Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
Kichik biznes va xususiy tadbirkorlikning mohiyati va nazariy asoslari
-Ўзбекистонда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг оқибатларини олдини олиш ва юмшатиш имконини берган омиллар қуйидагилардан иборат бўлди: • Тижорат банкларининг ликвидлилиги ва капиталлашиш даражасини оширишга қаратилган сиѐсатнинг 2005 йилдан бошлаб изчиллик билан амалга оширилганлиги. • Пухта ўйланган пул-кредит сиѐсатининг амалга оширилиши натижасида инфляциянинг прогноз кўрсаткичлари чегарасида сақлаб қолинаѐтганлиги. • Оқилона бюджет-солиқ сиѐсатининг олиб борилганлиги натижасида Давлат бюджети профицит билан бажарилмоқда, солиқ юкининг пасайиб бориш тенденцияси кузатилмоқда. • Ташқи савдо таркибида чуқур ижобий ўзгаришларни амалга оширишга муваффақ бўлинганлиги. • Мамлакат иқтисодиѐтига жалб этилаѐтган хорижий инвестициялар миқдорининг барқарор ўсиш суръатига эга бўлаѐтганлиги. • Мамлакат ташқи қарзининг мўътадил даражасини таъминлашга муваффақ бўлинганлиги. • Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан катта миқдорда моддий ва молиявий ресурслар ажратилаѐтганлиги. Мамлакатимизда жаҳон иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича 2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши чоралар дастури Ўзбекистонни 2009 йилда ижтимоий- иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналиши бўлиб қолади. Инқирозга қарши дастурнинг энг муҳим йўналишлари қуйидагилардан иборат: Биринчидан – корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни янада жадаллаштириш, замонавий, мослашувчан технологияларни кенг жорий этиш. Иккинчидан – жорий конъюнктура кескин ѐмонлашиб бораѐтган ҳозирги шароитда экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарнинг ташқи бозорларда рақобатдош бўлишини қўллаб-қувватлаш бўйича конкрет чора- тадбирларни амалга ошириш ва экспортни рағбатлантириш учун қўшимча омиллар яратиш: - айланма маблағларини тўлдириш учун корхоналарга Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 70 фоизидан ортиқ бўлмаган ставкаларда 12 ойгача бўлган муддатга имтиѐзли кредитлар бериш; - тайѐр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, хорижий инвестиция иштирокида ташкил этилган корхоналарни бюджетга барча турдаги солиқ ва тўловлардан – қўшимча қиймат солиғи бундан мустасно – озод қилиш муддатини 2012 йилгача узайтириш; - банклар кредитлари бўйича тўлов муддати ўтган ва жорий қарзлар миқдорини қайта кўриб чиқиш, бюджетга тўланадиган тўловларнинг пенясидан кечиш ҳамда бошқа муҳим имтиѐз ва преференциялар бериш. Учинчидан – қатъий тежамкорлик тизимини жорий этиш, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини камайтиришни рағбатлантириш ҳисобидан корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш. Тўртинчидан – электроэнергетика тизимини модернизация қилиш, энергия интеъмолини камайтириш ва энергия тежашнинг самарали тизимини жорий этиш. Бешинчидан – жаҳон бозорида талаб пасайиб бораѐтган бир шароитда, ички бозорда талабни рағбатлантириш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолишда ғоят муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатимизда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий таъсирини бартараф этиш ҳамда инқироздан сўнг барқарор ва мутаносиб иқтисодий ривожланишни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқаришни узлуксиз модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, иқтисодиѐт рақобатбардошлигини доимий равишда ошириш, экспорт салоҳиятини ўстириш мақсадида инновацияларни жорий этиш асосида чуқур таркибий ўзгартиришлар қилиш учун энг муҳим инвестициявий лойиҳалар дастури амалга оширилди. Таъкидлаш жоизки, миллий иқтисодиѐтни ривожлантиришда маълум муаммолар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида келтирилган иқтисодий муаммолар, яъни табиий, иқтисодий бой ресурслардан фойдаланиш самарадорлигининг пастлиги, бу бойликларнинг катта қисмининг бекордан- бекорга исроф бўлаѐтганлиги, базавий соҳалардаишлаб чиқаришнинг йиллар давомида модернизация қилинмаганлиги, маҳсулот энергия сиғимининг юқорилиги, энергия ресурсларига нархларнинг пастлиги, баъзи корхоналарга имтиѐзлар бериш орқали рақобат муҳитининг бўғиб қўйилиши, нархларнинг барқарор бўлишига салбий таъсир кўрсатилганлиги, инвестиция дастурларини шакллантиришдаги камчиликлар, бизнесга давлат аралашуви кўламининг катталиги, инновацион ривожланиш йўлига ўтишдаги сусткашликлар1 мамлакат иқтисодий ривожланишига салбий таъсир қилувчи тўсиқлар бўлиб, уларни ҳал этиш учун Ҳаракатлар стратегичсида белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги фармони билан тасдиқланган ―2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси‖да Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолишнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланган: макроиқтисодий мутаносибликни сақлаш, таркибий ва институционал ўзгаришларни чуқурлаштириш ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг юқори ўсиш суръатларини таъминлаш; - ҳаражатларнинг ижтимоий йўналтирилганинини сақлаб қолган ҳолда, Давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносиблигини мувозанатни сақлаш; -илғор халқаро тажрибада қўлланиладиган инструментлардан фойдаланган ҳолда пул-кредит сиѐсатини янада такомиллаштириш, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш; - солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини янада соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва рағбатлантириш; - банк тизимини ислоҳ қилиш, уларнинг молиявий барқарорлигини ва ишончлигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестициоявий лойиҳалар ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини кредитлаштиришни янада кенгайтириш; - суғурта, лизинг ва бошқа молиявий хизматларнинг хажмини кенгайтириш ва муқобил манба сифатида ривожлантириш; - халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, пухта ўйланган ташқи қарзлар сиѐсатини амалга оширишни давом эттириш, жалб қилинган хорижий инвестиция ва кредитлардан самарали фойдаланиш. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида иқтисодиѐтни янада ривожлантириш ва либераллаштиришнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгилаб берилди: -Ўзбекистонни технологик ривожлантириш ва ички бозорни модернизация қилиш бўйича кучли миллий ғоя, миллий дастур ишлаб чиқиш; -Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб- қувватлаш йили давлат дастурини амалга ошириш; -мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини самарали таъминлаш; Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling