16
сиз. Бундай хатларга
ишбилармонларга хос ус-
лубни танланг. Яъни ўз муаммонгизни баён қила-
сиз, бу ўринда ўзингизни пастга урмайсиз ҳамда
яхши матахассислигингиз сезилиб туриши керак.
17
УЧИНЧИ БЎЛИМ
ЗАМОНАВИЙ УДДАБУРОН КИШИ ИМИЖИ
Танишувнинг дастлабки дақиқалари-
даёқ сизнинг имижингиз тўғрисидаги
таассурот пайдо бўлади. Кимки ўзи-
нинг ташқи кўриниши, ўзини тутиши,
равон ва маъноли нутқи, хушмуомала
феъли, меҳрибонлиги билан ўзи ҳақида
яхши имиж ярата олса, шубҳасиз, омад
эшикларини осонгина оча олади.
Кўпинча истеъдодли ва меҳнатсевар,
катта
имкониятга эга одамлар керакли, зарурий имиж-
лари йўқлиги боис мансаб пиллапояларидан
юқорига кўтарила
олишмайди, яъни «ўсмайди».
Бундай омадсизлик асосан ўз имконияти, куч-
қуд ратига етарли баҳо бера олмасликдан, ўзига
ишонмасликданкелиб чиқади.
Ўз шахсий имижини яратишда энг муҳим нар-
са шуки, ўз
имкониятини яхши билиш, унга ке-
ракли баҳо бера олиш, муайян вазиятларда ўзи-
ни тута олишдир.
Аввало, нимага эришмоқчисиз – шуни ойдин-
лаштириб олишингиз лозим, чунки ҳар бир дои-
ранинг ўз имижи бўлади.
Танишувнинг биринчи дақиқаларида
бизнинг
имижимиз ўзгаларда биз ҳақимиздаги дастлаб-
ки таассуротни пайдо қилади. Унутмангки, па-
ла-партиш кийинган кишини ҳеч қаерда хуш
18
кайфият билан кутиб олмайдилар. Имижингиз
сизнинг қизиқишларингизни, инсонларга бўлган
муносабатингизни, маданиятингизни англата-
ди. Чунки ўзини ва ўзгаларни
унчалик назарга
илмайдиган кишиларгина бачкана, пала-партиш
кийиниб инсонлар кўзига кўринишдан
андиша
қилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: