Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети ҳузуридаги «фан ва тарақҚиёт» давлат


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/40
Sana13.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1351291
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
Зокирхон автореферат типография 11 11

диссертация 
бажарилган 
илмий-тадқиқот 
муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги
Диссертация тадқиқоти Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника 
университети «Фан ва тараққиёт» Давлат унитар корхонаси илмий-тадқиқот 
ишлари режаларига мувофиқ №А-5-104 «Композицион композициялар ва 
технологияларни ишлаб чиқиш», №А-5-033 «Хом ашё ва саноат 
чиқиндиларидан фойдаланган ҳолда, микро коррозиясига чидамли, зол-гель 
усулида ҳосил қилинган биоактив микро- ва нанокомпозициялар билан 
модификацияланган қуруқ қурилиш аралашмаларинин композицион 
композицияларини ишлаб чиқиш» ва №И-2015-7-10 «Маҳаллий хомашё ва 
ишлаб чиқариш чиқиндилари асосида қурилиш саноати учун об-ҳаво ва сувга 



чидамли композицион гипсли материалларни олишнинг самарали 
технологиясини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқишга жорий этиш» 
мавзуларидаги лойиҳалар доирасида бажарилган. 
Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий ва иккиламчи хом ашё асосида 
модификацияланган композицион гипсли материалларни таркибини ва олиш 
технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
Тадқиқотнинг вазифалари: 
модификацияланган композицион гипс сувоқ аралашмаларини олиш 
мақсадида гипс боғловчининг физик-кимёвий хоссалари ва структура 
тузилишини ўрганиш;  
кукунли модификацияланган композицион гипсли материалларни 
ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилиш; 
модификатор кўшимчалар ёрдамида гипс боловчисини структурасини 
ўзгартириш орқали самарали композицион сувоқ гипс аралашмаларини 
олишнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш; 
маҳаллий хомашё ва ишлаб чиқариш чиқиндилари асосида қурилиш 
мақсадларида ишлаб чиқилаётган модификацияланган композицион сувоқ 
гипс материалларининг амалий ва иқтисодий жиҳатларини асослаш; 
маҳаллий хомашё асосида пардозлаш мақсадида модификацияланган 
композицион сувоқ материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш; 
қурилиш мақсадларида модификацияланган композицион сувоқ гипс 
материалларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича норматив-техник 
ҳужжатларни ишлаб чиқиш; 
қурилиш 
мақсадларида 
ишлаб 
чиқилган 
модификацияланган 
композицион сувоқ гипс материалларини тажриба-саноат синовларини 
ўтказиш, техник-иқтисодий самарадорлигини аниқлаш. 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling