Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Download 0.96 Mb.
|
Чигирткалар - кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Темирчакларнинг қишлоқ хўжалик экинларига зарар етказувчи асосий турлари. Яшил темирчак.
Темирчаклар (Tettigonidae) оиласига мансуб турларнинг буртлари (мўйловлари) тана қисмидан узун бўлади. Пешонасининг олди қисмига жойлашган оддий кўзлари аниқ кўринмайди. Эркак зотлари уст қанотлари бирининг асосида йўғонлашган томир, иккинчи (ўнг томонидаги) қанотда ингичкалашган (парда) қисм мавжуд улар бир-бирига ишқаланиши натижасида чириллаган товуш чиқаради. Эшитиш органи олдинги болдирларда жойлашган. Панжалари тўрт бўғимдан иборат бўлиб, тухум қўйгич қисми қиличсимон. Церкилари кўпчилигида калта бўлади.
Бу туркумга кирувчи ҳашаротларнинг етук зотларининг уч жуфт оёғи ва икки жуфт қаноти мавжуд. Учинчи жуфт оёғи эса бошқаларидан анча узун бўлиб, сакраш учун ўта мослашган. Чигиртка, темирчак ва чирилдоқлар бир-биридан қуйидаги белгилари билан фарқланади: чигирткаларнинг мўйловлари танасининг ярмидан калта бўлиб, 24-27 бўлакдан иборат; темирчак ва чирилдоқларнинг мўйловлари тана узунлигидан узунроқ бўлиб, бўлакларини ажратиш қийин; урғочи темирчак ва чирилдоқларнинг қоринчаси охирида узун қиличсимон тухум қўйгичи бор, чигирткаларда эса тухум қўйгич қисми калтароқ; чигирткалар ва чирилдоқларнинг оёқчалари уч бўлакдан, темирчакларда эса тўрт бўлакдан иборат; чирилдоқларнинг танаси усти ва тагидан яссилашган бўлса, чигиртка ва темирчакларда икки ёнидан яссилашган. Темирчакларнинг қишлоқ хўжалик экинларига зарар етказувчи асосий турлари. Яшил темирчак. (Tettigonia viridissima L.) Яшил темирчак Ўзбекистон ҳудудларида учрайдиган бошқа темирчакларга нисбатан анча йирик, яъни тана узунлиги тухум қўйгич қисми билан бирга 80мм ни ташкил этади. Танаси ва қанотлари тўқ яшил рангда, қанотлари ва тухум қўйгичи узун, мўйловлари танасидан анча узун. Яшил темирчаклар асосан лалми ■ҳудудларнинг суғориладиган майдонларга туташ қисмида кўпроқ учрайди. Улар бегона ўтлардан ташқари буғдой, арпа, жўхори, кунжут, каноп, полиз экинлари, сабзавот, тамаки, олма, нок ва узумзорларни ҳам шикастлайди. Бошоқли дон экинларининг пишиб етилмаган донини, мойли экинларда эса кўсакларни, полиз экинларнинг мевасини, боғларда олма ва нок дарахтларининг мевасини шикастлайди. Экинларнинг ниҳоллик даврида ёш барглари билан озиқланади. Айрим йилларда бошоқли дон экинларини кучли зарарлаб ҳосилнинг 50 % гача нобуд бўлиши кузатилган. Бундай ҳолат 1943 йил Қашқадарё вилоятида қайд этилган эди(Иванов, 1946). Яшил темирчак экинлардан ташқари майда ҳашаротлар - турли икки қанотлилар, майда капалаклар, уларнинг қуртлари билан ҳам озиқланади. Айрим ҳолларда темирчакларда каннибализмга хос хусусиятлар мавжуд бўлиб ўзининг кучсизроқ зотлари ва личинкалари билан озиқланади. Яшил темирчак тушдан сўнг чириллаган товуш чиқазиб то кечаси 2-3 гача давом этади. Қуёш чиққандан сўнг эса темирчак танасини маълум муддат давомида қиздиради. Бу давр мобайнида улар аввал бир томонини кейин иккинчи томонини қуёш нурларига тоблайди. Яшил темирчакнинг урчиш вақти 35-45 дақиқагача давом этади. 15 дақиқалардан сўнг эса эркак темирчак яна чириллай бошлайди. Тухумини биттадан ерга зич қилиб қўяди. Ўзбекистон шароитида яшил темирчак 70-100 тагача тухум қўяди. Тухумлар баҳоргача тупроқда сақланиб, баҳорда улардан личинкалар чиқа бошлайди. Личинкалар орқасида қўнғир ёки қора тусли чизиғи мавжуд, тана ва қанотлари тўқ яшил рангда бўлади. 13 расм. Яшил темирчак - Tettigonia viridissima L. - F. Gopporov Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling