Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


Оқ пешона темирчак (Decticus albifrons)


Download 0.96 Mb.
bet14/24
Sana25.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1398005
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24
Bog'liq
Чигирткалар - кулланма

Оқ пешона темирчак (Decticus albifrons). Етук ёшдаги темирчак катталиги яшил темирчакдан кичикроқ, аммо танаси бироз йўғонрок, ранги эса кулранг; қанот усти қўнғир доғли, пешонаси оқиш тусда. Ҳашаротнинг личинкаси етук зотига ўхшаш, лекин бироз кичикроқ ва қанотсиз. Бошқа турдаги темирчаклардан фарқи, узоқ масофага уча олмайди.
Бу турдаги, темирчаклар экинларнинг янги ниҳол ва ўсиб чиққан майин майсаларини зарарлаб, ўсимликларнинг баргларини, пояларини, гулларини, ғунчаларини ва меваларини ҳам шикастлайди. Оқ пешона темирчак қўнғир-сариқ ёки яшил қўнғир тусли бўлиб, катталиги 30-45 миллиметрга тенг. Бошининг пешона олди қисми суст оқ рангга эга эканлиги билан ажралиб туради. Олдинги қанотлари эса қўнғир доғга эга. Темирчакнинг олдинги қаноти одатда қорин қисмидан узунроқ, аммо орқа сакровчи оёқларигача етиб бормаган. Урғочиларда тухум қўйиш органи (қилич шаклида) юқорига бироз қайрилган. Оқ пешона темирчаклар яхши уча олмайди, фақат бир неча ўн сантиметр масофага сакрай олади. Айрим йилларда қўриқ, лалми ерларда улар ёппасига кўпаяди. Шунинг учун ҳам бу турдаги темирчаклар суғориладиган экинларга нисбатан лалми ерлардаги ўсимликларга кўплаб хавф туғдириши мумкин.


Оддий кулранг темирчак {Decticus verrucivorus L.)

Бу турдаги темирчак йирик, танасининг узунлиги 29-30 мм, ранги тўқ яшил, аксарият пушти рангдаги холлари кўп, тухумларини ўсимликларнинг пояларига 50-70 тагача қўйиш йўли билан кўпаяди. Ҳаммахўр: ёввойи ўсим-ликлар ва майда ҳашаротлар билан ҳам озиқланади. Айрим йиллари токзорлар-га ва боғларга ҳамда қишлоқ хўжалик экинларига ҳам зарар келтиради.


Кулранг темирчак анча йирик тур ҳисобланиб, оч кулранг тусда, баъзан кўкимтир-қўнғир доғли шаклда учрайди, бу ёруғликни хуш кўрганлиги сабабли кенг воҳаларни, ўтлоқларни, очиқ далаларни эгаллайди. Табиатда улар қисқа масофага учиши мумкин. Ўтлар орасига яшириниб кун кечиради. Бу турдаги темирчаклар ҳам айрим ҳолатларда бир-бирига ҳужум қилади.
Кулранг темирчакларнинг чириллаш даври май ойларига тўғри келади. Чириллаган товушнинг чиқиши уларда ҳам жинсий вояга етганликдан дарак беради. Эркаклари қанот ёзгандан сўнг 5-7 кундан кейин чириллаган товуш чиқаришга ўтади. Вояга етиб, жуфтлашиш вақтидан тахминан бир ҳафта ўтгандан сўнг урғочилари тухум қўя бошлайди. Тухумларини асосан ерга қўяди. Ҳар бир урғочи темирчак 20-30 тагача тухум қўйиши мумкин. Биринчи марта тухум қўйиб, орадан 10-15 кун ўтгач яна тухум қўя бошлайди. Аксарият тухумларини ариқ, канал четларига, ташландиқ, қаровсиз ерларга қўяди. Тухумдан личинкаларнинг чиқиш даври март ойининг охирларида кузатилади. личинкалик даврида тўп-тўп бўлиб озикданади. Личинкалик даври 40-50 кун давом этиб, 5-6 маротоба пўст ташлайди. Тоғ этакларидаги текисликларда ва тоғ олди ҳудудларида кенг тарқалган. Қуёш нури яхши тушадиган ўтлоқларда ва боғларда ҳам кенг тарқалган. Ҳозирги кунда Узбекистон қўриқхоналарининг ўрмонларида, ҳусусан Чотқол, Зомин, Китоб, Ҳисор, Боботоғ қўриқхоналарида кўплаб учрайди.



Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling