Islohotlarning mohiyati va maqsadlari


Download 395.47 Kb.
bet80/106
Sana24.12.2022
Hajmi395.47 Kb.
#1052872
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   106
Bog'liq
Якуний назорат

Iqtisodiy sikl va inqirozlarning kelib chiqish sabablari

- Иқтисодий цикл ва инқирозларнинг келиб чиқиш сабаблари Жами талаб ва жами таклиф, ишлаб чиқариш билан истеъмол, истеъмол ва жамғариш ҳамда даромадлар билан харажатлар ўртасида зиддият вужудга келганида ва бу зиддият кучайиб кетганида инқирозлар юзага келади. Мувозанатнинг бузилиши иқтисодиѐтда танг аҳвол, кризисга олиб келади. Кризис –бу мураккаб жараѐн. Унга турли жиҳатдан ѐндашиш мумкин. Кризислар турли-туман тарзда рўй берса-да, уларни умумий, ўхшаш томонларини назарда тутиб гуруҳларга ажратиш мумкин:
1. Хўжалик тизимида мувозанатнинг бузилиши миқѐсига кўра,
кризисларни умумий ҳамда айрим соҳаларда юз берадиган кризисларга
бўлиш мумкин. Умумий кризислар бутун миллий хўжаликни қамраб олади,
иккинчиси эса қисман, яъни айрим соҳалар ѐки тармоқларга хос танглик
тарзида юз беради. Масалан, молиявий кризис — давлат молиясини чуқур
тангликка тушиши. У сурункали бюджет тақчиллигида намоѐн бўлади. Энг
ѐмони, давлатнинг чет эл қарзлари бўйича тўлов қобилиятини йўқотишидир.
1929-1933 йили Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, 1998 йили
Россия ташқи заѐмлар бўйича тўловни тўхтатишган. 1931 йили АҚШ ташқи
қарзлар бўйича ҳамма тўловларни бир йилга муддатини узайтирган. 1998
йили Индонезияда рўй берган молиявий кризис туфайли аҳоли жон бошига
ишлаб чиқарилган ЯИМ 14,6%га пасайди.
Пул-кредит кризиси. Мамлакатда пул-кредит тизимининг танг аҳволга
тушиши бўлиб, бунда тижорат ва банк кредити қисқаради. Банклардан
мижозлар ѐппасига ўз пулларини олишни бошлайдилар. Тадбиркорлар ва
аҳоли нақд пул кетидан қувишга тушадилар. Акция ва облигацияларнинг
курси, банк проценти тушиб кетади. Банклар синиб, ялпи банкротга
учрайдилар.
Валюта кризиси. Бунда миллий валютанинг обрўси тушиб кетади. Чет
элнинг обрўли валюталари етишмайди. Банкда валюта захираси тугаб
боради, миллий валюта курси тушиб кетади. Аҳолининг обрўли валюта
кетидан қувиши аҳволни янада қийинлаштиради. Бунга ѐрқин мисол
сифатида Аргентина ва Таиландда юз берган кризисларни кўрсатиш мумкин.
Биржа кризиси. Бу танглик биржада қимматбаҳо қоғозлар курсини
бирдан тушиб кетиши ва уларда эмиссия қилишни қисқариши, фонд
биржалари фаолиятидаги чуқур тушкунликда ифодаланади.
Экологик кризис. Атроф-муҳитни, энг аввало, инсон саломатлигини
йўқотиш, умрининг қисқаришига олиб келадиган даражадаги вазиятнинг
вужудга келиши билан ифодаланади. У саноатни шиддатли тарзда ўсишига
йўл қўймайди.
Тармоқлар кризиси. Бундай кризис миллий хўжаликни бирон-бир
тармоғини қамраб олиб, ишлаб чиқаришнинг таркибий ўзгариши ѐки нормал
хўжалик алоқаларининг бузилиши туфайли юз беради. Мисол қилиб, 1958-
1962 йилларда денгиз кемачилиги (кема қатнови), 1977 йил тўқимачилик
саноати инқирозини кўрсатиш мумкин.
Аграр кризис. Бундай кризис қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
савдосининг кескин тарзда қисқариб кетиши, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
нархларининг кескин тушиб кетиши билан ифодаланади.
Структура-таркибий кризис. Ишлаб чиқариш тармоқлари ўртасидаги
нормал нисбатлар бузилиши туфайли таркибий кризис юз беради. Бунда бир
тармоқ бошқа тармоқнинг ҳисобига ривожланади. Натижада, бу тармоқда
аҳвол оғирлашади. Мисол учун 70- йилларнинг ўртасида рўй берган хом ашѐ,
энергетика кризисларини кўрсатиш мумкин.
2. Иқтисодиѐтда мувозанатнинг бузилиши мунтазам ѐки аксинча тарзда
юз беришига кўра даврий, оралиқ, номунтазам кризисларга бўлинади.
Даврий (циклли) кризислар маълум вақт мобайнида такрорланиб
туради.
Оралиқ кризислар — тўлиқ цикл бўйича юз бермайди. Циклнинг
бирон-бир фазасида тўхтатилади. Улар нисбатан унча чуқур эмас, аммо қисқа
муддат давом этади.
Номунтазам кризислар бирон-бир алоҳида сабабларга кўра юз беради.
Масалан, табиий офат-сел, тўфон, қурғоқчилик кабилар туфайли иқтисодиѐт
танг аҳволга тушиши мумкин.
3. Такрор ишлаб чиқариш нисбатларининг бузилиши характерига кўра
кризислар иккига: ортиқча ишлаб чиқариш ва тақчил ишлаб чиқариш
кризисларига бўлинади. Товарларни ортиқча ишлаб чиқариш кризиси турли
наф келтирадиган неъматларни кўп ишлаб чиқариш, лекин уларни тўла
реализация қила олмасликбилан характерланади.
Тақчил ишлаб чиқариш кризиси даврида етишмовчилик натижасида
танг аҳвол юзага кедади, чунки мувозанат бузилади. Шундай қилиб,
иқтисодиѐтни танг аҳволга тушишига фақат ортиқча ишлаб чиқариш эмас,
балки тақчил ишлаб чиқариш ҳам сабаб бўлади.
Кризисларнинг моҳиятини ѐритиш учун одатда, даврий, яъни
такрорланадиган кризислар ўрганилади. Вақти-вақти билан такрорланадиган
кризислар циклнинг такрорланиш муддатига кўра: қисқа, ўрта ва узоқ
циклларга бўлинади.
Таниқли иқтисодчилардан Й.Шумпетер иқтисодиѐтнинг циклли
ривожланишини тадқиқ қилиб, иқтисодиѐтда тебранишлар уч даражада юз
беришини кўрсатди ва бу циклларни уларни кашф этган иқтисодчилар
Ж.Китчин, К.Жугляр, Н.Д.Кондратьевлар номи билан атади ҳамда
иқтисодиѐтда учала цикл ўзаро боғлиқ, ўзаро алоқадорликда намоѐн
бўлишини қайд этади.
П. Самульсон эса иқтисодий цикл бозор иқтисодиѐти шароитида ҳамма
мамлакатлар ҳамда иқтисодиѐтнинг барча соҳаси учун тааллуқли дейди.


  1. Download 395.47 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling