Ислом Каримов Брюсселдаги терактлар муносабати билан бельгияликларга ҳамдардлик билдирди 23. 03. 2016 21: 13A


ТИВда Хитой элчиси билан ўтказилган учрашувда ШҲТ доирасидаги тадбирлар муҳокама қилинди


Download 1.78 Mb.
bet4/6
Sana04.02.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1158321
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
axborot

ТИВда Хитой элчиси билан ўтказилган учрашувда ШҲТ доирасидаги тадбирлар муҳокама қилинди
24. 03. 2016 10:28A- A+

2016 йилнинг 23 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лижиэ билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилган.
Мулоқот чоғида икки ва кўп томонлама шакллардаги бўлажак Ўзбекистон-Хитой учрашувлари нуқтаи назаридан ҳамкорликнинг айрим масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги даврида бўлиб ўтадиган тадбирларга тайёргарлик жараёни ҳам муҳокама қилинди.

Британияликлар дунёдаги энг катта ҳаво транспортини тақдим қилишди
24. 03. 2016 07:20A- A+

Британиянинг Hybrid Air Vehicles (HAV) компанияси улкан Airlander 10 дирижаблини йиғишни якунига етказди. Дирижабль ўзидан ўтмишда қўлланган ҳаво аппарати ва замонавий технологияларни бирлаштирган гибрид транспорт воситасини акс эттиради. Аввалбошдан Airlander 10 АҚШ эҳтиёжлари учун лойиҳаланганди, бироқ бир қатор сабабларга кўра лойиҳа музлатиб қўйилганди, унинг кейинги тақдири эса оросат бўлиб қолганди. HAV яратилган ишланмаларни йўқотмаслик учун ҳаво кемасини фуқаролик мақсадлари учун қайта такомиллаштирди.
Airlander 10 корпуси узунлиги 92 метр бўлиб, у дунёдаги энг катта самолёт Ан-225 "Мрия"дан 8 метр узунроқни ташкил қилади. Дирижабль турли юзаларга, жумладан сувга ҳам қўна олади. У ҳавода қўнишсиз 5 кун парвоз қила олиши мумкин. Дирижаблнинг максимал тезлиги 150 км/соатни ташкил қилади, тўлиқ юк кўтарувчанлиги 10 тоннани ташкил қилади. Қурилма ҳажми 38000 куб метрни ташкил қилади, уни ҳавога кўтариш учун деярли шунча сиқилмаган гелий талаб этилади. Airlander 10’ни 4 та V8 двигатели ҳаракатга келтиради. Дирижабль яратувчиларининг айтишича, агар дирижабль қобиғида юзлаб тешиклар ҳосил бўлса ҳам у 4-5 соат давомида парвозини давом эттиради олади. Airlander 10 мутлақ шовқинсиз ҳаракатланади, экологик тоза, атроф-муҳитни ифлослантирмайди ва компания фикрича, ҳаво индустрияси учун истиқболли ишланма ҳисобланади. Қурилма етиб бориш қийин бўлган жойларга юк етказиши, спорт трансляцияси ва полиция кузатуви олиб бориши, йўловчиларни сайёҳлик ва кўнгилочар мақсадларда ташиб юриши мумкин.
Компания ёзда дирижаблнинг синов парвозларини ўтказмоқчи ва унга харидор топмоқчи. Ҳаво қурилмасининг тахминий нархи 40 млн долларни ташкил қилади. Ҳозирча дирижабль ўзининг илк синов парвозида ўзи турган ангарда ердан бир метр баландроққа кўтарилишга муваффақ бўлди.


Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling