Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб- ахлоқ китоби./ Нашрга тайёрловчи Дилрабо Мингбоева
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб ахлоқ китоби
моқчимиз. Этика меъёрларига риоя
қилган ҳолда иш қидирасиз ва охироқи- бат иш топасиз, аммо у ерда сизнинг мутахассислигингизга зарурият бўлма- сачи? Кўнглингизни чўктирманг, барча қийинчилик- ларга қарамай ўзингизга мос иш топишингизга ишонинг. Лекин ўзингиз истаган иш учун сиз- нинг билим ва тажрибангиз замон талабига жа- воб бериш кераклигини ҳам билиб қўйинг. Иш қидираётганингиз сизни ҳамма жойда, транспортда, кўчада, уйда ҳам безовта қилади, ўйлантиради. Масала жиддий. Сиздаги ҳазил- кашлик, руҳингизни тетиклиги эса сизнинг чина- кам маънода «яшаётганингиз»ни англатади. Агар сиз яшамасдан шунчаки кун кўраётган бўлсан- гиз, бу жуда ёмон. Бундай ўйлар ва тушкунликни миянгиздан чиқариб ташланг. Иш топиш ҳақидаги муаммо фақат сизни эмас, кўпчиликни ташвишлантиради. Сизга нима мос, нима муносиб эмаслигини аниқ билишин- гиз керак. Сизнинг билим ва иш амалётингизда 9 бўшлиқ борлигини тан олишдан қўрқманг, янги касбингизни ўзлаштириб олишга ҳаракат қилинг. Сиз тўплаган маълумотлар бу мавзуда сизга ёр- дам беради. Агар сизнинг компьютерингиз ин- тернетга уланган бўлса, бу жуда яхши. Иш билан таъминловчи агентликлар сизга ёрдам бериши мумкин. Яна сиз дўстларингиз тавсия қилаётган ишга бориб кўринг. У ерда ўзингизни жудаям яхши мутахассис сифатида намоён қилишга ин- тилинг ва албатта, дўстларингиз сиз ҳақингизда раҳбарга яхши гаплар айтади. Ҳозирги кунда ҳар томонлама мукаммал, ҳа- ракатчан, ўз ишининг устаси бўлган, етарли иш тажрибасига эга бўлган мутахассислар талаб қи- линаётганини ҳисобга олинг. Шунинг учун ортиқ- ча орзуларга берилмасдан, ўзингизга мос иш то- пишда дуч келишингиз керак бўлган рад жавоби- га ҳам тайёр туришингиз керак. Бу ҳолатда қаттиқ тушкунликка тушиш ярамайди. Қаршиликларга қарамасдан қўл силтаманг. Сизни рад қилишгани ҳеч нарсани англатмайди, бошқа ҳолатда ҳам худ- ди шундай бўлиши мумкин эди-ку. Бундан ташқа- ри, меҳнат бозорида шавқатсиз рақобат мавжуд, ҳеч ким сизга «Бош директор» вазифасини тайёр қилиб турмайди. Бироқ баъзида сизни камчили- кларингизга қарамасдан қучоқ очиб кутиб ола- диган, кўп пул ваъда қиладиган жойлар учрайди, аммо улар шубҳали бўлиб туйилиши мумкин. Алоҳида хусусий корхоналарнинг эса ишга қабул қилиши чекланган. Ёшингиз 30–40 ёки 30 ёшгача бўлиши керак, баъзида миллатингиз, қадди-қома- тингиз, иш тажрибангизга қараб ишга қабул қи- лишади. Бирор жойга ишга қабул қилинсангиз, бу 10 жойни яхшилаб ўрганиб чиқинг, эҳтиёткорликни унутмаган ҳолда барча нарсага риоя қилинг. Яна сиз эҳтиёт бўлишингиз керак бўлган асосий нар- са шуки, сизга катта маош ва бойлик ваъда қила- ётган иши юришмаган ташкилот тузоғига тушиб қолманг. Агар шундай бўлса оқибат бор пулин- гиздан ҳам ажраб қоласиз. Ҳадеб иш жойингизни ўзгартиравериш ҳам сиз ҳақингизда яхши фикр- да бўлишларига халақит беради. Шунингдек, бир мутахассислик бўйича етук ходимга айланишин- гиз мумкин бўлмай қолади, яъни сизни янги иш хонага аввало оддий ходим қилиб олишади. Янги иш жойида ўз ўрнингизни топишингизга эса ан- чагина вақт керак бўлади. Агар сизни қандайдир иш ўта қизиқтириб қол- са, бу ташкилот ҳақида маълумот тўпланг, яъни кичкина текширув ўтказинг, у ернинг хизмат- чилари, қоровуллари билан гаплашиб кўринг. Агар сизда тавсиянома бўлса, айни муддао бўлар эди. Сизда тавсиянома бўлиш-бўлмасли- гидан қатъи назар ўзингиз ҳақингизда резюме тайёрлашингиз керак. Унда таржимаи ҳолин- гиз ҳақида асосий маълумотлар қисқа ва лўнда акс этган бўлиши керак. Резюме – французча сўз бўлиб, сиз ҳақингиздаги қисқача маълумот демакдир. Унда миллатингиз, яна ўз-ўзингиз- ни мақтамаган ҳолда бор гап, хуллас, сизнинг такрорланмас таржимаи ҳолингиз акс этади. Сиз бирор жойга топширган резюме сиз ҳақин- гиздаги маълумотларни уларга таништиради ва улар ўзларининг бўлажак ишчилари ҳақида маъ- лумотга эга бўладилар. 11 «Инсон, ўзингга ўзинг ёрдам бер!» – деган эди Нитше. Чиндан ҳам сизга ягона ёрдам бериши мумкин бўлган одам бу – ўзингиз. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling