Ислом дини. Исломдаги оқим ва мазҳаблар


Download 3.73 Mb.
bet6/7
Sana03.11.2023
Hajmi3.73 Mb.
#1744113
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
7 мавзу Исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар

Ҳанафия

  • Абу Ҳанифа фиқҳда шундай мақомга етганки, ҳар бир оят ва ҳадисдан керакли фиқҳий хулосалар чиқара олган. У ҳадисни, саҳобалар сўзини, пухта ўзлаштирган. Ҳадисларнинг саҳиҳ ва заифини ажратиб, айниқса, ҳадислардан чиқариладиган ҳукмларнинг тўғри бўлишига катта эътибор қаратган. Манбаларда айтилишича, Абу Ҳанифа саксон уч мингдан ортиқ масалага жавоб берган.
  • Абу Ҳанифа тўрт мингдан ортиқ устоздан дарс олган. Чунки у Басрага 10 марта, Макка ва Мадинага эса ўнлаб марта борган. У жойлардаги кўпгина олимларнинг суҳбатида бўлган.
  • Абу Ҳанифа қиёс ва истеҳсонни (чиқарилган хулсалардан мусулмонлар учун фойдалироқ томонини олиш тамойили) кўп қўллаган. Ҳатто заиф ҳадисни қиёсдан олдин қўйган.
  • Олим дунё ишлари ва мансабга қизиқмаган. Халифа унга бош қозилик мансабига таклиф қилганда рад этган. Шундай бўлсада, энг катта шогирди имом Абу Юсуф «Қози ал-қуззот» лавозимида фаолият юритиб, ҳанафийлик мазҳабининг янада кенг ёйилишига хизмат қилган.
  • Географияси: Усмонийлар империяси, Миср, Сурия, Ливан, Ироқ, Иордания, Фаластинда расмий мазҳаб, Болқон, Кавказ, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Марказий Осиё республикалари ва Хитойда устувор мазҳаб.
  • Э.К.Ахмедов

Фиқҳий мазҳаблар

  • Юқорида келтирилган фиқҳий мазҳаблар бир-бирининг фикрига қарши чиқмайди ва ўзларини бошқаси билан тенг деб ҳисолайдилар. Мазҳаблар шариат масалаларида енгилроқ ёки қаттиқроқ ҳукм чиқариши билан фарқ қилади. Шунингдек, мазҳаблар ўзи тарқалган минтақаларнинг шароитидан ҳам келиб чиққан ҳолда фатволар берганлар. Жумладан, шофеий мазҳабида таҳоратдан сўнг юзни артмаслик афзал ҳисобланса, ҳанафий мазҳабида юзни артиш афзалдир. Ҳанафий мазҳаби совуқ ўлкаларда ҳам тарқалганини эътиборга олинса, шофеий мазҳаби асосан иссиқ ўлкаларда ёйилган.
  • Тарихда ҳанафий мазҳабининг жуда кўп давлатлардаги асосий мазҳаб сифатида эътироф этилиши миллий урф-одатларга бағрикенглиги, турли минтақалардаги шарт-шароитларга мос келиши ҳамда бошқа омиллар сабабли унинг кўп мусулмон халқлари томонидан қабул қилинишига сабаб бўлган. Унинг кенг миқёсда тарқалганига сабаблардан бири барча минтақаларда яшаётган мусулмонларга чиқарилган ҳукмлари осон амал қилишига имкон берган.
  • Мазҳаблар турлича бўлсада, улар асосчилари барчаси бир-бирига устоз-шогирд тизимидадир. Улар бир-бирларининг мазҳабини тан оладилар. Тўртта мазҳаб ҳам ҳижрий иккинчи асрнинг ўзида шаклланиб улгурган. Аммо ушбу мазҳабларнинг фақат биттасини ушлаш лозим. Бир масалада бу мазҳабни, бошқасида иккинчисига амал қилиш мумкин ҳисоланмайди.
  • Э.К.Ахмедов

Download 3.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling