Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб- ахлоқ китоби./ Нашрга тайёрловчи Дилрабо Мингбоева


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/63
Sana20.07.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1661357
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   63
Bog'liq
Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб ахлоқ китоби

Аксессуарлар
Аксессуарлар сизнинг имижингизни 
янада мукаммаллаштиради ва уларни 
тўлдириб туради. 


22
Масалан, кийимларингизнинг рангига мос 
тушган ажойиб авторучканинг ўзиёқ ўзгалар-
нинг эътиборига молик бўлади.
Агар сизнинг раҳбарингиз иш костюми билан 
бирга браслет ёки занжир каби заргарлик буюм-
ларини таққан тақдирда ҳам, сизга буни маслаҳат 
бермаймиз. Ҳеч қачон ишхонага медальон ёки 
бўйнингизга занжир тақиб борманг. Фақатгина 
никоҳ узуги ёки ўзига хос тарзда ишланган узук-
ни номсиз бармоғингизга тақинг.
Костюмга қора классик формадаги теридан тайёр-
ланган тасма ёки металли браслет кўпроқ ярашади. 
Эркак кишилар галстукларига тилла тўғноғич 
тақиб юришлари мумкин. Базмларга бораётган-
да галстукка марваридли тўғноғич, соатга тилла 
браслет тақишлари мумкин.
Энг хушбичим соат эса механик соат бўлиб, унинг 
браслети металл ёки соф теридан бўлгани яхши.
Портфел
Портфел ёки дипломат ишбилармон 
кишининг кўринишига кўрк бағишловчи 
костюмдан кейинги энг муҳим восита. 
У теридан тайёрланган қора, тўқ қизил, 
сарғиш, тўқ жигарранг, тўқ яшил, тўқ кўк рангли 
портфел бўлиши мумкин. 
Ручка
Сиз ручка танлаётганингизда уни 
кийимингизни янада тўлдирадиган 
восита деб билинг. 


23
Сифатли ва кийимларингизнинг рангига мос 
тушган ручка сизнинг имижингизни тўлдириб ту-
риши лозим.
Кўзойнак
Сиз таққан кўзойнак юзингизнинг 
айланасига мос тушиши керак, аммо 
уни айнан такрорлаши шарт эмас. 
Кўзойнагингизнинг ранги сочингизнинг ран-
гига мувофиқ келиши керак. Агар сочингиз қора 
бўлса, кўзойнак ҳам шундай бўлгани яхши. Агар 
аксинча, сочингиз ёки қошингиз очиқ рангли 
бўлса, кўзойнагингиз қора бўлиши мумкин эмас. 
Кўз ойнакни таққанингизда кўз қорачиғи ойнак-
нинг ўртасида жойлашиши лозим. Юзингиз ёки 
пешонангиз томонга кўпроқ сурилиб туриши 
мумкин эмас. Кўзойнакдан одатда зиёли ёки би-
роз ёши каттароқ бўлиб кўриниш учун фойдала-
нилади. Ойнакнинг қоп-қора бўлиши сизда ёпиқ 
ва кўнглида нима борлигини, яъни асл ниятини 
яшираётган бир қиёфа касб этиши мумкин. Очиқ 
рангли кўзойнак ҳамкорингиз билан яхши муно-
сабат ўрнатишингизда қулайроқ бўлади, чунки 
бундай кўзойнакда кўз кўзга ташланиб туради.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling