Ислом дини. Исломдаги оқим ва мазҳаблар


Мазҳабсизлик ва унинг оқибатлари


Download 3.73 Mb.
bet7/7
Sana03.11.2023
Hajmi3.73 Mb.
#1744113
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
7 мавзу Исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар

Мазҳабсизлик ва унинг оқибатлари

  • Бугунги кунда турли гуруҳлар тарафидан мазҳабларни инкор қилиш ҳолатлари учраб турибди. Улар мазҳабсизлик ғоясини илгари суриб, асосий мақсадлари асрлар давомида амал қилиниб келинаётган фиқҳий мазҳабларни инкор қилиш ҳисобланади.
  • Мазҳабсизлик ғояси деярли 12 асрдан ортиқ вақт мобайнида яшаган минглаб уламоларнинг илмлари ва қолдирган меросларини, ёзган асарларини бекорга чиқаради. Шу билан бирга асрлар давомида амал қилиниб келинаётган анъаналар нотўғри, уларга амал қилган мусулмонлар эса адашган экан деган хулосага олиб келади. Бундан ташқари мусулмонлар бирлигини хавф остига олади.
  • Мазҳабсизлик ғоясини сохта салафийлар илгари сурмоқда. Уларнинг фикрича, фиқҳий мазҳаблар томонидан ишлаб чиқилган қоидаларни тўғри тушуниш усули сифатида тан олинмайди, балки шариат аҳкомларини тўғридан-тўғри амалга тадбиқ этиш лозим деб ҳисоланади. Бошқача қилиб айтганда, мазҳабсизларнинг даъвоси бўйича ҳар бир киши, ўзи Қуръондан ёки ҳадисдан ҳукм олиши мумкин. Ҳар бир одам ўзи фатво бериши мумкин. Уларнинг ғоясига амал қилинадиган бўлса, барча Қуръон ва ҳадисдан ҳукм олишга ўтса, жамиятдаги бошқа соҳалар издан чиқиб кетади.
  • Э.К.Ахмедов
  • Э.К.Ахмедов

Мазҳабсизлик ва унинг оқибатлари

  • Сохта салафийлар тарафидан илгари сурилаётган мазҳабсизлик ғояси, мужтаҳидга эмас, балки Пайғамбарга эргашиш лозим деб ҳисоблайдилар. Чунки салафи-солиҳлар пайғамбарга эргашган, улар даврида мазҳаблар бўлмаган, деган даъвони амалга оширадилар.
  • Шу кунгача яшаган мусулмон олимларининг фаолияти натижасида мазҳаблар жамиятда ўз ўрнига эга бўлган. Мазҳабсизлик ва шунга ўхшаш фикрларни фақат ислом душманлари мусулмонлар орасида тарқатишга ҳаракат қилмоқда.
  • Хулоса қилиб айтиш мумкинки, исломдаги фиқҳий мазҳаблар мусулмонларнинг бирлигини сақлашга ва халқнинг диний ишларни амалга оширишдаги қийинчиликларини олдини олишга хизмат қилган. Бироқ мазҳабларни инкор қилиш ғоялари мусулмонлар олдига турли шубҳаларни солиб, соф ислом ғояларини инкор қилиб, жамиятда ихтилофли вазиятни келтириб чиқаришга ҳаракат қилмоқда.
  • Э.К.Ахмедов

Download 3.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling