисоб китоб қилишга ҳақли.
3.3. Кўрсатилган хизмат учун тўловлар пул кўчириш, пластик карточкалар орқали амалга оширилади.
4. ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ
4.1. Шартномада кўрсатилган мажбуриятлар шартнома шартлари ва қонун ҳужжатларида кўрсатилган муддатларда бажарилиши лозим. Тарафлар томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилиши билан шартнома бажарилган ҳисобланади.
4.2. Кўрсатилган хизматлар бўйича қабул қилиш топшириш далолатномаси тузилган сана “Бажарувчи” томонидан шартнома шартлари бажарилган деб ҳисобланади.
4.3. “Хўжалик”нинг розилиги, ёки тегишли туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимининг тавсияси асосида хизматлар шартнома ёки буюртманомада кўрсатилган муддатдан олдин ёки кейин ҳам бажарилиши мумкин.
4.4. Кўрсатилган хизмат бўйича тузилган ҳужжат “Хўжалик”нинг вакили томонидан имзоланиб, унда кўрсатилган хизмат сифати қайд қилинади.Ушбу ҳужжат имзолангандан сўнг хизмат ҳажми ва сифати бўйича эътирозлар қабул қилинмайди.
4.5. “Бажарувчи” томонидан “Хўжалик”нинг буюртманомалари рўйхатга олинади ва хизмат кўрсатилиши учун асос ҳисобланади. Ўз навбатида, “Хўжалик” томонидан бериладиган буюртманомалар белгиланган тартибда, шу жумладан, аниқ ва тушунарли бўлиши ҳамда у муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим.
4.6. Буюртманома “Хўжалик” томонидан “Бажарувчи”га шахсан ёки почта орқали топширилиши мумкин. “Бажарувчи”га буюртманома хизмат кўрсатилиши лозим бўлган муддатдан камида 5 кун илгари топширилиши лозим. Буюртманомага ўзгартириш ёки қўшимча киритиш ҳақида “Бажарувчи” хизмат кўрсатиш бошланишидан камида 1 кун олдин такроран расмий равишда огоҳлантирилиши шарт.
4.7. Буюртманомалар асосида кўрсатиладиган хизматлар “Бажарувчи” томонидан кетма-кетлик асосида амалга оширилади.


  1. Download 82 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling