Ислом динининг асослари ва асосий манбалари ислом динининг асослари
Download 167.64 Kb.
|
ДУОЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси
«Динимиз аҳкомлари» китобидан.
Омин, Аллохим, яратган эгам, парвардигори олам, узингга бехисоб хамду санолар булсин. Узинг яратгувчи, кургувчи, кечиргувчи, узингдан узга илохият йукдир. Узингга иймон келтириб, узингга таваккал килдим, утган аждодларимизни рухи-номалари – одам отадан хатом отагача, хатом отадан хозиргача утган мумин мусурмонларни, авлиё амбиёларни рухи покларига, уларни чор атрофида ётган мумин мусурмонларни рухи покларига, етим есирларни, угилсиз-кизсиз ётганларни рухи покларига бахшида килдим. Уломаларимизни, пиру устозларимизни, бизадан бурун ибодат килиб утган такводор мумин мусулмонларни рухи покларига бахшида килдим. Аллохим хусусан бизадан умидвор булиб утган оталаримизни момоларимизни, еттидан етмиш пуштимизни рухи покларига бахшида килдим. Яратган эгам укилмиш муборак курони каримнинг сураларидан хосил булган савобларидан, килган ибодатларимиздан, килаётган сайфу садокаларимиздан хосил булган савобларидан уларнинг рухи покларини бархаманд килгисан, киёматда бошларига соябон килгисан, уларни рухларини шод айлагайсан. Ислом дини – Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссалом орқали бутун инсониятга юборган диндир. Ислом тинчликка, покликка, инсонийликка, меҳр-мурувватга, ватанпарварликка, илм олишга чақирувчи диндир. У инсонни икки дунё саодатига етказади. Қуйидагилар Ислом динининг рукнларидир: 1. Имон. 2. Ҳар куни беш маҳал намоз ўқиш. 3. Рамазон ойида ўттиз кун рўза тутиш. 4. Закот бериш. Закот Исломда молиявий ибодатдир. Яъни бойлиги нисобга (муаййан миқдорга) етган мусулмоннинг йилда бир марта ҳақдорларга закот бериши фарз. 5. Ҳаж қилиш. Бу амал моддий жиҳатдан қурби етадиган мусулмонларгагина фарздир. Аллоҳ таоло айтади: “Мен сизларга неъматимни тўкиc қилиб бердим ва сизлар учун Исломни дин қилиб танладим” (Моида сураси 3-оят) Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси Навайту ан асувма совма шаҳро рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа, Аллоҳу акбар.
|
ma'muriyatiga murojaat qiling