Ищзбекистон республикаси олий ва щрта махсус таoлим вазирлиги фарьона политехника институти


Download 0.52 Mb.
bet20/27
Sana19.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1602707
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27
Bog'liq
iqtisodiy nazariya

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Аграр соха, аграр муносабатлар, ер бахоси, рента муносабатлари, ижара муносабатлари, рента турлари, агробизнес, агросаноат интеграцияси, кишлок инфра тузилмаси, агробизнес турлари, агро ферма, фермер хужалиги, дехкон хужалиги.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Аграр муносабатларнинг мохияти.
2. Рента турлари ва уларнинг манбалари.
3. Агробизнес ва унинг таркиби.

  1. Кишлок инфраструктурам ва унинг

  2. Аграр муносабатларнинг мазмунини иытисодий муносабатларда тутган щрнини ва хусусиятларини кщрсатиб беринг.

  3. «Ерга эгалик» ва «ердан фойдаланиш»тьушунчаларини изоъланг. Ер рентаси назарияларининг умумий томонлари ва туб фарыларини кщрсатиб беринг. Ер тентасининг асл мазмунини тушунтиринг.

  4. Дифференциал (I ваII) ва абсолют рентанинг ъосил бщлиш шарт-шароитлари, манбалари ва таысимланишини тушунтириб беринг. Монопол рента нима? Ыазиб олувчи ва ундирма саноатда рента ыандай ъосил бщлади?

  5. «Ижара хаыи» ва «ер рентаси»нинг фарыларини изоъланг.

  6. Агробизнеснинг иытисодий моъиятини тушунтиринг ва унинг асосий турларига тавсиф беринг.

11. Агросаноат мажмуаси ва агросаноат интеграцияси тушунчалари иытисодий мазмунига щз фикрингизни билдиринг.


МАВЗУ: МОЛИЯ ВА КРЕДИТ

РЕЖА


1. Молиянинг мохияти ва вазифалари.
2. Молия тизими ва молиявий муносабатлар.
3. Давлат бюджета, унинг даромадлари ва харажатлари.
4. Кредит турлари ва уларнинг вазифалари.
5. Банклар ва уларнинг фаолияти.
АДАБИЕТЛАР
1. И.А.Каримов. Узбекистон XXI аср бусагасида. Т. 1999 и.
2. И.А.Каримов. Узбекистон иктисодий ислохотларини чукурлаштириш йулида. Т.1995.
3. Чжен В.А.. Пул ва молия бозорлари. Т. 1996.
4. Чжен В.А. Бозор конунияти асослари. Т. 1996.
5. Чжен В.А. Бозор ва очик иктисодиет. Т. 1996.
6. М.Расулов. Бозор иктисодиети асослари. Т. 1996.
7. К.Умаров ва б. Иктисодиет назарияси .Т. 1998.
8. А.Улмасов. Иктисодиет асослари. Т. 1997.

  1. А.Улмасов, М. Шарифхужаев. Иктисодиет назарияси . Т. 1995 и. Ю.Ё.Абдуллаев, Т. Бобокулов. Кредит. 1996.

Бозор иктисодиети мазмун ва мохиятига кура товар ва пул муносабатларига асосланган иктисодий муносабат булса, молия кредит муносабатлари эса пул маблагларига узвий боглик муносабат хисобланади. Молия иктисодий категория булиб, хужаликнинг барча сохаларида пул манбаларини хосил килиш, уларни таксимлаш ва ишлатиш жараенидаги иктисодий муносабатларни ифодалайди. Мазкур жараенда иктисодий фаолият устивор ахамиятга эга, яъни у пул булишини талаб килади. Демак, ишлаб чикариш молияни вужудга келтиради.


Товарлар ва хизматлар таксимлангандан сунг истеъмол килинади хамда киймат шаклида турли шаклида турли максадларни мулжаллаган пул ресурслари хосил булади, шунингдек бу пул товарларга айирбошланади, пировардида истеъмол кондирилади. Товар ишлаб чикариш учун сарфланган мехнат куроллари кийматини ифодаловчи кисми амортизация фонди шаклига киради. Бу эса молиявий ресурсга айланади, йигилиб боради ва унга эскилари урнига янги машиналар сотиб олинади, умумжамият эхтиежлари давлат йули билан атроф мухитни химоя килиш, мудофаа ижтимоий тартибни саклаш, номоддий сохаларни пул билан таъминлаб туриш, ахолининг ночор катламларини бокиш каби харажатларини кондиради.
Молия иштирокчилиари мохиятан хар-хилдир (давлат, тадбиркорлик, оилалар). Молия хар бир иктисодий муносабат каби узининг объекти ва субъектига эга. Молиявий ресурсларни ташкил этишда ва ишлатишда иштирок этувчилар молиявий муносабатларнинг субъектларидир. Молиявий муносабатлар объекта пул ресурслари хисобланиб, моддий махсулотнинг маълум кисмини узида ифода этади.
Молия куйидаги функцияларни: таксимлаш, рагбатлантириш, социал химоя, иктисодий информация функцияларини бажариш билан бирга молия мохиятини хужалик фаолиятидаги аник куриниши, унинг ифодаси булиб хисобланади.
Таксимлаш функцияси жамиятда яратилган ялпи миллий махсулотни ( ЯММ) ва унинг асосий кисми булган миллий даромадни хужалик объектлари уртасида таксимлаб, пул фондларига айлантиради. Ишлаб чикаришдаги бевосита таксимлаш бирламчи таксимлаш деб юритилади ва унинг ердамида фойда, иш хаки фонди, социал сугуртага ажратиш, амортизация фонди ташкил топади. Миллий даромад кайта таксимланади. Бу молия воситалари ердамида соликлар ва хар хил туловлар билан кайта таксимланади.
Рагбатлантириш функцияси молия воситалари оркали хужалик субъектларининг самарали фонди паЙдо булишига ундайди. Молиянинг рагбатлантирувчи жихати- молиядаги кулланиладиган соликлар, туловлар, субсидиялар ва субсекциялардир. Соликдан имтиез берилиши корхона ва ташкилотларда ишлаб чикаришни кенгайтириш учун кетадиган инвестицияни купайтиради, ишловчиларга купрок мукофотлар бериш, бож пулини камайтириш оркали экспорт рагбатлантирилади, импорт кискартирилади.
Зарурият булган такдирда зарарни коплаш учун корхонага субсидия берилади ва унинг молиявий ахволи согломлаштирилади.
Социал химоя функцияси - жамият аъзолари маълум катламларини ногиронлар, куп болали камбагал оилалар, ишсизлар минимал тирикчилик юртишини молиявий жихатидан таъминлаб туриш, яъни молиявий кафолатлашдан иборат.
Молия, шунингдек оммавий социал кафолатларни яъни ахоли соглигини таъминлаш, умумий урта таълим бериш, атроф мухитни согломлаштиришни хам уз таъсир доирасига олади.
Иктисодий ахборот бериш функцияси - хужалик субъектлари ва умуман, жамият иктисодий фаолиятининг молиявий якунлари хусусида маълумот ва хабарлар бериб туришдан иборат булиб иктисодиетни бошкаришда кул келади.
Молиявий курсаткичларни воситасида ишлаб чикаришнинг холатини кузатиш мумкин. Молиявий фондлар харакатига караб, ишлаб чикариш таксимот ва истеъмол бир-бирига накадар монандлигини билиш мумкин. Молиявий ахборотга караб, тадбиркорлар уз ишининг бориши, шерикларининг ахволи, ракобатчилар имконидан огох буладилар.
Аудиторлик хизмати - бу корхоналар, фирмалар, компаниялар хужалик молиявий фаолиятини тахлил этиб хисоботлар экспертизасини утказиш, уларнинг молиявий ахволи тугрисида холисона ахборот етказиб туриш ва хулосалар чикаришдир.
Молиявий ахборот молия менежментига хизмат килади. Молия уз функцияларини аник молиявий воситалар (харажатлар, амортизация, акция, фойда, курси, дивидент, соликлар, туловлар, бож хаки, сугурта хаки, субсидия, дотацуия, компенсация) оркали бажаради.
Молиявий ресурслар ишлаб чикаришни кенгаЙтириш учун хизмат килади. Амортизация фонди ва фойдадан ажратилган пул маблаглари инвестиция учун хизмат килади ва уларни купайтириш эса ишлаб чикариш кувватини олиб келади.
Молиявий ресурслар орасида фойда асосий урин тутади. Фойда соф даромад сифатида иктисодий усиш манбаи хисобланади. Унинг хисобида нафакат соф инвестиция фонди, шунгдек хар-хил резерв ва сугурта фондлари, социал фондлар уюштирилади. Молиявий ресурслар (соф олтин, ноеб буюмлар, жавохирлар, умуман,уларни четга сотиш еки гаровга куйиб пул олиш, ер, урмонларни, портларни, йулларни ижрага бериш оркали тупланган пуллар, табиий офатлар, фалокатлардан еки дуне бозори нархининг пасайиб кетишидан) ни хосил этишда тупланган миллий бойлик хам катнашади.
Молия ресурслари. иктисодиетни кутилмаган ходисалардан химоя килади.
Молиявий ресурслар пул шаклида булиб, улар иктисодиетга амалий таъсир этиш учун моддий жихатдан таъминланиши зарур булади. Чунки тупланган пул ортида керакли моддий махсулотлар булиши шарт ва зарур.
Молиявий ресурслар икки турда булади:
Биринчиси, микроресурслар еки марказлашмаган ресурслар. Улар корхона, фирма, компания, концерн, ташкилот, жамоат уюшмалари тарзида булиб, хужалик субъектларининг узига тегишли еки улар карзга олган пул маблагларидан иборат. Иккинчиси - макроресурслар, улар умумдавлат микесида ташкил топади ва бюджет еки бюджетдан ташкари фондлар хисобидан пайдо булади, хамда давлат ихтиерида туради. Микроресурслар корхона, ташкилот фаолиятига хизмат килса, макроресурслар умумиктисодий, умумдавлат эхтиежларига каратилади.
Бозор иктисодиети шароитида микроресурслар бирламчи, улар устиворликка эга булади, улар хужаликнинг дастлабки бугини корхона, фирма, компания ва хужаликлар молияси иктисодий усиш таянчи хисобланади.
Макроресурслар иктисодиетни тартиблашда асосий роль уйнайди. Улар давлатнинг иктисодий вазифасини амалга оширишга хизмат килади.
Иктисодий фаолиятнинг молиялаштириш 3 усул билан амалга ошади:
биринчидан, иктисодий субъектлар узини - узи молиялаштиради;
• иккинчидан, иктисодий субъектлар уз маблаги етишмаса килинган харажатларни банк кредити хисобидан коплайди.
• Учинчидан, субъектлар фаолияти учун пул маблаглари зарур булган чогда давлат хисобидан хам ажратилади.
Молия бозори. Молия бозори миллий ва халкаро хужалик доирасида пул маблаглари эркин харакатининг махсус шаклидир. У таркибан кимматбахо когозлар бозори ва карзга бериладиган пул бозоридан иборат.
Молия бозори икки гурухдан субъектлар пул билан муносабат киладилар:
Биринчиси - пул эгалари еки уни саклаб турувчилар. Бунга ахоли, фирма, компания ва давлат муассасалари киради.
Иккинчиси - пулга мухтож субъектлардир. Булар хам таркибан пул эгалари каби булади. Хар иккала субъектлар орасидаги пул муомаласи, яъни унинг олди-берди этилиши молиявий бозорини билдиради. Бу бозордаги субъектлар уртасидаги мунос абатлар хар иккаласининг манфаатини кузлайди. Молия бозорида пулга кимматбахо когозлар облигация ва акциялар сотиб олинади. Молия бозорида вексел ва сертификат каби хужжатлар хам пул сингари муомалада булади. Улар хам олди-сотди килинади.
Молия бозорида фонд биржалари асосий уринда туради. Кимматбахо когозлар асосан фонд биржалари оркали сотилади. Молия бозори буш турган пул маблагларини, сафарбар этиб молиявий ресурсларга айлантиради. Ахоли кулида буш, харакатсиз пулни жонли, даромад келтирувчи пулга айлантиришга ахамият каттадир.
Молия иктисодий категория сифатида пул муносабатлари тизими булиб, унинг воситасида турли даражада пул маблаглари фондлари вужудга келтиради ва улар такрор ишлаб чикариш эхтиежлари ва бошка ижтимоий эхтиежларни кондириш максадида таксимланади.
Молия макроиктисодиет доирасида бир-бирига боглик булган куйидаги вазифаларни бажаради:
• биринчидан, молиянинг такрор ишлаб чикаришдаги вазифаси ишлаб чикариш фондлари ва муомала фондлари, доиравий айланишини молиявий таъминлайди. Такрор ишлаб чикаришнинг узлуксизлигини ва баркарорлигини таъминловчи молиявий ва кредитли пул маблаглари фондлари ташкил топишини таъминлайди;
• иккинчидан, молиянинг таксимловчи вазифаси, яратилган ялпи махсулотнинг (ЯММ) турли мулк шаклларига асосланган ишлаб чикариш секторлари, иктисодий тармоклар, моддий ва номоддий ишлаб чикариш сохасидаги мамлакатлар худудлари уртасида таксимлаш ва кайта номоен булади;
• учинчидан, молиянинг рагбатлантирувчи вазифаси яратилган махсулот кийматини таксимлаш жараенида, пул фондларини тагкил килиш ва сарфлаш механизми воситасида амалга оширилади. Хар кандай холда хам молия ишлаб чикарилиш самадорлигига, унинг пировард натижасиига, махсулот сифатига сезиларли таъсир курсатади;
• туртинчидан, молиядан ишлаб чикариш, таксимлаш, истеъмол устидан назорат килиш вазифасини бажаради. Молиявий назорат корхона (фирма) ларнинг молиявий интизомига риоя килиш, моддий жавобгар булиши, турли соликлар ундириб олиниши ва маблаг билан таъминлаш оркали амалга оширилади.
Молия муносабатлар ва уларга хизмат килувчи махсус муассасалар жамиятнинг молия тизимини ташкил килади. Молия тизими корхоналар, тармоклар ва умумдавлат молиясиини уз ичига олади. Корхоналар тармоклар молияси улардаги такрор ишлаб чикариш жараенига хамда алохида фондларни яратиш йули билан ходимларнинг ижтимоий - социал эхтиежларга хизмат килади. Бундай фондларга ишлаб чикаришни фан ва техникани ривожлантириш фонди, моддий рагбатлантириш фонди, ижтимоий ривожлантириш фонди кириб улар биргаликда корхоналар молиясини ташкил килади. АЙни пайтда улар тармокларнинг ва умумдавлат молияларининг маблаглари манбаи булиб хизмат килади.
Умумдавлат молияси давлат бюджетини, ижтимоий сугурта фондини хамда давлат мол-мулки ва шахсий сугуртаси фондини уз ичига олади. Давлат пул маблагларининг асосий марказлашган фонди булмиш давлат бюджети молия тизимининг асосий бугини булиб хизмат килади. Унинг асосий вазифаси молиявий воситалар ердамидаги ижтимоий вазифаларни хал килиш учун шароит яратишдир.
Давлат бюджети миллий даромадни таксимлаш ва кайта таксимлашнинг бутун жараенига хизмат килади. Ялпи махсулотнинг коплаш фондига хамда жамият " микесидаги миллий даромад шаклида намоен буладиган соф махсулотга ажратилиши корхоналарнинг молиявий воситасида амалга ошади. Давлат бюджети даромадлар кисми асосан корхоналар фойдасидан, ахоли даромадлари ва иш хакидан олинадиган соликлар, акциз йигинлари, божхона туловлари ва бошка соликлар хисобига шаклланади. Бозор иктисодиети муносабатларига утиш жараенида давлат бюджети оркали миллий даромадни бирламчи таксимлашда корхоналардан олинадиган соликлар (корхона фойдасидан олинадиган соликлар , акциз йигинлари, божхона туловлари, кучмас мулкка соликлар ва бошка соликлар)нинг ахамияти тобора ортиб боради.
Давлат бюджети бир каторда давлат ижтимоий сугуртасихам миллий даромадни бирламчи таксимлашда катнашади. Ижтимоий сугурта фондига корхоналарнинг мехнат хак тулаш учун мулжалланган фондлардан ташкари ажратмалар жалб килинади.
Давлат бюджети турли шаклларда тупланган миллий даромад ишлаб чикаришнинг турли бугинларида ва булимлари уртасида, тармоклар ва мамлакат худудлари уртасида, кайта таксимланади хамда жамият номоддий сохаларини пул билан таъминлайди.
Шундай килиб миллий даромадни бюджети оркали кайта таксимлаш натижасида фан, таълим, маданият, согликни саклаш ва бошка ижтимоий сохалар, бошкарув органлари хамда мамлакат мудофаа эхтиежлари молиявий ресурслар билоан таъминланади.
Солик иктисодий категория булиб, соф даромаднинг бир кисмини бюджетга жалб килиш булиб, молия муносабатларининг таркибий кисмини ташкил килади. Солик ердамида миллий даромад таксимланади ва кайта таксимланади.
Солик 3 хил функицяини бажаради:
• фискаль, яъни давлат бюджетига мухим равишда пул тушириб туриш;
• хужалик фаолиятини рагбатлантириш;
• ахоли айрим тоифаларини социал химоя килиш.
Солик бу иктисодий субъектлар уртасидаги аникроги солик ундирувчи ва солик туловчилари уртасидаги муносабатдир. Амалда бу субъектлар солик инспекцияси, корхона, фирма, компания, ташкилот ва айрим фукаролардан иборат.Ундирилган солик суммасининг солик объектига нисбатан хажми солик нормаси - деб юритилади.Молия солик имтиезларини хам уз ичига олади, унга соликдан озод этиш, солик микдорини камайтириш, солик тулаш шартини енгиллаштириш кабилар киради.
Солик имтиезлари унинг рагбатлантириш функциясини кучайтиришга каратилади.
Узбекитон бозор иктисодиетига утиш муносабати билан куйидаги соликлар тури мавжуд: кушилган кийматдан олинадиган соликлар, акция солиги, экспорт ва импорт солиги, республика худудидан олиб чикиб кетилаетган хом-аше ресурслар ва махсулотларга солинадиган солик, жамоа хужалиги аъзоларининг мехнат хаки фондидан олинадиган солик, корханаларнинг мол-мулкига солинадиган солик, ахолидан олинадиган даромад солиги, ер солиги ва хакозалар.
Такрорий ишлаб чикариш жараенида товарлар, иктисодий ресурслар ва пул маблагларининг доиравий айланиш кредит муносабатларининг мавжуд булишини такозо килади. Вактинча буш турган пул маблаглари ва бошка пул ресурслари кредит маблагининг манбаини ташкил килади.
Кредит ресурсларининг асосий манбалари:
1. Корхоналар хисобида турган амортизация ажратмалари;
2. Ишлаб чикаришни устириш учун фойдадан инвестиция пули мухим ажратиб борилади,лекин бу пул маълум микдорда йигилгандан сунг инвестиция килиш мумкин, унгача бу пул буш туради;
3. Хом-аше, екилги ва материаллар учун олдин сарфланган пул товар сотилиши билан эгасига кайтиб келади, уларни янгидан сотиб олиш шу вактнинг узида юз бермайди, бу пул хам буш туради;
4. Фойдадан ажратилган социал фондлар, пулнинг келиб тушиши билан ишлатилиш вакти билан тугри келмайди, натижада пул буш туради;
5. Иш хаки пулини келиб тушиши ва сарфланиши бир вактда юз бермайди. Иш хаки фондининг пули хам буш туриши мумкин;
6. Фукароларнинг жамгармаси хам ишлатгунча буш туради;
7. Давлат бюджетига келиб тушадиган пул даромадлари ва уларнинг сарфланиши бир вактда булмайди;
8. Турли - туман хайр-эхсон ва сугурта пулларининг хосил булиши ва ишлатилиш хам турли вактда юз беради, унинг маълум кисми сафрланмай буш туриб колади. Жамиятда пул харакатининг бир текисда булмаслиги пулнинг бир кисми буш колиши карз бериш фондини ташкил килиш фондини имконини беради.
Кредит куйидаги вазифаларни бажаради.

  1. Пулга тенглаштирилган тулов воситаларини (вексель, чек, сертификат) юзага чикариб уларни хужалик оборотига жорий этиш.

  2. Буш пул маблагларини харакатдаги, ишдаги капиталга айлантириб, пулни пул топади деган коидани амалга ошириш.

3. Карз бериш оркали пул маблагларини турли тармоклар уртасида кайта таксимлаш билан ишлаб чикариш ресурсларининг кучиб юришини таъминлаш.
4. Карз бериш, карзни ундириш воситалари оркали иктисодий усишни рагбатлантириш. Карзга бериладиган пул ссуда дейилади. Кредитнинг асосий шарти -- бу карз учун хак тулаш. Бу хак карз килинган суммага нисбатан фоиз хисобида олингандан уни карз фоизи дейилади.
Кредит ташкилотларининг бош бугини банклардир.Банк тизими уз ичига давлат (марказий) банки, ихтисослашган ва тижорат банкларини олади. Республика давлат банки мамлакат пул кредит системасини марказлашган тартибда бошкаради ва давлатнинг ягона кредит сиесатини амалга оширади, Давлат банк барча банкларнинг фаолиятини узаро мувофиклаштиради, жумладан улар уртасидаги хисоб-китобларни ташкил этади, кимматбахо когозларни чикаради, пул муомаласини тартибга солади, давлат бюджетининг кассаси вазифасини бажаради.
Бугунги кунда уртача банк икки юзга кадар турли операция ва хизматларни амалга оширади.АКШ даги унта йирик банк эса деярли бутун Африка китъаси давлатлари миллий даромадларидан ошадиган пул билан иш тутади. Хуллас, банк - пул ва пул капиталини сафарбарлаш, жамгариш, харакатлантириш ва таксимлашни амалга оширадиган корхонадир.
Банкларнинг бир неча турлари мавжуд. Улар ичида энг кенг таркалган - тижорат банки, унинг вазифалари - ахолининг, корхонанинг омонати сифатида келиб тушадиган пулларини жамгариш, кредит бериш, турли хил молиявий хизматлар курсатишдир.
Инвестиция банки бозор иктисодиети шароити бутун тармокларига муддатли кредит бериш ва уларни инвестициялаштириш билан шугулланади, шунингдек, кимматбахо когозлар - акциялар, облигациялар, газна билетлари ва хакозолар билан операция утказади.
Баъзи давлатларнинг конунчилигига кура (АКШ, Италия, Франция) тижорат банклари кимматбахо когозлари билан буладиган опрецияларга кушилмайди ва улар акция, облигация, заем ва х.к.ларнинг олди-сотдиси билан шугулланиш хукукига эга эмаслар. Ушбу функцияларни у ерда инвестиция банклари ва инвестиция фондларининг олий хукукий хисобланади.Ихтисослаштирилган банкларжишлок хужалик, курилиш, ташки савдо ва бошка банклар мавжуд.
Ипотека банки юнонча "Ипотека" - (гаров) ихтисослаштирилган банкнинг алохида тури булиб, унинг асосий вазифаси турли кучмас мулки -ер, иморатларни гаров килганда ссуда беришдан иборат.
Ипотека банклари асосан фермерлик ривожланган мамлакатларда таркалган.
Марказий (еки давлат) банки давлатнинг мулкидир. У пул облигация эмиссияси (чикарилиши) билан, шунингдек мамлакатнинг бутун банк тизимини бошкариш, назорат килиш билан шугулланади.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling