Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб- ахлоқ китоби./ Нашрга тайёрловчи Дилрабо Мингбоева


Улуғ инсонларнинг хат ёзиш санъати


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/63
Sana20.07.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1661357
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   63
Bog'liq
Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб ахлоқ китоби

Улуғ инсонларнинг хат ёзиш санъати
Машҳур ёзувчилар, файласуфлар ва авлиёлар-
нинг хатлари (асосан хусусий характер) вақт ўти-
ши билан меросхўрларининг рухсати билан ом-
мавий ахборот воситаларида босилади ва жами-
ят, миллат, тарихнинг мулкига айланади. А.Пуш-
кин, И.Тургенев, Л.Толстой, А.Чехов, Г.Флобер, 
Г.Мопассан ва бошқа кўпгина машҳур инсонлар-
нинг хатлари инсониятнинг маънавий хазинасига 
айланди. Ва бу ажойиб хатлар инсоннинг ўзли-
гини танишга, оламнинг моҳиятини англашга ун-


52
даб келмоқда. Сенеканинг Плинаюга ёзган хат-
лари инсонларга кўп нарсани ўргатувчи нодир ва 
эстетик жиҳатдан қимматли мактублардир.
Антик даврдан бошлаб роман ва поэмалар 
ёзиларди. Россияда Карамзин «Рус саёҳатшу-
носининг хати» асарини яратди. Бу асар кунда-
лик-хатлар йиғиндиси. Ниҳоятда тез ўтувчи ҳаёт 
оқими, чуқур ва кенг маъноли сюжет, ҳар бир 
хатга туртки бўлган воқеа-ҳодисалар, уларнинг 
фалсафаси, тўлиқ ҳаётий кузатувлари асоси-
да ёзилган бу асар қайсидир жиҳатдан М.Мон-
таннинг «Тажрибалар» асарига тенглашади. Шу 
ўринда Флип Честерфилднинг «Ўғлимга хат-
лар» асарини эслаб ўтиш жоиз. Бу китоб эсте-
тик одоб-ахлоққа йўналтирилган ва бу ерда ёш 
инсонга жамиятда, ҳаётда ўзини қандай тутиши 
ҳақида амалий маслаҳат беради. Агар сиз Шарқ 
билан қизиқсангиз, унда француз маърифат-
парвари Ш.Монтескьенинг «Форс мактублари» 
асари сизга кўп нарсани ҳикоя қилиб беради. 
А.Пушкин, И.Тургенев, Ф.Достоевскийнинг ро-
манларидаги хатлари эса бизнинг асримизда 
камёб бўлган самимийлик атмосферасини яра-
тади, қалб бўшлиқларини тўлдириб, унга малҳам 
бўлади. Умуман олганда, биз маданий ва маъна-
вий меросга эҳтиёткорлик билан муносабатда 
бўлишимиз керак. Ўйлаб кўринг, биз қанчалик 
боймиз; бизда ҳақиқий инсон бўлиш учун ҳамма 
нарса муҳайё.


53

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling