Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
Makroiqtisodiy muvozanat va uning namoyon bo‘lish shakllari
-Ўзбекистонда иқтисодиѐтга хорижий инвестицияларни жалб этишни давлат томонидан рағбатлантирилиши. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг биринчи босқичида мамлакат иқтисодиѐтига хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун қулай инвестиция муҳитини яратиш ҳукумат ташқи иқтисодий фаолиятини диққат марказида бўлди. Хорижий инвестицияларни жалб этиш тадбирларини амалга оширишда ҳукумат қуйидаги тамойилларга асосланди: - ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш соҳасида аниқ мақсадни кўзлаб сиѐсат юритиш; - республика иқтисодиѐтига бевосита капитал маблағни кенг жалб этишни таъминлайдиган хуқуқий ижтимоий-иқтисодий ва бошқа шарт- шароитларни тобора такомиллаштириш; - республикага жаҳон даражасидаги технологияни етказиб бераѐтган ва иқтисодиѐтни замонавий таркибини вужудга келтиришга кўмаклашаѐтган хорижий инвесторларга нисбатан очиқ эшиклар сиѐсатини юргизиш; - маблағларни республика мустақиллигини таъминлайдиган, импорт ўрнини қопловчи ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган энг муҳим устувор йўналишда жамлаш. Шунингдек республика иқтисодиѐтига хорижий инвестицияни жалб этишни фаоллаштириш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур деб ҳисоблаймиз: - инвестиция лойиҳаларини малакали экспертлар назоратидан ўтказиш ва мукаммал тайѐрланишига эришиш; Макроиқтисодий мувозанат ва унинг намоѐн бўлиш шакллари. Иқтисодиѐтдаги барча мураккаб такрор ишлаб чиқариш алоқалари макроиқтисодий мувозанат заруратлигини оширади. Макроиқтисодий мувозанат давлатнинг бошқаруви таъсирисиз ижобий натижаларга эриша олмайди. Бозор иқтисодиѐида бундай мувозанатни намоѐн бўлишининг мухим шакли бўлиб, жаъми талаб ва жаъми таклиф барқарорлиги ҳисобланади. Биринчи галда объектив қонуният, яъни жамият даромадлари ва харажатлари ўртасидаги мувозанатнинг зарурати макродаражада юзага келади. Бу мувозанатнинг аниқ шакли бўлиб, жаъми таклиф (яратилган ЯИМ) ва жаъми талаб (истеъмол этилган ЯИМ) ўртасидаги мувозанат ҳисобланади. Бозор мустақил ҳолда, давлат аралашувисиз таъкидланган мувозанатни таъминлай олмайди. Жами талаб ва жами таклиф ўртасидаги мувозанат юзага келган шароитдагина макроиқтисодий мувозанатга эришилади. Жами талаб ва жами таклиф ўртасидаги мутаносибликда неъматларни олди-сотдиси, маълум бир муддат давомида миллий иқтисодиѐтда ишлаб чиқарилган ва якуний истеъмол этишга йўналтирилган жамғариш, истеъмол ва соф экспорт билан боғлиқ жами муносабатлар йиғиндиси намоѐн бўлади. Бу эса товар ва хизматлар бозори тушунчасидан хусусий бозорлар йиғиндиси (пойафзал бозори, газлама бозори, қурилиш моллари бозори, қишлоқ хўжалиги махсулотлари бозори ва б.) тушунчасини фарқли эканини билдиради. Хусусий бозорларда оралиқ махсулотларнинг (хом ашѐ, материал, ѐқилғи ва б.) олди-сотди жойлари мавжуд. Бутун иқтисодиѐт даражасида ўзаро боғлиқликдаги бозорларнинг (ишлаб чиқариш омиллари бозори, меҳнат бозори, пул бозори, молия бозори ва б.) умумий тизимида товар ва хизматлар бозори марказий звено бўлиб ҳисобланади. Иқтисодиѐтда жами талаб ва жами таклиф чамбарчас боғлиқликда учрайди. Жами талаб – бу мавжуд даромадлар ва нархлар даражасида талаб эта олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар хажмидир. Жами таклиф – бу мавжуд нархлар даражасида ишлаб чиқарилган ва таклиф этилган товар ва хизматлар умумий миқдоридир. Жами талаб – бу истеъмол товарларига ва хизматларга ва инвестицион товар ва хизматларга бўлган талаб. Жами таклиф ишлаб чиқарилган ЯИМ га тенг бўлиб, жами талаб унинг истеъмол этилган қисмидир. Иқтисодиѐтнинг секторлари ва уларнинг харажатларига мос равишда жами талабнинг таркибий қисми қуйидагича: 1. Уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари; 2. Хусусий секторнинг инвестицион харажатлари; 3. Давлат бюджети ташкилотларининг таркиби ва уларни ривожлантириш учун инвестиция ва моддий сарфларга давлат харажати; 4. Соф экспорт Баъзи адабиѐтларда жами талаб таркибининг учинчи қисмида келтирилган давлат бюджети ташкилотларига қилинадиган сарфлар ва моддий инвестиция давлат харажатлари давлат ҳариди деб ҳам юритилади. У қуйидагиларни ўз ичига олади: давлат инвестицияси, миллий мудофаага харажатлар, давлат ташкилотлари ходимларига иш ҳақлари ва ҳ. Бу ўринда давлат ташкилотлари ходимларига бериладиган иш ҳақлари уй хўжаликларини истеъмол харажатларига сарфини акс эттиради бу эса икки маротаба ҳисоблашни келтириб чиқаради. Уй хўжалаикларининг истеъмол харажатлари, хусусий секторнинг инвестицион харажатлари, давлат хариди ва соф экспорт йиғиндиси истеъмол этилган ЯИМ миқдоридан кўп бўлишини келтириб чиқаради.Таклиф этилаѐтган жами талаб таркиби ҳақиқатга яқинроқдир. У такрор ҳисоблашдан холи. Жами талабда инвестиция хусусий секторда қандай бўлса давлатда ҳам шундай ҳисобга олинади. Шу сабабли макроиқтисодий инвестиция микроиқтисодийдан фарқланади. Шудай экан уй хўжаликлари ва фирмалар учун инвестиция нафақат реал капиталга қўйилма қилиш балки молиявий активларга қўйилма қилиш ҳам ҳисобланади(акция, облигация ва бошқа қимматли қоғозлар). Макроиқтисодий нуқтаи назарда молиявий активларни (қимматли қоғозлар ва бошқалар) сотиб олиш инвестиция ҳисобланмайди. Инвестиция макроиқтисодий нуқтаи назардан фақат реал капитал ҳарид қилиш ва асосий капиталга ммалағ сарфлаш ҳисобланади. Жами талаб хажми уй хўжаликларини иш кучини сотишдан олган даромадларига, якка тартибдаги товар ишлаб чиқариш фаолиятига, солиққа тортиш хажмига, мамлакатдаги нархнинг умумий даражасига, муомаладаги нақд пул миқдорига, нарх ўзгаришининг кутилишига, кутилаѐтган фойдага, банк кредит фоизларининг ўсишига боғлиқ. Жами талаб ва нарх даражаси ўртасидаги боғлиқлик тескари, бироқ жами таклиф ва нарх даражаси тўғри боғланган, яъни нарх даражаси қанча юқори бўлса, шунча таклиф кўп бўлади. Ишлаб чиқаришга таъсир этувчи омиллар бу жами таклифга ҳам таъсир этувчи омиллар ҳисобланди. Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling