Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


Жанубий Қозоғистон ҳудудларида жойлашган марокаш чигир 1 касииинг тарихий ўчоқлари


Download 0.96 Mb.
bet6/24
Sana25.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1398005
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Чигирткалар - кулланма

Жанубий Қозоғистон ҳудудларида жойлашган марокаш чигир 1 касииинг тарихий ўчоқлари
Қозоғистон Республикасида марокаш чигирткасининг асосий тарқалган майдони Қозоғистон вилоятининг жанубий ҳудудларида жойлашган Қазиқурт, Қаржантау, Барантау, Қаратау тизмаларининг жанубидаги тоғ олди, қир ва тепаликларида тарқалган. Марокаш чигирткасининг энг катта ўчоқлари Келес массивидаги мавсумий дарё ва сойлар хусусан Оқ-сой, Аччиқ кўл бўйларидаги қирларда ҳамда Сирдарёнинг ўнг томонидаги Бўзай, Алимтау, Тасқудуқ, Шимирбай қирларида ва Белатау тизмасида кенг тарқалган. Бу ҳудудларнинг энг баланд қисми денгиз сатҳидан 592 метрни ташкил қилади. Марокаш чигирткасининг тарқалган майдони Ўрта Осиёда, хусусан Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудларида тарқалган майдонга нисбатан анча пастда, денгиз сатҳидан 300-400 м баландликгача бўлган майдонда тарқалган. 1995 йилгача Ўзбекистон томонидан ёрдам тариқасида ҳашаротга қарши кураш ишлари олиб борилар эди. Ёппасига кўпайган йиллари XX аср охирларида 1956-1960, 1976-1977, 1982-1984, 2008 йилларга тўғри келади. 2008 йилда Жанубий Қозоғистон ва Жамбул вилоятларининг тоғ олди яйловларида марокаш чигирткасининг қарийб 250 минг гектар майдонда тарқалиши кузатилди. Марказий Осиё давлатлари қатори Жанубий Қозоғистонда ҳам мисли кўрилмаган қурғоқчилик сабабли марокаш чигирткаси кенг майдонларга тарқалиб кетди. Охир оқибатда чорва молларни бошқа ҳудудларга олиб ўтилди. Марокаш чигирткасининг қанот ёзганлари Сариоғоч тумани ҳудудидаги қишлоқ хўжалик экинларига ҳам учиб ўтди. Қозоғистон ҳукумати ҳар йили марокаш чигирткасига қарши самолёт, дельтаплан ва бошқа техникалар ёрдамида кураш чораларини олиб боради.


Марокаш чигирткасининг Туркманистон давлатида тарқалган майдони
Туркманистон давлатининг майдони 491,0 минг кв. км. иборат бўлиб, қарийб 4/5 қисми Турон текислиги (Қорақум чўли) да жойлашган.
Туркманистон давлати марокаш чигирткасининг доимий ўчоқлари кенг тарқалган давлатлар қаторига киради. Марокаш чигирткасининг энг кўп тарқалган ўчоқлари Туркманистоннинг жанубий қисми, яъни Копетдоғ тизмасида жойлашган бўлиб ғарбдан шаркгача 700 km узунликдаги тоғ олди ҳудудларида, денгиз сатҳидан 300-700 метр баландликгача бўлган майдонларда учрайди. Копетдоғ тизмаси бўйларида марокаш чигирткасининг кенг тарқалган ўчоқларидан ташкари Туркманистоннинг жанубий шарқий қисмидаги Лебоб вилоятининг тепалик, тоғ олди ва мавсумий дарё оралиғидаги водийларда денгиз сатҳидан 400-800 м баландликда жойлашган Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларда кенг тарқалган.
Бизнинг 1982-1985 йилларда кузатишларимиз шуни кўрсатдики аксарият марокаш чигирткасининг ўчоқлари Қашқадарё вилоятига оқиб кирадиган Тарғобчиғай мавсумий дарё бўйида ва Чак-чак тизмасининг бошланиш қисмидаги тепаликларда (денгиз сатҳидан 500-800 м баландликда) ва Лебоб вилоятининг Сурхондарё вилояти билан чегарадош Кўҳитанг тизмасининг бошланиш қисмидаги кичик мавсумий дарё оралиғидаги водийларда денгиз сатҳидан 600-1000 м баландликгача жойлашган тоғ бағрида кенг тарқалган. Лебоб вилоятида марокаш чигирткасининг ёппасига кўпайиш даври Ўзбекистоннинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам чигиртканинг кўпайган йилига тўғри келади. Бундай ҳолат 1981-1984 ва 2006-2008 йилларда кузатилди.
Марокаш чигирткасининг Туркманистон ҳудудларида ёппасига кўпайиши ўчоқлари Бадхиз қирларида денгиз сатҳидан 1267 м баландликдаги тоғ олди яйловларда ва Қорабел қирларида (денгиз сатҳидан 500-984 м баландликгача) Мурғоб дарёси оқиб ўтган водийларда ҳам кенг тарқалган. Марокаш чигирткасининг ёппасига кўпайган йиллари XX асрда 1901-1903; 1915-1916; 1932-1936; 1956-1960; 1976-1977; 1981-1984; 1994-1996, XXI асрда эса 2001-2002; 2006-2008 йилларга тўғри келади. Тухумдан чиқиш даври март ойининг ўрталарига тўғри келса, баҳорда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб кетиши сабабли март ойининг бошида ҳам кузатилади. 1982 ва 2008 йилларда марокаш чигирткасининг тухумдан чиқиш даври март ойининг 1-3 кунларига тўғри келди.
2008 йилда марокаш чигирткасига қарши Ўзбекистон ва Туркманистон мутахассислари ҳамкорлигида зараркунандага қарши чегара ҳудудларида қарииб 200 минг гектардан ортиқ майдонда самолёт ва дельтапланлар ёрдамида кураш ишлари олиб борилди. Ўта курғоқчилик сабабли марокаш чигирткаси бошокли дон экинларига қисман зарар келтирди.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling