Ислои каримов номидаги тошкент давлат техника университети
Download 30.5 Kb.
|
Такриз Ражабов
ИСЛОИ КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ «Ахборотларга ишлов бериш ва бошқариш тизимлари» кафедраси талабаси Ражабов Некмурод Низомидин ўғлининг «Корпоротив тармоқларни тахдид ва хужумлардан химоялаш» мавзусидаги битирув ишига Т А Қ Р И З Ахборот технологияларини ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасига кириб бориши, инсонларнинг ахборотга бўлган талабларини ортиши, ахборотни муҳимлик даражасини ортишига олиб келади. Бунинг натижасида эса, ахборот хавфсизлигига бўлган талаб ортиб бормоқда. Ривожланган давлатлар билан ҳамкорлик қилиш бозор иқтсодиётининг мухим талабларидан хисобланади. Бу борада корпоратив тармоқларнинг сохада қўлланилиши, электрон тижорат, таълим, соғлиқни сақлаш ҳаттоки қишлоқ хўжалиги каби тармоқларни қамраб олди. Бу эса ўз навбатида ҳар жабҳада ахборот хавфсизлигини таъминлаш долзарблигини билдиради. Н.Н.Ражабовнинг битирув иши кириш, икки бобдан иборат асосий қисм, хаёт фаолияти хавфсизлиги қисми, хулосалар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан ташкил топган. Битирув ишнинг биринчи қисмида корпоратив тармоқларни ҳимоялаш муаммолари, уларнинг топологиялари, корпоратив тармоқларни қуриш технологиялари ва уларнинг архитектураси, корпоратив тармоқларга бўладиган таҳдид, ҳужумлар ва улардаги заифликлар кўриб чиқилган. Битирув ишининг иккинчи қисми ҳимояланган корпоратив тармоқ архитектураси, ҳимояланган корпоратив тармоқда маълумотлар узатиш, сақлаш ва қайта ишлаш қисмини ҳимоялаш, ҳимояланган корпоратив тармоқнинг ҳимояланганлик даражаси ва самарадорлигини баҳолашда WhatsUp-Gold дастурий таъминотининг роли ўрганиб чиқилган. Ишнинг хулоса қисмида битирув ишини бажариш даврида олинган асосий натижалар ёритилган. Битирув ишида келтирилган маълумотлар талаба Ражабов Некмурод Низомидин ўғлининг корпоратив тармоқларда бўладиган таҳдид, ҳужумлар, корпоратив тармоқда маълумотлар узатиш, сақлаш ва қайта ишлаш қисмини ҳимоялаш усулларини яхши ўзлаштирганлиги ва улар билан ишлаш кўникмаларига эга эканлигини тасдиқлайди. Битирув малакавий ишида камчилик ва тавсиялар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: Таклиф этилган усуллар асосида берилган тавсиялардан фойдаланилиш бўйича тўлиқ маълумот берилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Битирув ишининг ҳисоботида хужумлар турлари батафсил кўриб чиқилган, лекин фойдаланувчи ва дастурчи учун улардан химояланиш бўйича кўрсатмалар берилмаган. Келтирилган камчиликлар битирув малакавий ишининг умумий баҳосига таъсир қилмайди. Хулоса қилиб айтганда талаба Ражабов Некмурод Низомидин ўғлининг битирув малакавий иши 5330200 – (Информатика ва ахборот технологиялари) йўналиш бўйича битирув малакавий ишларига қўйиладиган стандарт талабларига жавоб беради ва унинг муаллифи мазкур йўналиш бўйича бакалавр академик даражасига лойиқ деб ҳисоблайман. ТАТУ «Ахборот хавфсизлигини таъминлаш» кафедраси мудири, т.ф.н., доцент Ғаниев А.А. Download 30.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling