Ислом Каримов Брюсселдаги терактлар муносабати билан бельгияликларга ҳамдардлик билдирди 23. 03. 2016 21: 13A


Брюсселда терактлар қурбонлари хотираси ёд этилмоқда


Download 1.78 Mb.
bet5/6
Sana04.02.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1158321
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
axborot

Брюсселда терактлар қурбонлари хотираси ёд этилмоқда
24. 03. 2016 00:05A- A+

Брюсселнинг марказидаги майдонда 22 мартда шаҳарда бўлиб ўтган терактлар қурбонлари хотирасини ёд этиш учун одамлар тўпланмоқда.
Брюссель аҳолиси шамлар ва гуллар олиб келишмоқда ҳамда қурбонлар хотирасини бир дақиқалик сукут сақлаш билан ёд этишмоқда.
22 мартда Брюсселда 3 та – аэропортда иккита ва метрода битта портлаш содир этилди. Баъзи маълумотларга кўра, терактлар оқибатида 32 киши ҳалок бўлган, 270 киши жароҳат олган. Портлаш учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.

Самарқандда Мирзо Улуғбекнинг таваллудининг 622 йиллиги нишонланди
23. 03. 2016 20:29A- A+

22 март куни Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек музейида темурий шаҳзода, давлат арбоби ва олим бўлган Мирзо Улуғбекнинг таваллудига 622 йил тўлгани муносабати билан тадбир ўтказилди. Шу куни арбобнинг Самарқанддаги ҳайкали пойига гуллар келтирилди. Бу ҳақда музей маъмуриятига асосланиб, «Газете.uz» хабар тарқатган.
Маросимда шаҳар жамоатчилик арбоблари, Самарқанд Давлат табиат музейи ходимлари, мактаб ва лицей ўқувчилари, коллежлар ва олийгоҳлар талабалари иштирок этишган.
Маросимдан кейин иштирокчилар Мирзо Улуғбек музейидаги экспонатлар билан танишишган ва 15 асрда Мирзо Улуғбек томонидан қурилган расадхона ҳудудида бўлишган.
Музей вакиллари тарихий сиймонинг таваллуд куни муносабати билан «Мирзо Улуғбек» мультимедик дастурини тақдим этишган. Дастур ўз ичига рус ва ўзбек тилларидаги 30дан ортиқ китобни (Мирзо Улуғбек томонидан ёки унга бағишлаб ёзилган), 10та фильм ҳамда музей бўйлаб виртуал экскурсия ўтказишни ифодалайдиган видеони ўз ичига олган.
Дастур тузувчилари Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона маркази директори ўринбосари Равшан Амиров, Самарқанд Давлат университети қошидаги илмий-амалий музей лабаратория бошлиғи Раҳим Қаюмов ва Мирзо Улуғбек музейи директори Хонқул Сафаров ҳисобланишади.

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling