Ислом дини. Исломдаги оқим ва мазҳаблар


Download 3.73 Mb.
bet3/7
Sana03.11.2023
Hajmi3.73 Mb.
#1744113
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
7 мавзу Исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар

Ислом тарихида вужудга келган адашган фирқалар ўзлари ҳам бир неча гуруҳларга бўлиниб кетганлар. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳозирги кунда пайдо бўлаётган турли адашган оқимлар ўтмишдошларининг ақидасини олиб янгича кўринишда тақдим қилмоқда. Жумладан, хорижийларнинг одам ўлдириши, ҳозирда ИШИД ва бошқа жангари гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган ишларга ўхшайди. Бирор инсон катта гуноҳ қилиб қўйса, уни кофирга чиқариш ҳам хорижийларнинг иши ҳисобланган.

  • Э.К.Ахмедов
  • Ислом тарихида вужудга келган адашган фирқалар ўзлари ҳам бир неча гуруҳларга бўлиниб кетганлар. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳозирги кунда пайдо бўлаётган турли адашган оқимлар ўтмишдошларининг ақидасини олиб янгича кўринишда тақдим қилмоқда. Жумладан, хорижийларнинг одам ўлдириши, ҳозирда ИШИД ва бошқа жангари гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган ишларга ўхшайди. Бирор инсон катта гуноҳ қилиб қўйса, уни кофирга чиқариш ҳам хорижийларнинг иши ҳисобланган.

Фиқҳий мазҳабларнинг пайдо бўлиши

  • Пайғамбардан кейин у кишининг ишини сунна асосида давом эттирганлар «суннийлар» ёки «аҳли сунна вал жамоа» номини олди. Пайғамбар даврида бирор масала юзасидан савол пайдо бўлса, пайғамбардан сўраб, аниқ жавоб олинган. Саҳобалар кўпчиликни ташкил қилган вақтда ҳам ихтилофли масалаларни тез ва осон ҳал қилинган, аммо саҳобалар даври тугаб бориши натижасида мусулмонлар орасида турли ихтилофлар кўпаяди. Ҳижрий иккинчи асрга келиб мусулмонлар орасида шариатнинг турли масалаларини мустақил ечиб бера оладиган олимлар пайдо бўла бошлайди. Улар турли масалаларни ҳал қилишда Қуръон оятлари ва ҳадисларни шарҳ қилиб, шу билан бирга саҳобаларнинг қилган ишларини ўрганиб, ўшалар асосида ҳукмлар чиқариб берадилар.
  • Олимларнинг атрофида шогирдлари кўпайиб, уларнинг қарашларини ёзиб, оммалаштирадилар. Бунинг натижасида мазҳаблар пайдо бўлади.
  • «Шариат» сўзи араб тилида икки маънода қўлланилади: «сувга олиб борадиган йўл» ва «тўғри йўл». Ислом ҳуқуқида Қуръон ва суннатда келган илоҳий кўрсатмалар (ҳукмлар)нинг мажмуидир. Бошқача қилиб айтганда ислом динининг амалий қисми. Ҳуқуқшунослар эса, ислом қонунчилик мажмуини назарда тутадилар.
  • «Фиқҳ» эса, луғатда «чуқур тушуниш», «идрок этиш», «билиш» маъноларини билдиради. Истилоҳий маъноси эса, «фиқҳ» – шариат ҳукмларини ўрганиш, шариат қоидаларини барча қисмлари билан англаш ҳамда қайси мақсадда ишлаб чиқарилганини тушуниш ва ўзлаштирилган ушбу илмни амалга тадбиқ этишдир. Фиқҳнинг манбаси: Қуръон, суннат, ижмо ва қиёс.
  • Э.К.Ахмедов

Download 3.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling