Чирилдоқлар - Grylloidea бош оиласи
Буларнинг ташқи белгилари темирчакларникига ўхшаб кетади. Темир-чаклардан фарқи шундаки оёқ панжалари уч бўғимли, церкилари юмшоқ. Чирилдоқлар танаси йирик, қисман яссилашган ва силлиқ. Мўйловлари ингичка ва қилсимон, кўзчалари учта. Чирилдоқларнинг ҳаёт кечириши деярлик темир-чаклар ва чигирткаларга ўхшаш. Булар ўрта ёш личинкалик даврида қишлайди.
Чирилдоқлар бош оиласи бир неча оилага бўлинади:
Чирилдоқлар оиласи. Булар хонадонларда уйларда учрайди. Кечқурун чириллагани учун ҳам бу турдаги чирилдоқларни уй қора чирилдоғи ёки халқ орасида қора чигиртка деб ҳам айтилади. Озиқ-овқат қолдиқлари, нон ушоқпари билан озиқланади. Панжалари уч бўғимли, боши гипокнатик типда, олдинги оёқлари ковловчи типда эмас, катталиги 12-15мм га яқин. Чирилдоқлар бош оиласидан чўл чирилдоғи кенг тарқалган. Тухумини июн ойида қўяди, июл ойида личинкалари чиқиб, ўсимликка зарар етказади, личинкаси қишлайди. Май ойида вояга етган ҳашарот иссиқхона ҳамда полиз экинларига катта зарар етказади. Ривожланиш даври 13-14 ой давом этади.
Бузоқбошилар оиласи. Ташқи тузилишига кўра чирилдоқлардан кескин фарқ қилади. Уларнинг калта ва мускуллашган оёқлари ер ковлашга мослашган, қанотлари калта, боши катта, япалоқлашган - прогнатик типда, урғочиларининг тухум қўйгичлари йўқ. Катталиги 3,5 - 5 см. Кўпроқ зах ерларда уя ковлаб, кечаси тупроқ тагида ҳаёт тарзи фаоллашади. Ўсимликнинг илдизи, хусусан картошка, сабзавот экинлари ва ғўза илдизини ҳам қиркиб маълум даражада зарар етказади.
Поя чирилдоқлар оиласи ёки пармаловчилар. Оёқ панжаралари формуласи 3-3-4, тухум қўювчи ўсимтасининг шакли тўғри, баъзиларида канотлари кичик ёки йўқолган, тухумларини ўсимликнинг поя ва новдалари ичида қўяди. Бу турдаги чирилдоқлар асосан экинзорларда кўп учраб, бир Қанча маданий ўсимликларга ҳам зарар келтиради.
Чирилдоқларнинг Ўзбекистон ҳудудларида ёппасига кўпайиши 20-30 йилда бир маротаба кузатилади.1983 йили Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида ва 2001-2002 йилларда Самарқанд вилоятининг Нуробод туман-ларида чирилдоқларга қарши бир неча минг гектар майдонда кураш чоралари олиб борилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |