Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон ҳудудларида тўда ҳосил қилувчи ва
Download 0.96 Mb.
|
Чигирткалар - кулланма
Ўзбекистон ҳудудларида тўда ҳосил қилувчи ва тўда ҳосил қилмайдиган зарарли чигирткаларнинг асосий турлари
Ўзбекистонда тўда ҳосил қилувчи зарарли чигирткаларнинг уч тури мавжуд: Осиё (тўқай) чигирткаси Марокаш чигирткаси Италия ёки воҳа чигирткасидир Чигирткаларнинг сони жиҳатидан тўп бўлиб тўда ҳосил қилиши ва ташқи муҳит, оби ҳаво кескин ўзгариши ва ўсимликларнинг кўп бўлиши ёки қурғоқчилик йилларида сийрак ўсиши жараёнида шаклий ўзгаради (фазовая изменчивость). Бундай ҳолат, яъни шаклий ўзгариш ҳолатлари Узбекистон шароитида осиё, марокаш, воҳа чигирткаларида 8-12 йилда кузатиш мумкин. 1982-83-84 йилларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида марокаш чигирткасининг ёппасига кўпайганлиги сабабли чигиртка тўдалари бир неча юз минг гектар майдонда тарқалган бўлса, 1986 йилга келиб бор йўғи бир неча минг гектар майдондагина марокаш чигирткасини учратиш мумкин эди. Айниқса 1986 йилда Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида мисли кўрилмаган қурғоқчилик бўлиб ўтди. Қарши чўлида марокаш чигирткасининг тухумдан чиқиб то нобуд бўлиш муддати бошқа йилларга нисбатан икки баробарга қисқариб кетди. Марокаш чигирткасининг етук ёшдаги қанот ёзган имагосининг ҳажми 1983 йилда кузатилган марокаш чигирткасининг ҳажмига нисбатан 0,70% га қисқариб, қанот чиқариш даврида бир-бирига хужум қилиб (каннибализм) ўзи билан ўзи озиқлана бошлади. Қурғоқчилик оқибатида юз минглаган қўйлар темир йўл орқали Россиянинг Олтой ўлкасига олиб кетилди. Бундай ҳолат осиё ва воҳа чигирткаларида Қорақалпоғистон ҳудудларида ҳам кузатилди. Тўда ҳосил қилувчи чигирткалар шаклий ўзгариш давридан сўнг танасининг ҳажми, унинг ранги, қанотлари қисқариб кетади. Орадан бир неча йил ўтгандан сўнг оби ҳавонинг қулай келиши жараёнида тўда ҳосил қилувчи чигирткалар яна ўз ҳолига қайтади, уларнинг ранги турига қараб тўк рангга киради. Осиё чигирткаси марокаш чигирткасидан ўлароқ шаклий ўзгариш давридан сўнг, яъни тўда ҳосил қилмайдиган шаклига ўтганда танасининг ҳажми катталашиб кетади, албатта бундай холат осиё чигирткасининг умумий сони бир неча юз баробар камайиши жараёнида кузатилади. Шаклий ўзгариш давр оралиғида бир Осиё чигирткасининг Қорақалпоғистон шароитида тухумдан чиқиш даври кўпроқ сувнинг қайтишига боғлиқ. 2002 йилда Судочье, Жилтирбас, Довуткўлларда май ойининг охирига келиб сув қайтиши сабабли осиё чигирткасининг тухумдан чиқиши Орол бўйининг бошқа ҳудудларига нисбатан 30 кун кеч бошланди. Бунинг оқибатида июн ойининг охирига келиб кураш чоралари якунланган бўлишига қарамасдан, август ойига келиб, тухумдан кеч чиққан чигирткалар галалари қанот ёзгандан сўнг жануб томонга шамол ёрдамида учиб кела бошлади. Охир оқибатда яна бошқатдан кураш чораларини сентябр ойигача давом эттиришга тўғри келди. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling