Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
Mintaqaviy iqtisodiyot va davlat mintaqaviy siyosatining mohiyati, prinsiplari, maqsadlari
- Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунлардан бошлаб, жамиятда тадбиркорлик рухини шакллантириш, шу асосда одамларда мулкдорлик туйғусини уйғотишга жиддий эътибор қаратилди. Чунки кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ривожлантириш муҳим ижтимоий – иқтисодий аҳамиятга эгадир. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов ―Кичик бизнес - жамиятда ҳам иқтисодий, ҳам сиѐсий вазиятни мўътадиллаштиришга ѐрдам берадиган ўрта тадбиркорлик синфининг пайдо бўлиши демакдир. Бу- республика бозорини зарур истеъмол товарлари ва хизматлари билан бойитишдир. Бу янги иш ўринларидир. Шуни ҳамиша назарда тутиш керакки, фақат кичик ва хусусий тадбиркорликни кенг, ҳамма жойда ривожлантириш ҳисобигагина ғоят кескин муаммони-аҳолининг(айниқса ортиқча меҳнат заҳиралари мавжуд бўлган қишлоқ жойлар ва минтақаларда) иш билан бандлигини таъминлаш вазифасини ҳал қилишга қодир бўламиз ‖1 – деб таъкидлаган. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг юқори даражада ўсиши жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида унинг салбий оқибатларини енгишда, бартараф этишда муҳим роль ўйнади. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик нафақат барқарор ва мутаносиб иқтисодий ўсишни, шу билан бирга аҳоли бандлиги ва даромадларининг ўсишини таъминлашда муҳим роль ўйнамокда Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакат иқтисодиѐти ҳамда жамият тараққиѐтида муҳим ўрин тутади. Унинг афзаллиги бозор конъюнктураси ўзгаришларига тез мослашувчанлиги, кам маблағ талаб этиши, янгиликларни тез жорий этиш ва тарқатиш имкониятларига эгалигида намоѐн бўлади. Халқаро молия фонди (IMF)нинг ҳисоботига кўра, 2015 йилга келиб, дунѐда 90 фоиз корхоналар кичик ва ўрта бизнесга тегишли бўлиб, улар бутун дунѐнинг 63% аҳолисини иш билан таъминламоқда. Европа иттифоқи миқѐсида кичик ва ўрта бизнеснинг умумий салмоғи 99,8% ни ташкил этгани ҳолда 85% аҳолини иш билан таъминлаб, жами қўшилган қийматнинг 58% ни яратишда иштирок этмоқда1 . Бошқа маълумотларга кўра Хитойда иш билан банд аҳолининг 81,4%, ялпи ички маҳсулотнинг 54,3%, Японияда мос равишда 70,8%, 67,0%, АҚШда 50,6% ва 53,1% кичик бизнес улушига тўғри келмоқда2 . Бозор муносабатлари ривожланган мамлакатларда кичик бизнес соҳасида иш билан банд аҳолининг 50-70%, ҳатто 80%га яқини фаолият юритади3. Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling