Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Марокаш чигирткасининг Қирғизистон Республикаси
Download 0.96 Mb.
|
Чигирткалар - кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Марокаш чигирткасининг ёппасига тарқалиш сабаблари
Марокаш чигирткасининг Қирғизистон Республикаси ҳудудларида тарқалиши
Қирғизистон давлатининг майдони 200 минг кв. км. га тенг бўлиб қарийб 90% майдони денгиз сатҳидан 1500 м баландликда жойлашган, тоғ тизмалари эса умумий майдоннинг % қисмидан иборат. Энг юксак тоғ чўққиси 7439 м бўлса, энг паст қисми денгиз сатҳидан 539 метр баландликни ташкил қилади. Қирғизистон давлати худудида икки юксак тоғ тизмаси мавжуд, Тянь-Шон ва Помир Олой, уларнинг ўртасида Фарғона водийси жойлашган. Марокаш чигирткасининг тарқалган майдонлари ҳам Фарғона водийсига чегарадош тоғ олди ва тоғ тизмалари оралиғидаги денгиз сатҳидан 600-1100 м баландликда бўлган яйловларда жойлашган бўлиб, аксарият бу ҳудудлар Ўш, Жалолобод ва қисман Боткент вилоятларига тўғри келади. Марокаш чигирткасининг энг кўп тарқалган майдони Фарғона ва Олой тизмалари оралиғидаги яйловларда, хусусан Оқсув, Новқат туманларида жойлашган бўлиб, марокаш чигирт-касининг тарқалган майдони 50-80 минг гектарни ташкил этади. Узбекистон Республикаси Фарғона ва Наманган вилоятларининг Қува, Фарғона, Сўх, Уйчи, Чортоқ туманларига чегарадош ҳудудларда эса воҳа чигирткасининг ўчоқлари ҳам мавжуд. Марокаш чигирткаси 2008 йилда Қирғизистон давлатининг жанубий ҳудудларида 100 минг гектар майдонда тарқалиб, бошқа ҳудудларга ҳам учиб ўтиб қишлоқ хўжалик экинларига зарар келтирди. Жанубий Қирғизистонда марокаш чигирткасининг тухумдан чиқиш даври бошқа қўшни давлатларга нисбатан 8-15 кун кеч кузатилади, шунингдек, марокаш чигирткасининг ёппасига кўпайиши 2006 йилдан бошлаб кузатилмокда. Ўзбекистон ҳудудига қарашли Фарғона водийсининг қарийиб 180 км майдони Қирғизистон Республикасининг икки вилояти ўртасида жойлашганлигини инобатга олсак, зарарли чигирткаларга қарши ўз вақтида кураш олиб борилмаса Фарғона водийсига чигиртка галалари учиб ўтиш хавфи мавжуд. Марокаш чигирткасининг ёппасига тарқалиш сабаблари Марокаш чигирткаси асосан тоғ олди ҳудудларида ўсадиган ўсимликлар хусусан илоқлар ва кўнғирбошлиларга мансуб ўсимлик билан озиқланиб, кейинчалик шу ўсимликлар ўсадиган жойларга тухум қўяди. Марокаш чигирткасининг тухум кўзачаларидан личинкаларнинг эрта чиқиши ва улар кенг майдонда тарқалиб кетишига энг асосий сабаблардан эрта баҳор ойларида ёғин-гарчилик бўлмаслиги, тўсатдан ҳароратни кўтарилиб кетиши ва юқори ҳарорат оқибатида ҳашаротларнинг севиб истеъмол қиладиган ўсимликларнинг қуриб қолиши оқибатида марокаш чигирткаси озиқа излаб мажбуран бошқа ўсимлик лар, агар қишлоқ хўжалик экинлари яқин жойда бўлса, экинлар билан озикла-ниб кенг майдонда тарқалиб кетишади. Агарда эрта баҳорда ёғингарчилик миқдоридан ортиқ ёғса, намлик кескин ортиб кетса ҳашаротларнинг тухумдан чиқиши чўзилиб, тухумдан чиқмаган личинкалар касалликларга чалиниб 100 дан 30-40 фоизи нобуд бўлади. Аммо улар тухумдан чиқиб бўлгандан сўнг бир неча кун ўтгач ёғингарчилик кутилса ҳашаротга ҳеч қандай таъсир қилмайди. Личинкалик даврида ҳарорат пасайиб ёғингарчилик бўлса уларнинг бир ёшдан иккинчи ёшга ўтиш даври чўзилади. Етук ҳашарот тухум кўзачаларини қўйиб бўлгандан сўнг кеч куз ва қишда қаттиқ совуқ бўлса чигиртка тухумларига таъсир қилмайди. Бизнинг лаборатория тажрибаларимиз шуни кўрсатадики чигиртка тухум кўзачаларини -45°С да сақлаганимизда ҳам баҳор ойида тупроқ қатлами +10°С да нобуд бўлмасдан соғ-саломат чиқа бошлади. Аксарият уларнинг тухумига асосан эрта баҳордаги ёғингарчиликлар таъсир этади. Марказий Осиё Давлатларида марокаш чигирткаси ўчоқлари аксарият чегара ҳудудларга тўғри келиши боис нейтрал ҳудудлар бир неча юз километрни ташкил қилиб, у ерларда кимёвий кураш чоралари олиб борилмайди. Айрим қўшни давлатларнинг иқтисоди оғирлиги, айрим давлатларда чигирткага қарши кураш дастури йўқлиги сабабли бир давлатдан иккинчи давлат ҳудудига учиб ўтиб охир оқибатда тухум қўйиб кетади. Устига устак эрта баҳорда ёғингар-чилик 100 мм ошмаса ва бундай ҳолат икки йил мобайнида кузатилса марокаш чигирткаси ёппасига кўпайиб кетади. Аммо ўта қурғоқчилик яъни март апрел ойларида ёғингарчилик микдоридан анча оз бўлса марокаш чигирткаси сони кескин қисқариб, олдинги ҳолатини тиклаш учун бир неча йил керак бўлади. Бундай ҳолат Марказий Осиё ҳудудларида 1986 йилда кузатилган эди. Марокаш чигирткасининг ўчоқлари ҳар доим назоратда бўлмоғи лозим. Айрим давлатларнинг иқтисодий оғир даврида ҳашаротлар тарқалган майдон эътибордан четда қолиши боис улар орадан бир неча ўн йил ўтгандан сўнг ёппасига кўпайиб қишлоқ хўжалик экинларига зарар келтиради. Бундай ҳолат Шарқий Европада кузатилиб, орадан 40-50 йил ўтгандан сўнг 1993 йилда Венгрия, 2001 йилда Болгария давлатларида марокаш чигирткаси қишлоқ хўжалик экинларига зарар келтирди. Шундай ҳолат 2000-2008 йилларда Грузия давлатининг тоғ олди ҳудудларида кузатилмоқда. Марказий Осиё давлатлари бу тирик офатга биргаликда кураш олиб боришлари кундалик вазифалардан энг асосийсидир. Акс ҳолда марокаш чигирткаси бир давлатдан иккинчи давлат ҳудудига ёппасига учиб ўтади. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling