Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб- ахлоқ китоби./ Нашрга тайёрловчи Дилрабо Мингбоева


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/63
Sana20.07.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1661357
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   63
Bog'liq
Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб ахлоқ китоби

Телеконференцияларда ўзини тутиш
Телеконференция олдиндан ўртага ташланган 
муайян муаммога муносабатлар билдиришдир. 
USENET доирасида деярли ҳамма мавзуда теле-
конференциялар мавжуд – эски бутилкаларни 
коллекция қилишдан тортиб компьютер соҳаси-
даги янгиликларгача.
USENETнинг қатъий ва муҳим талаби шуки: 
билдирилаётган муносабатлар фақат мавзуга 
оид бўлиши лозим.
Қай бир янгиликлар гуруҳи, яъни муайян мав-
зуга муносабат – хат жўнатишдан аввал FAҚ (тез-
тез бериладиган саволлар) номли ҳужжатни ўқиб 
чиқиш керак.
Яна бошқаларнинг қандай ёзганлигини, яъни 
мақолаларини ўқиб чиқиб, конференциянинг 
барча сир-асрорларини ўрганса бўлади.
Ўз хат-ёзувингизни жўнатишдан аввал бир ўй-
лаб кўринг: «Сиз ёзган хат-хабарни бошқа одам 
сизга жўнатса, сиз уни ўқиб кўрармидингиз».
Ғамгин кўнгил изҳорлари, кундалик турмуш 
ташвишлари акс этган ёзувларингиз бировни қи-
зиқтириши амри маҳол. Чунончи, кўнгил дард-
ларини бўшатиб олиш учун мўлжалланган алоҳи-
да конференциялар ҳам мавжуд. Хат-ёзувлар 
бир-бирига аралашиб кетиб, киши калаванинг 
учини йўқотиб қўйиши мумкин. Шу боис муно-
зарада иштирок этаётиб ҳамма ёзувларни диққат 
билан ўқиб бориш лозим.
Мунозарада иштирок этаётиб, баъзан суҳбат-
дошнинг фикридан иқтибос олиш ҳам мумкин. 


46
Бунда бутун матн эмас, балки сиз шарҳламоқчи 
бўлган фикрлар олинади.
Кибермайдонда мунозара учун мавзуни эҳти-
ёткорлик билан танлаш керак. Чунки баъзан му-
нозарага ўз фикрингизни ёзиб юбориш ноқулай-
лик пайдо қилиши мумкин. Яъни сизнинг сўзла-
рингиз мунозара мавзусига мос эмас, деган жа-
воб (файл) олишингиз мумкин. Бундай хатонинг 
оқибати ёмонроқ ҳам бўлиши мумкин. Конфе-
ренция модератори сизга бир неча мегабайт ке-
раксиз маълумотлар жўнатиб юборади, бу нарса 
сизга керакли маълумотни топишга тўсқинлик 
қилади.


47

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling