Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети ҳузуридаги «фан ва тарақҚиёт» давлат


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/40
Sana13.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1351291
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   40
Bog'liq
Зокирхон автореферат типография 11 11

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
маҳаллий ва иккиламчи хомашё асосида гипс боғловчисини кимёвий 
қўшимчалар асосида юқори мустахкамликка эга бўлган ва намликка чидамли 
модификацияланган композицион гипсли сувоқ аралашмаларни олишни 
самарали таркиби ишлаб чиқилган; 
маҳаллий ва иккиламчи хомашё асосида сувоқ учун мўлжалланган 
модификацияланган композицион гипсли қуруқ аралашмалар ишлаб 
чиқариш технологияси яратилган. 
Тадқиқот 
натижаларининг 
ишончлилиги 
физик-кимёвий 
таҳлилнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда, модификацияланган 
гипс боғловчиси асосида композицион сувоқ материалларининг мақбул 
таркибини комплекс ўрганишда бажарилган бир нечта лаборатория ва саноат 
тажрибалари натижаларига асосланган. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, модификацияланган 
композицион гипсли сувоқ аралашмаларининг кимёвий, физик-кимёвий ва 
физик-механик хусусиятлари (эластиклик ва сиқилишга мустахкамлиги, юза 
билан бирикиш мустаҳкамлиги, қотиш вақти, ва сувга чидамлилик) ва 
модификаторларнинг тури ва миқдори ўртасидаги қонуниятларини аниқлаш 
билан изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти маҳаллий табиий ва 
иккиламчи ресурслар асосида модификацияланган композицион гипсли 
сувоқ аралашмалари олинган бўлиб, улар юқори намлик шароитида цементли 
аралашмаларни ўрнига фойдаланиш учун композицион гипсли сувоқ 
аралашмаларининг таркиби ва ишлаб чиқариш технологияси таклиф қилиниб 
ва технологик регламент ишлаб чиқиш билан изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий ва 
иккиламчи хом ашё асосида модификацияланган композицион гипсли 
материалларни таркибини ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича 
олинган илмий натижалар асосида: 
маҳаллий ва иккиламчи хом ашёлар асосида модификацияланган 
композицион гипс материалларини олишнинг ишлаб чиқилган технологияси 
«SLATE BRAND» МЧЖ да амалиётга жорий этилган («O`zbekiston qurilish 
materiallari sanoati korxonalari uyushmasi»нинг 2022 йил 6 октябрдаги 05/15-



2499-сон маълумотномаси). Натижада, янги олинган модификацияланган 
композицион гипсли материалларининг мустаҳкамлиги 25-30% га, сувга 
чидамлилик коэффициенти эса 1,5-1,6 баравар ошириш имконини берган; 
микротўлдирувчи ва модификацияловчи полимер қўшимчалари билан 
модификацияланган гипсли композициялар «SLATE BRAND» МЧЖ да 
амалиётга жорий этилган («O`zbekiston qurilish materiallari sanoati korxonalari 
uyushmasi»нинг 2022 йил 6 октябрдаги 05/15-2499-сон маълумотномаси). 
Натижада, ишлаб чиқилган модификацияланган композицион гипсли 
пардозлаш материалининг вертикал юзага ёпишқоқлик мустаҳкамлигини 1,8-
2,0 баравар
ошириш имконини берган.

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling