Islohotlarning mohiyati va maqsadlari


Download 395.47 Kb.
bet24/106
Sana24.12.2022
Hajmi395.47 Kb.
#1052872
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   106
Bog'liq
Якуний назорат

Iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solish mexanizmida makroiqtisodiy barqarorlashtirish chora-tadbirlari

- рақобатни рағбатлантириш орқали бозор тизимини сақлашни ўз
зиммасига олади. Чунки эркин тадбиркорлик тизими ва уни бошқарувчи
талаб ва таклиф қонунларининг амал қилиши рақобатга боғлиқ бўлади.
Рақобатчилик муҳитини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг давлат
механизми қуйидагилардан иборат:
- иқтисодий субъектларнинг фаолият юритиш қоидаларини белгилаш;
- аҳолини бозор шароитлари, иқтисодиѐтнинг ҳолати тўғрисидаги
ахборотлардан хабардор қилиш;
- иқтисодиѐт субъектлари ўртасидаги мунозара, баҳс, зиддиятларни ҳал
қилишда кўмаклашиш.
Бозор механизми фақат хусусий тадбиркорлар учун фойда келишини
таъминлайдиган товар ва хизматлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Аммо
амият тараққиѐти учун зарур бўлган, аҳолининг кўпчилиги фойдаланадиган
ижтимоий товар ва хизматлар хусусий тадбиркорлик доирасида ишлаб
чиқарилиши мумкин эмас. Бундай ижтимоий товарлар ва хизматларга:
мактаблар, йўллар, ѐнғиндан ҳимоялаш, миллий мудофаа кабилар киради.
Бинобарин, уларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни давлатнинг ўзи
ташкил қилиши, тартибга солиши зарур бўлади.

  1. Bozor iqtisodiyotini tartibga solish bo‘yicha davlat boshqaruv organlarining vazifalari va dastaklari

- Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш механизмида


макроиқтисодий барқарорлаштириш чора-тадбирлари ҳам муҳим ўрин
тутади. Маълумки, бозор иқтисодиѐти шароитида ишбилармонлик
фаоллиги ўзгариб туради, иқтисодий ўсиш унинг пасайиши билан
алмашиниб туради. Оқибатда фирмаларнинг синиши ва ишсизларнинг
кўпайиши ортади, аҳоли турмуш даражаси пасаяди, улар кўп
қийинчиликни бошдан кечирадилар. Давлатнинг иқтисодиѐтда
макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш механизми ѐрдамида
иқтисодий ўсиш циклидан тангликка, пасайишга ўтишдаги салбий
оқибатларни чеклаб, тангликдан иқтисодий ўсиш сари ўтиш имкониятлари
вужудга келтирилади.
Давлат иқтисодиѐтни тартибга солиш учун бир қанча шакл ва
воситалардан фойдаланади. Бунда давлатнинг ўз фаолиятини қайси
объектга қаратиши муҳим ҳисобланади. Тартибга солиш объектлари - бу
бозор механизми, уларнинг нормал кечишини қониқарсиз ѐхуд бутунлай
таъминлай олмайдиган ижтимоий такрор ишлаб чикариш соҳасидаги
муайян шарт-шароит, жараѐн, муносабатлардир. Улар жумласига
қуйидагилар киради:
1. Иқтисодий цикл, пул муомаласи, ижтимоий бандлик,
инвестициялар, илмий-тадқиқотлар, нархлар каби умумхўжалик
жараѐнлари.
2. Ҳарбий мудофаа, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш
инфратузилмаси, банк соҳаси каби йирик иқтисодий соҳаларни
ривожлантириш.
3. Мамлакат иқтисодиѐти учун муҳим аҳамиятга молик айрим йирик
корпорациялар.
Иқтисодиѐтни тартибга солиш воситалари орқали мамлакатнинг
иқтисодий тараққиѐтига таъсир кўрсатилади. Бунинг учун давлат
органлари қуйидаги воситалардан фойдаланиши мумкин:
- чекланган ишлаб чиқариш ресурсларини тартибга солиш;
- иқтисодиѐтни солиқлар воситасида тартиблаш;
- иқтисодий тизимга монетар услублар воситасида таъсир ўтказиш.


  1. Download 395.47 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling