Ислом дини унинг асосий оқимлари ва йўналишлари исломдаги йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар


Download 46.7 Kb.
Pdf ko'rish
Sana18.06.2023
Hajmi46.7 Kb.
#1562212
Bog'liq
ИСЛОМ ДИНИ УНИНГ АСОСИЙ ОҚИМЛАРИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ



ИСЛОМ ДИНИ УНИНГ АСОСИЙ ОҚИМЛАРИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ 
Исломдаги йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар 
Инсоният мураккаб ижтимоий-сиёсий жараённи бошидан кечирмоқда. ХХИ аср мафкуралар 
тўқнашуви асри бўлишини идрок этмоқ зарур, бунда президентимиз И.Каримовнинг “ХХИ асрда ядро 
полигонларидан эмас, балки мафкуравий полигонлардан эҳтиёт бўлишимиз, мафкуравий иммунитет 
ҳосил қилишимиз лозим”, деган фикрлари ниҳоятда муҳим. Шунингдек, “Ғояга қарши фақат ғоя, 
фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши маърифат билан баҳсга киришмоғимиз, курашмоғимиз керак”, 
деган сўзларини алоҳида эсда тутишимиз даркор. Мустабид тузум, жаҳолат ва мутаассибликка 
чорловчи ғояларга қарши миллий истиқлол ғоясини қўя билишимиз зарур. Миллий истиқлол ғояси 
қандай мазмун касб этади? Аввало, миллий истиқлол ғояси миллатидан қатъи назар Фзбекистон 
Республикастинг фуқароларини ташкил этувчи Фзбекистон халқи (Конститутсия, 8-модда) 
манфаатини ифода этишини англамоғимиз керак. 
Миллий истиқлол ғоясининт бош мақсади: юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва келажаги буюк 
бўлган давлатни қуриш. Бу мақсадни амалга ошириш учун асосий шарт барқарор вазият. 
Барқарорликка қарши бўлаётган таҳдидлар ичида энг хавфлиси мафкуравий таҳдид, унинг синашта 
бўлган услуби, айниқса, бизнинг халқимизга қарши қўллайдиганлари диний омил ҳисобланади. 
Ана шундай шароитда минтақада, хусусан, Фзбекистонда, ўз таъсирини ўтказишга уринган 
кучлар миллатимиз табиатини ҳисобга олган ҳолда Ислом омилидан ғаразли мақсадларда 
фойдаланиш ҳаракатида бўлдилар. Ислом динининг соф ғоялари ниқоби остида сиёсий ҳокимиятни 
эгаллашга интилдилар. Яъни, Аллоҳ, Ислом каби сўзларни қўшиб номланган, эшитилиши жарангдор 
партия, ташкилотлар "Ислом уйғониш партияси", "Ҳизбуллоҳ" (Аллоҳ партияси), "Ҳизб ат-таҳрир ал-
исломий" (Ислом озодлик партияси) кабиларни тузиб, мавжуд конститутсиявий тузумни ағдариб 
ташлаб, яхлит жуғрофий ҳудудда Ислом давлати қуриш, халифаликни қайта тиклашга ҳаракат 
қилдилар. 
Бу борада "Ислом таълимоти нима дейди?" деган ўринли савол туғилади. Ҳар қандай 
таълимотни унинг асл манбалари орқали тушуниш, ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Ана шу йўлдан 
бориб, Ислом динида фиқҳий ва ақдсавий жиҳатдан қандай бўлиниш, ажралишлар бўлгани, унинг 
сабабларини илмий, қиёсий жиҳатдан ўрганиш мазкур курснинг бош мақсади ҳисобланади. 
Манба ва атамалар луғавий ва истилоҳий шарҳлари, суннийлик йўналиши 
Исломнинг луғавий маъноси "Буюрувчининг фармони ва тақиқига эътирозсиз бўйсуниш ҳамда 
уни буюрилгандек бажариш", демакдир. Исломнинг истилоҳний маъноси Аллоҳ тарафидан 
юборилган барча пайғамбарлар инсонларга Ислом динидан таълим берганлар. Аллоҳ таолога, Унинг 
сифатларига, охират кунига пайғамбар йўллагандек ишониш, китобларини тасдиқлаб, улар 
равшанлантириб берган тўғри йўлдан бориш, Яратганни ягона билиб, Ундан бошқасига ибодат 
қилмасликдир. 
Шариат тўғри йўлга солмоқ, қонунчилик йўналтирмоқ, ибодат йўллари, ҳаётий ва ижтимоий 
қоидалар, кишилар орасидаги муносабат ва муаммолар, ҳалол билан ҳаромни ажратиб бермоқдир. 
Қуръон ва суннатнинг ҳукмларидан олинган мана шу қонунлар фиқҳ илми, дейилади. 
Истиловда "фиқҳ" "Аллоҳ таоло ўз пайғамбари Муҳаммад (С.А.В.) орқали нозил қилган 
шариатни теран фаҳмламоқ" маъносини билдиради. "Фиқҳ"нинг шариат истилоҳидаги бошқа 
таърифида "Шаръий далиллардан қаръий ҳукмлар чиқаришдир", дейилади. Бу таърифдаги "шаръий 
далил" Қуръони карим ва ҳадиси шарифдир. "Шаръий ҳукм" эса умумий ҳукмдан келиб чиқадиган 
хусусий фикрдир. Шариатда шаръий ҳукмлар асосан ибодат ва муомалотларда намоён бўлади. 
Замонлар ўтиши билан, Ал-истинбат чиқариб олиш, суғуриб олиш услублари шакллана борди. 
Ижтиҳод қилиш натижасида қатъий далолат қилиб берилмаган ҳукмлар, фикрлар хусусида ижмо
яъни, етук уламоларнинг ўзаро кенгашиб бир фикрга келишлари таомилга кира бошлади. Шу тариқа 
қиёслаш орқали ва юқорида айтилганлар билан бирга янги бир фан усули фиқҳ яъни, мусулмон 
ҳуқуқшунослиги вужудга кедди. Мазҳаб сўзи арабча "йўналиш" маъносини билдириб, Ислом 
атамашунослигида бирор диний масала, муаммо бўйича муайян уламо фикрига эргашиш, "унинг 
юрган йўналишидан бориш" (арабча � захаба ъала мазҳабихи)ни билдиради. 
Исломда асосан икки йўналиш: суннийлик (аҳли сунна вал жамоа суннат ва жамоат аҳли) ва 
шиалик (шиат Али Али тарафдорлари) мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирида турли масалалар бўйича 
бир қанча мазҳаблар мавжуддир. Учинчи йўналиш хорижийлар (хавориж ажралиб чиққанлар) ВИИ 
асрнинг иккинчи ярмида деярли бўлиниб кетган. 


Суннийлик йўналиши "ахри сунна вал жамоа", деб аталади ва 4 та фиқҳий мазҳабдан иборат: 
Ҳанафий; Шофеъий; Моликий; Ҳанбалий. 
2 та ақидавий Ашъарий; Мотуридий таълимотига амал қилади. 
Ислом фиқҳи асослори ва суннийликдаги фиқҳий мазҳабларнинг манбалари 
1. Ҳанафийликдаги машҳур китоблар: Муҳаммад бин ал-Хасан аш-Шайбонийнинг (вафоти 805 
йил) "Кутуб Захирурривоя" номли китоби. Кейинроқ унинг муҳим қисмларини Абул Фоди ал-
Марвази "Ал-Кофий" асарида янада тартибга солди. Унга Шамсуддин ас-Сарахси (вафоти 1090 йил) 
"Ал-Мабсут" номли шарҳ ёзди. 
2. Моликийликда Молик ибн Анаснинг "Ал-Муватта" ("Оммавий", яъни "Барчага тушунарли") 
китоби асосий асардир. Ундан ташқари Абдуссалом Сахнумнинг (вафоти 854 йил) "Ал-Мудаввана ал-
Кубра" асари алоҳида ўрин тутади. 
3. Шофеъийликда Ал-Умм китоби асосий манбадир. 
4. Ҳанбалийликда Аҳмад ибн Ҳанбалнинг Ал-Муснад асари бош манба сифатида қаралади. 
Ҳанафийлик, Нўмон ибн Собит ал-Куфий Абу Ҳанифа ҳаёти ва фаолияти 
ВИИ ва ИХ асрнинг биринчи ярмида фиқҳда ўзига хос тушунчалар, ифода - тил ва услубият 
шаклланди. Фикҳ пайдо бўлишининг илк давридаёқ, икки йўналиш майдонга чиқа бошлади. Улардан 
бири Ироқ мактаби бўлиб, у яна "мустақил фикр юритиш тарафдорлари" (ашоб-ар-раъй), иккинчи
Мадина мактаби эса "ҳадис тарафдорлари" (ашобул-ҳадис), деб юритилади. Улар орасидаги фарқ
мактаблар ўз ақидаларини ривожлантирган моддий ва маданий шароит хусусиятлари ҳамда уларга 
мерос бўлиб қолган ҳуқуқий анъаналар билан белгиланади. 
"Ашоб ар-раъй"нинг ёрқин вакили, ҳанафий мазҳаби асосчиси Имом Аъзам Абу Ҳанифа (р.а.) 
ҳисобланади. 
Ҳанафия Исломдаги энг кўп тарқалган мазҳабдир. Унинг асосчиси Абу Ҳанифа 699-767 
йилларда яшаган. Маълумки, ҳуқуқшунослик марказларидан бири Ироқдаги Куфа шаҳри бўлган, 
Пайғамбаримизнинг саҳобалари Абдуллоҳ ибн Масъуд (ваф. 653 й.) у ерга фақиҳ ва муаллим 
сифатида Халифа Умар томонидан юборилган эди. Унинг талабалари фуқаҳо сифатида тан олинди ва 
уларнинг энг машҳурларидан бири Ҳаммод ибн Абу Сулаймон (738 й.) мазкур мазҳабга ном берган 
Абу Ҳанифанинг устози бўлган. 
Абу Ҳанифа куфалик бўлиб, ўзининг исми Нўмон ибн Собит эди. Фзига тўқ ипак сотувчи 
хонадонида таваллуд топган. Аъло таълим олиб, ёшлигида сўнгги саҳобаларнинг суҳбатини олган. 22 
ёшида машҳур ҳуқуқшунос Ҳаммод ибн Абу Сулаймоннинг шогирди ва унинг даврасида 18 йил 
таҳсилда бўлади. Устоз вафотидан сўнг 10 йил давомида ушбу тўгаракка раҳбарлик қилади. У Куфа ва 
Басранинг энг обрўли фақиҳи ҳисобланган. 747-748 йили уни давлат хизматига чорлаган Ироқ 
ҳокимининг зулмидан қочиб, Маккага кўчиб ўтади. Ҳокимиятга Аббосийлар келгач, Ироққа қайтади 
ва бой тожир ҳамда нуфузли олим сифатида ҳаёт кечиради. Халифа Мансур (754-775) Бағдодда унга 
қози ёки бошқа юксак мартабани эгаллашни таклиф этганида қатъиян рад жавобини беради. Халифа 
унинг иродасини бўйсундириш учун ёши ва обрўсига ҳам қарамай, қамоққа ташлайди, ҳатто 
савалашга буюради. Орадан кўп ўтмай, Абу Ҳанифа оламдан ўтади. 
Имом Абу Ҳанифанинг бугун умри мобайнида эллик беш марта ҳаж қилганлиги маълум. Олим 
сифатидаги билимларини савдо ишларида кундалик ҳаётга амалий жиҳатдан татбиқ этиш имконига 
эга бўлиб, қоида-қонунларни қиёс ва истиҳсонни ишлатиш орқали бойитади. 
Ҳанафий 
мазҳаби 
таълимоти, 
илмий 
мероси,
мазҳаб издошлари 
Абу Ҳанифанинг ҳуқуқий назарияси шахс эркинлигини ҳурматлаган ва шу билан ўзга 
ҳуқуқшунослардан фарқ қилади. У биринчи бўлиб битимларга оид қоидаларни ишлаб чиққан. Улар 
салам ва муробаҳа битимларида ўз аксини топган. Салам битими кейинчалик етказиб бериладиган 
мол-маҳсулотга дарҳол пул тўлашни рухсат этган. Илгариги қонунлар товарни пулга бир пайтнинг 
ўзида айирбошлашни назарда тутарди. Муробаҳа битими эса бир савдогар иккинчисига бирон 
нарсани сотишда олдинги, ўзи олган нарх устига шартланган фойда билан сотишни рухсат этган ва шу 
тариқа судхўрликнинг олди олинган. Шахсий ҳуқуқ доирасида Абу Ҳанифа эркин қизча воситачисиз 
турмушга чиқишини рухсат берди, бироқ кейинчалик ҳанафий мазҳаби бу ҳуқуқни фақат илгари эрга 
теккан аёлга кафолатлади. Абу Ҳанифа фикрича, балоғат ёшига етган инсон мустақил бўлиб, ўз 
мулкини ўзи хоҳлаган тарзда тасарруф этиши мумкиндир. 
Унинг шогирдларидан Ассоҳибон, деб номланган Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан аш-
Шайбонийлар мазҳаб таъсирини ўз асарлари ва Аббосийлар давлатидаги юксак мақомлари туфайли 


кенг масофаларга ёйишга эришдилар. Абу Юсуф (731-798) Бағдодда қози этиб тайинланган, 
кейинчалик биринчи Қозиу ал-қузот (бош қози) сифатида халифалик ҳудудларида қозилар тайинлаш 
ҳуқуқига эга бўлган. Унинг "Китоб ал-Харож" асари халифа Хорун ар-Рашид учун солиқлар тўплаш ва 
давлатнийг молиявий масалалари бўйича қарорлар тўплами вазифасини ўтаган. Муҳаммад ибн ал-
Ҳасан аш-Шайбоний (749-804) ҳанафий мазҳабининг ҳуқуқий назариясини ёзиб қолдирган 
алломадир. У ҳанафий фиқҳи ҳамда Мадинада Молик ибн Анас қўлида таълим олган. Муҳаммад аш-
Шайбоний қисқа муддат қози бўлган, сўнгра халифа Хорун ар-Рашид билан Хуросонга бориб, ўша 
ерда вафот этган. У ёзган олтита китоб ("Ал-Мабсут", "Ал-жоми ал-кабир", "Ал-жоми ас-сағир", "Ас-
сияр ал-кабир", "Ас-сияр ас-сағир" ва "Аз-зиёдот") Х асрда Абу-л-Фадл ал-Марвазий (Ал-Ҳоким аш-
Шаҳид номи билан маълум аллома) томонидан "Ал-Кофий" унвони билан бир жилдга тўпланади. 
Моликий мазҳаби 
Бу мазҳаб Арабистон ярим оролида ривож топиб, дастлаб Ҳижоз ёки Мадина мазҳаби 
сифатида номланган ва унинг ақоиди кўпинчалик Умар ибн Хаттоб, Абдуллоҳ ибн Умар, Зайд ибн 
Собит, Пайғамбаримиз (с.а.в.) амакилари Аббос ва умр йўлдошлари Оиша фаолиятлари билан 
боғланади. Машҳур намоёндалар орасида Жаъфар ас-Содиқ (ваф. 765 й.) ҳам бўлиб, кейинчалик у 
шиаликнинг жаъфария мазҳабига ном берган. 
Хорижийлар 
"Хаража" - "феълидан чиқмоқ" мазмунида бўлиб, "хорижийлар ажралиб чиққанлар", 
"исёнчилар" маъносида келади. Исломдаги илк диний-сиёсий оқим ҳисобланиб, халифа Али ибн Абу 
Толиб ва Муавия тарафдорлари билан халифаликда ҳукмронлик учун кураш кетаётган бир даврда 
вужудга келди. Сиффин яқинида 657 йили халифа Али Муавия тарафдорлари (умавийлар) билан 
музокара олиб боришга кўниши уни ҳақиқий ворислик ҳуқуқига эга деб ҳисоблаган тарафдорларнинг 
ўртасида норозилик туғирган. Қўшиннинг бир қисми (12 минг киши) халифа Алини келишувчиликда 
айблаб, ундан ажралиб Куфадан Ҳарура деган қишлоққа кетадилар. Шунинг учун баъзи илк 
манбаларда улар ҳарурийлар, деб ҳам юритилади. 
Йўналиш таълимоти: халифа диний жамоа томонидан сайланади ва унга бўйсунади, ҳар қандай 
тақводор мусулмон (ҳатто қул ёки ҳабаш бўлса ҳам) халифа бўлиб сайланиши мумкин, агар халифа 
жамоа манфаатларини ҳимоя қилмаса, вазифасидан бўшатилади ва ҳатто қатл қилинади. Эътиқод 
амалий фаолият билан мустаҳкамланиши лозим. Эътиқодсиз ва гуноҳкор кишиларни жазолашда 
муржиийлар тарафдорлари (жазо муддатини кечиктириш)га қарши турганлар. 
Фойдаланилган адабиётлар 
Фзбекистон Республикаси Конститутсияси. Т. ,1992. 
И.А.Каримов. Фзбекистон ХХИ-аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари 
ва тараққиёт кафолатлари. Т., 1997. 
И.А.Каримов. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т., 1996. 
Олоуддин Мансур. Қуръони Карим. Т, Чўлпон. 1992. 
Усулул фиқҳ. Ислом қонуншунослиги асослари. Т. «Адолат» 1997.  
Р.Фахруддин, Хулафои рошидан. Т.,1992. 
www.фикр-уз.народ.ру 

Download 46.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling