Ислом динининг асослари ва асосий манбалари ислом динининг асослари


Download 167.64 Kb.
bet24/25
Sana23.04.2023
Hajmi167.64 Kb.
#1387063
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
ДУОЛАР

Пайғамбаримизнинг таваллудлари


Пайгамбаримизнинг таваллуд кунлари – мелодий - 571 йилнинг 13 апрели - рабиъул аввалнинг 1-кунига тугри келади.
 Пайгамбаримиз вафот килган вакти – мелодий – 632 йил 7 январ кунига тугри келади. (Хижрий 10-йил) – 63 ёшда булган.
Ҳазрат Пайғамбаримизнинг 63 ёшни тўлдириб, рабиъул-аввалнинг биринчи куни вафот этганлар
Тугилган ери
Ҳабаш қўшинининг қўмондони Абраҳа мутаассиб бир христиан эди. Араб ярим оролига христианликни ёйиш мақсадида Яманда, Санъо шаҳрида чиройли ва ҳашаматли черков қурдирган эди. У Каъбага зиёрат учун келаётган арабларни Санъо черковига буриш учун Каъба зиёратини тўхтатиб қўйди. Ҳижозлик икки дўст Санъо черковига кирдилар. Черков деворларидаги расмларнинг устидан чизиб, қочиб кетдилар.
Абраҳа бу ишнинг маккаликлар томонидан қилинганини билди ва Маккани забт этишга, Каъбани йиқитишга қарор берди. Кўп вақт ўтмай, Ҳижозга юриш бошлади.
Унинг қўшинлари Макка шаҳрини ўраб олди. Ўша пайтда Маккада Қурайш қабиласининг бошида Пайғамбаримизнинг боболари Абдулмутталиб турарди.
Абдулмутталиб душманнинг бу даҳшатли қўшини қаршисида ўзини йўқотиб қўймади. Абраҳа Абдулмутталибга бир элчи жўнатди. «Мен сиз билан урушишга эмас, Каъбани йиқитишга келдим», деди элчи унинг номидан.
Лекин айни пайтда Абраҳа қўшинлари маккаликларнинг туяларини зўрлаб олиб кетишди.
Абдулмутталиб ҳам тўғри Абраҳанинг олдига бориб: «Мен ҳам Каъбани бузмасликларингни илтимос қилиб эмас, туяларимни қайтариб олишга келдим. Каъбанинг Эгаси уни асрайди!» деб туяларини олиб, Макка аҳолиси билан бирга тоғларга чиқиб кетди.
Бироқ Қуръони каримда зикр этилганидек, ҳабашийларнинг бу қўшини катта фалокатга учради, «қурт-қумурсқалар чайнаб ташлаган сомондек» (илма-тешик) бўлди. Ҳаттоки улар олдинроқ қўлга киритган маккаликларнинг ҳайвон подаларини ҳам олиб кетишолмади.
Талофатга учраган Абраҳа қўшинининг қийин аҳволга тушиб қолганини кўриб чекинишга мажбур бўлди. Бу воқеани Абдулмутталиб бир манзумасида жуда чиройли тушунтириб берган эди.
Тарихда «Фил воқеаси» деб тилга олинадиган бу муҳим ҳодисадан 54 кундан кейин ҳазрат Муҳаммад алайҳиссалом Макканинг шарқида − Ҳошим ўғиллари маҳалласида, дадаларидан мерос бўлиб қолган ўз уйларида саҳар пайти дунёга келдилар.
Кўплаб тарихий ёдномаларда Пайғамбаримиз туғилган кечаси бир неча ажойиб-ғаройиб ҳодисалар рўй бергани ёзилади. Жумладан, ўша кеча Каъба ичидаги бутлар юзтубан ҳолда тушиб сингани; Мадойин шаҳрида Кисранинг (Эрон ҳукмдорининг) саройи тўсатдан силкингани ва ўн тўрт устуни йиқилгани; Истахрабод шаҳридаги оташпарастлар сиғинаётган катта гулханлар ўзидан-ўзи сўнгани; Сава кўли қуригани; Самова дарасидаги сув тошгани; Эроннинг энг буюк ҳукмдори Мобизон тушида бир сурув араб туялари ва отларининг Дажла дарёсини кечиб Эрон тупроқларига тарқалганини кўргани ва шу каби ҳодисаларнинг бўлгани қайд этилган.
Мусулмончиликда қудсият фақатгина бир борлиқ устига тўпланган. У ҳам бўлса, Аллоҳ таолодир. Бошқа ҳеч бир борлиққа қудсият беришлик жоиз эмас. Шунинг учун Исломда «муқаддас хотира»тушунчаси йўқ. Бирон кун, бирон одам ёхуд хотирани муқаддаслаштириш бутга сиғинишнинг бир кўринишидир. Мусулмонлик эса бутпарастликнинг азалий ва қатъий душманидир.
Бутга сиғиниш билан Ислом дини ўзаро кескин мухолифда бўлгани учун илк мусулмонлар авлодларига «муқаддас кун», «муқаддас одам», «муқаддас хотира» деган бирон-бир мерос қолдирмаганлар. Улар авлодларининг Аллоҳга бўлган ҳурмат-эътиқодларига бу каби нарсалар билан дарз кетишини исташмаган.
Ҳазрат Пайғамбарнинг хотирини ёд этишни истаган хар бир мусулмон бунинг учун аниқ бир кунни танлаши шарт эмас. У Зотнинг шахсиятига кўрсатиладиган ҳурмат-эҳтиромни у ёки бу кунда маросим ўтказиш билан адо этиб бўлмайди. Бу нарса у Зоти муборакка энг самимий ришталар билан боғланиш ва унинг руҳини яшатиш орқали амалга оширилиши мумкин.
✨Оталари: Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан олдин оламдан ўтганлар.
✨Оналари: Омина бинти Ваҳб пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг 6 ёшликларида вафот қилганлар.
✨Боболари: Абдулмуттолиб ибн Ҳошим пайғамбаримиз алайҳиссалом 8 ёшликларида дунёдан ўтган.
✨Амакилари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 9 та амакилари бўлган. Уларининг исмлари: Ҳорис, Зубайр, Ҳамза, Зирор, Абу Толиб (Абду¬маноф), Абу Лаҳаб (Абдулуззо), Абдулкаъба, Муғийра ва Навфал.
✨Аммалари: Умайма, Баро, Умму Ҳакийм, Сафия, Арво, Отика.
✨Аёллари: Хадийжа бинту Ҳавайлид, Савда бинту Замъа, Оиша бинту Абу Бакр, Ҳафса бинту Умар, Зайнаб бинту Ҳузайма, Умму Салама (Ҳинд бинту Абу Умайя), Зайнаб бинту Жаҳш, Маймуна бинту Ҳорис, Жувайрия бинту Ҳорис, Умму Ҳабиба (Рамла бинту Абу Суфён), Мория бинту Шамъун, София бинту Ҳуяй.
✨Ўғиллари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг учта ўғиллари бўлган аммо улар ёшликларида вафот қилганлар. Улар: Қосим, Абдуллоҳ, Иброҳим.
✨Қизлари: Зайнаб, Фотима, Руқайя, Умму Кулсум розияллоҳ анҳунна.
✨Куёвлари: Абул Осс ибн Робиъ розияллоҳу анҳу – Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу – аввал Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг Руқайя исмли қизларига уйланадилар, бир қанча вақт ўтиб Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кенжа қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳога уйланадилар. Шу сабабли Усмон розияллоҳу анҳу «Зиннурайн» - икки нур соҳиби деган ном билан шарафланганлар.
✨ Набиралари: Абул Осс ибн Робиъ ва Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Али, Умома.
Али ибн Абу Толиб ва Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Ҳасан, Ҳусайн, Мухассин, Зайнаб, Умму Кулсум.
Усмон ибн Аффон ва Руқайя ибн Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Абдуллоҳ.
Имом Термизийнинг«Шамоили Муҳаммадия» асари асосида тайёрланди.


Download 167.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling