Ищзбекистон республикаси олий ва щрта махсус таoлим вазирлиги фарьона политехника институти


Download 0.52 Mb.
bet18/27
Sana19.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1602707
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27
Bog'liq
iqtisodiy nazariya

МАВЗУ: РАКОБАТ ВА БАХО

РЕЖА


1. Ракобат хакида тушунча ва ракобат турлари.
2. Ишлаб чикаришдаги якка хокимликка карши курашда ракобатнинг роли.
3. Бозор иктисодиети шароитида бахо ва унинг вазифалари.
4. Бахо тизими ва таркиби.
АДАБИЕТЛАР
1. И.А. Каримов. Узбекистон иктисодий ислохотларни чукурлаштириш йулида. Т. 1995.
2. Чжен В.А. Бозор конунияти асослари . Т. 1996 .
3. М. Расулов. Бозор иктиосдиети асослари. Т. 1999 .
4. К.Умаров ва б. Иктисодиет назарияси . Т. 1998 .
5. А.Улмасов. Иктисодиет асослари. Т. 1997 .
6. А.Улмасов, М. Шарифхужаев. Иктисодиет назарияси. Т. 1995 .
Ракобат - мустакил товар ишлаб чикарувчи корхоналар уртасида товарни кулай шароитда ишлаб чикариш ва яхши фойда келтирадиган нархда, катта хажмда сотиш, умуман бозор иктиосдиетида уз мавкеини мустахкамлаш учун кураш демакдир. Бу айтилганларнинг барчаси хизмат курсатиш сохасига хам таалуклидир.
Ракобатнинг асоси товар ишлаб чикарувчиларнинг мустакил булиши ва уз манфаати учун кураш интилишида иборат.
Ракобат бозор иктисодиетини харакатлантирувчи кучдир, чунки ракобатда голиб келиш учун ишлаб чикариш харакатларини камайтириш, то вар ва хизмат сифатини ошириш, товар сотилишини харидор учун кулайлаштириш зарур, акс холда товарларни сотишдан ва хизмат курсатишдан катта фойда куриб булмайди. Бу ерда шуни алохида кайд этиш лозимки ишлаб чикариш ва хизмат сохасида монополия яъни якка хокимлик ракобатга зид хисобланади, чунк у товар ишлаб чикарувчига еки хизмат курсатувчига танхо хукмронликни таъминлаб, узаро беллашув учун шароит колдирмайди. Ракобат демополизацияни талаб килади, узаро беллашувчи, яъни беллаша оладиган купгина корхоналар булишини такозо этади.
Ракобатнинг асосий майдони - бозор, бозорда турли корхоналарнинг товарлари ракобатга киришади, бир-бирларига карама-карши туради.
Масалан, эркаклар куйлаги ишлаб чикарувчи уч корхона мавжуд. Бир дона куйлак №1 корхонада 1000 сумга, №2 корхонада 1200 сумга, №3 корхонада 1400 сумга тушди. Бозор бахоси 1200 сум. Натижада №3 корхона зарар куряпти, №2 корхона режадаги фойдага эга буляпти, №1 корхона эса катта фойда куряпти, сабаби уларнинг махсулот бирлигига сарфлаган харажатлар суммаси бошкаларга нисбатан анча кам. Ракобат факат товарларни сотувчилар уртасида эмас, балки харидорлар уртасида хам юз беради. Ракобат факат товар сотиш еки хизмат курсатиш сохасида эмас, балки ишлаб чикариш воситалари сотиб олишда хам, хом-аше, асосий ва ердамчи материаллар сотиб олишда хам, иш кучи еллашда хам мавжуд булиш керак. Айникса, иш кучи еллашда кенг ракобат майдони булиши керак, чунки корхоналарда мехнат унумдорлиги, махсулот сифати елланган ишчининг еки мутахассис кадрнинг малакасига куп жихатдан боглик булади.
Уз микесига караб ракобат икки турга булинади:
1. Тармок ичидаги ракобат.
2. Тармоклараро ракобат.
Тармок ичидаги ракобат, яъни айни бир хил товар ишлаб чикарувчи корхоналар ракобатидир. Хар бир корхонанинг техника билан таъминланиш даражаси ва мехнат унумдорлиги даражаси турлича булганлиги сабабли уларда ишлаб чикарилган товарларнинг индивидуал киймати бир хил булмайди. Бирок биз биламизки, товарлар киймати индивидуал мехнат сарфи билан эмас, балки ижтимоий зарур мехнат сарфи билан белгиланади. Бунга юкорида мисол келтириб утдик. Тармок ичидаги ракобат натижасида товарларнинг ижтимоий киймати еки бозор киймати аникланади. Демак, тармок ичидига ракобат натижасида техника даражаси ва мехнат унумдорлиги уртачадан юкори булган корхоналар кушимча фойда оладилар, аксинча, узларида ишлаб чикарилган товарларнинг индивидуал киймати уртачадан паст корхоналар хонавайрон буладилар. Шундай килиб, тармок ичидаги ракобат корхоналарда фан - техника тараккиетини рагбатлантиради.
Тармоклараро ракобат - турли тармоклар ва уларнинг корхоналари уртасидаги курашдир. Бу ракобат хом-аше бозорида, ишчи кучи бозорида, товарларни сотиш бозорида намоен булади.
Шуни айтиш керакки, фан-техника янгиликлари ракобат курашининг кучли куроли хисобланади, чунки фан-техника тараккиети суратлари тармок ишлаб чикарувчилари уртасида уларнинг ракобатлашувига кодирлигини белгиловчи асосий омил хисобланади.
Ракобат кураш йулини танлаш жихатидан хам халол ва гирром ракобатга булинади.
Халол ракобат бозор конунлари асосида, бозор ахлоки нормалари асосида амалга оширилади. Гирром ракобатда каллоблик кузбуямачилик, сузида турмаслик, алдаш, иктисодии жосуслик, купорувчилик ва хатто жисмоний зуравонлик каби жинояткорона усуллар кулланилади.
Бозор иктиосдиети факат халол ракобатни таи олади. Собик СССР да давлат монополиясининг урнатилиши натижасида ишлаб чикарувчилар уртасида умуман ракобат курашига йул берилмади, бу курашнинг йуклиги иктисодиетни танг ахволга олиб келди. Мустакил республикамизда ракобатни тиклаш максадида бир катор ишлар амалга оширилмокда. Булар :
1. Якка тартибдаги мехнат фаолиятини ривожлантириш;
2. Мулкчиликнинг турли формаларини жорий этиш, шу жумладан хусусий мулкчиликни тан олиш;
3. Тадбиркорлик ва иш билармонликни хар томонлама рагбатлантириш;
4. Нарх навони боскичма-боскич эркинлаштириш ва бошкалар.
5. Ишчи кучини товар сифатида тан олиниши.
Бахо нима? Бахо товарлар кийматининг пулдаги ифодаси.Бахо бозор иктисоди мавжуд булган жамият хужалик механизмида амал килувчи иктисодий дастак.
Биринчидан, бахо товар еки хизматдаги гавдаланган ижтимоий мехнатни яъни кийматни пул шаклида ифода этиш, пулда улчаш демакдир. Бахони киймат белгилайди, аммо у аник бир кийматдан юкори еки паст булиши мумкин, бу эса бозордаги муайян товарга булган талаб унинг таклифига боглик булади. Бахо факат кийматга эмас, балки талаб ва таклиф, шунингдек, товарнинг ижтимоий фойдалилиги, сифати ва бошка товарлар урнини боса билиши, муомаладаги пулнинг харид кобилиятига хам боглик булади.
Шу сабабли бахо кийматидан микдор жихатидан фарк килади. Бозор иктисодиети ривожланиши билан бахо турлари купаяди.
Иккинчидан бахо шундай иктисодий воситаки, унинг таъсирида иктиосдиет рагбатлантирилади, чунки юкорида айтганимиздек, бахонинг ошиб кетиши еки тушиб кетиши товар ишлаб чикарувчилар оладиган фойда микдорини узгартиради. Бахо оркали кушимча махсулот пул шаклига кириб фойдага айланади. Фойдага интилиши эса ишлаб чикариш сафрларини камайтиришга, куплаб сифатли товарлар ишлаб чикаришга ундайди. Бозор иктиосдиетида бахо уч хил вазифани бажаради:
1. Киймат улчови - килинган харажатлар ва олинган натижалар бахо ердамида хисоб китоб килинади. Бунда улгуржи, чакана , келишув, шартнома, тижорат бахолар еки халкаро бахо асос булади.
2. Рагбатлантириш омили - фойда товар бахоси билан уни ишлаб чикариш учун кетган харажатлар уртасидаги фаркка тенг булади.Шу сабабли ишлаб чикарувчилар махсулот таннархини камайтиришга харакат киладилар, бу янги техника ва технологияни ишга туширишни талаб этади.
3. Даромадларни кайта таксимлаш воситаси - даромад мавжуд товарларнинг сотилиш бахосига боглик. Бир товарнинг нархи ошса, унинг эгасига товарнинг бахоси пасайган корхона кийматининг бир кисми фойда булиб тегади.Бахоларнинг тебраниши туфайли бир ерда яратилган кушимча махсулот бошка ерда фойдага айланади. Фойданинг бахо воситасида таксимланиши, унга интилиш туфайли ишлаб чикариш ресурсларини бир тамрокдан бошкасига, бир корхонадан иккинчисидан кучиб утиши содир булади.
Моддий неъматлар ишлаб чикариш учун маълум микдорда ишлаб чикариш харажатлари сарф килинади.
Сарф килинган барча харажатлар махсулотларнинг кийматини ташкил этади. Демак киймат - товар ишлаб чикарувчиларнинг товарда гавдаланган ижтимоий мехнатидир.
Киймат таркиби:
1. Ишлаб чикаришда истеъмол килинган ишлаб чикариш воситалари кийматида,
2. Зарур махсулот кийматидан,
Кушимча махсулот кийматидан ташкил топади.
Лекин киймат билан таннархни бир-биридан фарклашимиз керак, чунки таннарх кийматнинг бир кисми холос.
Демак, таннарх, биринчидан кийматнинг истеъмол килинган ишлаб чикариш воситаларининг муайян махсулотга утган кисмидан ва иккинчидан, зарур мехнат билан яратилган махсулот кийматидан иборат булади. Киймат билан махсулот таннархи уртасидаги фарк жамиятнинг соф даромадини ташкил этади, бу кушимча махсулот кийматига тенг булади.
Таннарх таркиби: машина, станоклар, асбоб-ускуналар, бинолар амортизацияси, хом-аше, асосий ва ердамчи материаллар, екилги сарфлари, электроэнергия, асосий ва кушимча иш хакидан иборат булади.
Таннарх турлари:
1. Цех таннархи.
2. Фабрика-завод таннархи (тула таннарх).
3. Тармок таннархи кабиларга булинади.
Бу ерда шуни хам айтиш керакки, бозор иктисодиети шароитида икки хил бахо амал килади:
1. Эркин бозор бахолари.
2. Давлат бошкариб турадиган бахолар.
Бозор иктисодиети шароитида биринчи турдаги бахолар асосий булади.
Иккинчи турдаги бахолар уз навбатида иккига булинади.
1. Давлат белгилаган катьий нархлар.
2. Давлат юкори чегарасини белгилаган ва ундан ошиб кетмайдиган нархлар. Бу турдаги бахолар оркали давлат бозор иктисодиетини тартибга солиб туради.
Собик СССРда маъмурий-буйрукбозликка асосланган иктисодиет шароитида нархлар режа асосида олдиндан белгилаб куйилар эди. Натижада бахонинг рагбатлантирувчи роли мутлако пасайиб кетган эди. Куп корхоналар давлат дотациясига урганиб колган эдилар. Яхши ва емон ишлаган корхоналар уртасида оз фарк бор эди. Бозор иктисодиетига утиш муносабати билан маъмурий йул билан белгиланган катъий нархларнинг доираси кескин камаймокда, эркиин бозор нархлари вужудга келмокда.
Демак, бозор иктисодиетига утишнинг асосий шартларидан бири товарларга бахо белгилаш системасини тартибга солиш хисобланади, у энг аввало киймат конуни талабларига мое тушиши керак, чунки киймат конуни бозор бахосини тартига солиб турувчи асосий омил хисобланади.
Бозор иктисодиети шароитида хар бир корхона охир - окибатда инкирозга тушмаслиги учун ишлаб чикариш воситаларини ва махсулот турларини янгилаб такомиллаштириб бориш керак. Бой булишнинг асосий йулларидан бири харажатлардан чучимай янги техника - технологияни ишлаб чикаришга тадбик этишдир.
Бозор иктисодиети конунларига амал килмаслик охир-окибатда ишлаб чикарувчиларни халокат екасига олиб келиб куяди. Энди савол тугилади. Хамма товарлар бахо белгилашнинг оптимал нисбатини ушлаб туриш учун нима килиш керак?
1. Энг аввало хар бир тармок корхоналарида бахолар инвентаризациясини утказищ керак. Талабдан ташкаридаги барча товар турларини ишлаб чикаришдан чикариб ташлаш керак.
2. Товарлар бахоларини ижтимоий зарурий мехнат микдорига якинлаштириш керак.
3. Тармоклар уртасидаги рентабеллик даражасини тенглаштириш хисобланади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling