Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


Download 0.96 Mb.
bet19/24
Sana25.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1398005
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Чигирткалар - кулланма

Ташкилий ва хўжалик чора тадбирлари.
Бу тадбирларга кузги ва эрта баҳорги кузатув-назорат ишларини олдиндан белгиланган режа бўйича зарарли чигирткалар ёппасига тухум қўйган майдонларда ўтказилиши, ерни ковлаб чигирткалар кўзачаларидан намуналар олиниши билан келгуси мавсумда уларнинг кўпайиши ва тарқалишини башорат қилиш, башорат асосида қарши кураш иш ҳажмларини режалаштириш, керакли препаратлар, автотранспорт, трактор ва осма қўл пуркагичлари, ёнилғи-мойлаш воситалари, ишчи кучи ва маблағларига бўлган талабларни аниідіаш зарур.
Келгуси мавсумда зарарли чигирткаларга карши кураш учун зарур бўлган харажатлар бўйича ҳисоб-китоблар бажарилади, зарур препаратларни олиш ва сақлаш, трактор ва осма қўл пуркагичларини таьмирлаш ва ишчи тайёрлаш ишлари амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Зарарли чигирткаларнинг кўпайиши ва тарқалиши мумкин бўлган хўжаликлар ва фуқаролар йиғинлари билан, мавсумда карши кураш ишларини ўтказиш бўйича тегишли шартномалар тузилади.
Кураш ишларида қатнашадиган чигирткаларга қарши кураш экспе-дициялари хизматчилари, барча трактор ҳайдовчилари, дезинфекторлар ва ишчилар тиббий кўрикдан ўтказилади, меҳнат ва техника хавфсизлиги бўйича ҳамда моторли ва қўл пуркагичларни ишлатиш бўйича йўл-йўрикдар ўргатилади, махсус кийим-кечак ва ҳимоя воситалари билан таъминланади.
Агротехник кураш чоралари.
Кейинги йилларда лалми ғалла экиладиган майдонлар қисқариб бораётганлиги Республикамизнинг бир қатор вилоятларида зарарли чигирткаларнинг тухум қўйиш ўчоқларининг кенгайишига олиб келиши
мумкин. Уларнинг ёппасига кўпайиши, қишлоқ хўжалик экинлари майдонла-рига жиддий хавф солиши ва зарар келтириш ҳолатлари юзага келиши мумкин.
Шу сабабли юқоридаги каби қайд этилган жойларни қора шудгорлаш, бороналаш ва дискалаш ишларини вақти-вақти билан ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Айрим ҳолатларда кунжара талқони ёки беда ва бошқа серсув ем-хашак экинларидан алдамчи ем тайёрлаб, уларни қўллаш ҳам яхши самара бериши мумкин. Бунда албатта уларга ҳозирги пайтда зарарли чигирткаларга қарши кўлланилаётган заҳарли дорилардан бирортасини қўшиш лозим бўлади. Кейинги йилларда воҳа хамда маҳаллий чигирткалар, темирчаклар кенг тарқалаётган ва хавф туғдираётган жойларда, яъни Сирдарё, Тошкент, Жиззах вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасининг айрим туманларида бўш ётган жойлар ва дала четларини ҳайдаш, уларни ўзлаштириш ишларини амалга ошириш бу турдаги чигирткаларнинг ёппасига кўпайиб кетишининг олдини олишда муҳим тадбирлардан бири бўлиб ҳисобланади.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling