Ислом Каримов Брюсселдаги терактлар муносабати билан бельгияликларга ҳамдардлик билдирди 23. 03. 2016 21: 13A
Бош прокуратура ўзининг янги сайтини тақдим этди
Download 1.78 Mb.
|
axborot
Бош прокуратура ўзининг янги сайтини тақдим этди08:31, 24.03.2016 Маҳаллий Odnoklassniki Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси 23 март, чоршанба куниprokuratura.uz манзилида жойлашган янги сайтининг тақдимотини ўтказди, дея хабар бермоқда «Газета.uz». Скриншот: «Prokuratura.uz» Бош прокуратура матбуот хизмати бошлиғи Гулноза Раҳимова маълум қилишича, сайтнинг янги версияси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий сайтларига қўйиладиган асосий талаблардан келиб чиқиб яратилган. Сайтнинг мобил версияси ва имконияти чекланган шахслар учун мўлжалланган версияси ҳам пайдо бўлди. Янги «Фаолият» бўлимида прокуратура органларининг очиқликни таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ишлари ҳақида маълумотлар эълон қилинади. Ресурсда ҳудудий прокуратуралар ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар, Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг саҳифалари ҳам тақдим қилинган бўлиб, фойдаланувчиларнинг қулайлиги учун улар битта блокка бирлаштирилди. Эндиликда Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тузилмаси билан бир қаторда, ҳудудий янгиликлар, вилоят прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент фаолияти ҳақидаги ахборот характерига эга қисқа маълумотлар, шунингдек, прокурорлик назоратига оид маълумотлар билан танишиш мумкин. «Интерактив хизматлар» блокига кирувчилар учун нафақат Бош прокуратурада, балки вилоят прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратураларда фуқароларни қабул қилиш жадваллари билан, шунингдек, қабулни ташкиллаштиришга масъул бўлган ходимлар билан боғланишга оид маълумотлар билан танишиш имконияти яратилган. Бундан ташқари, «Мурожаат юбориш» интернет-қабулхонаси орқали ҳар қандай фуқаро ёки юридик шахс қонун бузилишлари ҳақида ариза, шикоят, мурожаат юбориши мумкин. Шунингдек, сайт бепул ҳуқуқий маслаҳат олиш имкониятини беради. Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling