Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб- ахлоқ китоби./ Нашрга тайёрловчи Дилрабо Мингбоева


Ташқи кўриниш нафақат аёллар учун


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/63
Sana20.07.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1661357
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   63
Bog'liq
Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб ахлоқ китоби

Ташқи кўриниш нафақат аёллар учун, 
балки эркаклар учун ҳам жуда аҳами-
ятлидир. Яна бир бора таъкидлаймиз, 
кийиниш инсоннинг диди, дунёқараши-
ни, қай даражада тартибли эканлигини 
очиб беради. Сизнинг ташқи кўрини-
шингиз – муваффақиятга эришишин-
гиздаги муҳим омиллардан бири. 
Сиз яхши ишга киришни истайсиз, демак, ав-
вало, имижингизни ўзгартиринг. Бу борадаги ўз-
гаришни эса кийинишдан бошлаймиз.
Костюм
Сиз шундай кийинингки, тартибли-
лик, покизалик, ҳатто кийинишингиз-
даги синчковлик сезилиб турсин. Бу 
сизнинг ҳамкорингизда сизга нисбатан 
ишонч ва ҳурмат уйғотсин. 
Қора рангли костюмни меҳмондорчиликка, 
ишхонанинг байрамлари, никоҳ тўйларига ки-
йинг. Иш кунларига тўқ кўк рангли, ялтироқ туг-


19
мали костюмингизни танланг. Кўйлагингизнинг 
ёқаси бир сантиметрлар костюм ёқасидан катта-
роқ бўлиши керак. 
Ҳар куни ҳам костюмингизнинг чап чўнтаги-
га рўмолча солиб юришингиз шарт эмас. Аммо 
шундай қилиш сизга ёқса, у ҳамиша тоза бўлиши 
керак. Бурун учун ишлатиладиган рўмолчани эса 
алоҳида тутганингиз маъқул. Уни шимингизнинг 
чўнтагига солиб юринг. Костюмнинг чўнтагига 
ҳеч қачон ручка, қалам, тароқ ва бошқаларни со-
либ юрманг, чунки улар туртиб чиқиб қолади.
Бир ёқлама тугмали костюм одатий кўриниш 
берса, икки ёқлама тугмали костюм башангроқ 
кўрсатади. Қандай урфдаги костюм танлашин-
гиздан қатъи назар тик турган пайтларингизда 
костюм тугмаларини қадаб олинг. Бир ёқлама 
тугмали костюмнинг тепадаги бир неча тугмала-
рини қадасангиз ҳам бўлади. Икки ёқлама туг-
мали костюмнинг эса барча тугмаларини қадаб 
олинг. Маъруза қилинаётганингизда, президи-
умларида ўтирганингизда, меҳмондорчиликка 
бораётганингизда, театрга тушганингизда, рес-
торанга кираётганингизда ҳам костюм тугмала-
рини қадаб юрганингиз яхши.
Манжетли шимни кийинишни фақатгина узун 
оёқли эркакларгагина маслаҳат берамиз. 
Баъзи эркаклар рўмолчадан костюмнинг кўри-
нишини янада очиш учун фойдаланадилар. Рў-
молчани, албатта, галстугингизнинг рангига мос 
қилиб танланг. Иккаласи бир хил газмолдан бў-
лиши унчалик шарт эмас.


20

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling